Бухорони ваҳима босди

Файзулло, Бухородан
Бухоро вилоятининг Когон туманида ҳарбий омборхона портлагани ҳақида ҳамма ёқда айтилмоқда. Лекин аниқ гапни ҳеч ким айтаётгани йўқ. Шунинг учун ҳам Бухоро миш-мишга тўла. Баъзилар ҳатто ҳарбий омборхона портлаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 1000 тадан 5000 тагача ҳам дейишмоқда. Портлаш натижасида Когон шаҳри ва когонликларнинг аҳволини айтмаса ҳам бўлади. Бутун Когон хонавайрон бўлган, одамларнинг юрагига ваҳима тушган.

Бу портлаш нафақат Когон шаҳрини вайрон қилган бунинг натижасида Когондан 7 км узоқликдаги Бухоро шахридаги бинолар ҳам талофат кўрган. Бухоро шахри марказидаги Ёпиқ бозор савдо мажмуаси дўконлари ҳам вайрона ҳолига келган. Портлашнинг овозидан Бухоро аҳлининг юраги ваҳимага тушган. Бухоро шаҳридаги олийгоҳларда ўқиш учун туманлардан келган талабалар ваҳимага тушиб ички кийимларида Бухоро шахридан уйларига қараб қочишган.

Биз портлашлар ҳақида оддий одамларнинг фикрини ўрганганимизда, ўзини Бухоро Давлат Университетида доцент Йўлдошев деб таништирган киши:

-Мен портлашлардан биринчи ваҳимага тушдим, кейин эса… кимнингдир жонидан бу Каримов ўтган бўлса Бухорони босиб олса яхши бўларди. Бу Каримов деган жаллоддан қутулардик, — деб айтди.

Ҳа, портлашларнинг сабаби ҳақида Бухоро аҳли турли хил фикрларни олдинга суряпти, кўпчилик Бухоро ҳокими Самоиддин Ҳусенов Бухородаги ҳамма жойга Президентнинг қизи Гулнора Каримов бурнини тиқиб бошлагандан кейин чидаб туролмаган, айниқса Когон ёғ заводидаги ўйинлардан Бухоро вилоят ҳокими четга суриб қўйилгани, Когон ёғ заводида омбор мудири бўлган қариндоши ишдан четлаштирилиши билан заводдаги барча улушлардан маҳрум этилиши унга оғир ботган. Шу сабабли Когондаги ҳарбий омборхонани портлатган ва шу билан бирга ҳарбий омбор яқинида жойлашган ёғ заводини ҳам вайрон қилишни мўлжаллаган, ҳамда ниятига етди. Каримов энди уни бўшатишга ҳам қўрқади, бундан илгари ҳам икки маротаба бўшатишга ҳаракат қилиб бўшата олмаганди, — дейишмоқда.

Бошқа тахминларни ҳам олдинга сураётганлар ҳам бор. Бухорода қолган қутган диндорлар эса, Каримов 2004 йил Ромитан портлашлари сингари яна қолган диндорлар ва мухолиф фикрлиларни йўқотиш учун бу ҳодисани уйлаб топди, деб қўрқиб кетишган. Айрим номозхонлар эса аллақачон Россия ва Қозоғистон сингари давлатларга чиқиб кетиш тараддудига тушганлар.

Бу портлашнинг оқибатидан ҳамма хавотирга тушган. Когонда кўпгина муҳим заводлар жойлашгани ва уларнинг ҳам хонавайрон бўлиши Ўзбекистонда кундан кунга қимматлаётган озиқ овқат маҳсулотларининг нархи яна ҳам кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин. Бухоро Когон Ёғ заводининг ишдан тўхташи бу хавотирларни янада кучайтирмоқда.

Халқ ваҳима билан бир-бирига портлаш сабаблари ва бундан кейин нархларнинг янада кўтарилиб кетишидан хавотирланиб турли бурчакларда ғийбат уриш билан овора бўлса, Бухоронинг телеканаллари эса узлуксиз концертлар бермоқда. Телевизорни қўйишингиз билан отарчилар томонидан айтилаётган қўшиқларни эшитишинггиз мумкин.

One Response

  1. O’zbekistonda hukumatga qarashli mol-mulk amaldorlar tomonidan talon-taroj qilinishi hammamizga ma’lum. Mudofaa, ta’lim va sog’liqni saqlash sohalarida bu yaqqol ko’zga tashlanadi. Odatda, ma’lum bir jinoyatni yopish maqsadida ba’zan favqulodda vaziyat ham chiqarib turishadi. Ya’ni, demoqchi bo’lganim, o’sha qurol-aslaha saqlanayotgan omborxonadagi qurol-yarog’ vositalari kimlarningdir nafsi uchun sotib yuborilgan bo’lsa, buni yopish uchun yong’in chiqarib o’sha sotib yuborilganlar ham portlashda “yo’q qilinib” yuborilgan bo’lsa ajab emas. Bo’lmasa, harbiy qismlarda bunaqa joylar kechayu-kunduz qo’riqlanadi. Yong’in chiqqanida albatta oldi olinishi kerak va tegishli chora ko’rilishi kerak edi. Achinarlisi, shunaqa voqealarda asosan oddiy xalq jabr ko’radi.

    Albatta, bu ham bir taxmin. Ko’zing bilan ko’rib, voqea joyida bo’lmaganingdan keyin faqat taxminga boradi kishi.

    RussiaToday axborot agentligi ingliz tilida quyidagi videoni qo’ygan:
    http://www.russiatoday.com/news/news/27293/video

    Farg’ona.Ru websaytida esa voqea guvohlari bilan suhbat rus tilida chop etilgan.

    Qizig’i shundaki, na BBC ning o’zbek bo’limida, na Ozodlik yo Amerika Ovozining o’zbek websaytlarida voqea haqida batafsil ma’lumot berilmagan. Barchasida O’zbekiston rasmiy axborot manbalarining 3-4 abzats rasmiy ma’lumoti bilan cheklangan. Shu yerda ularni muallif tilga olayotgan otarchilar egallagan telekanallarga o’xshatgim keldi.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: