Ризо Обид:Она тилим – буюк хазина!

19.Жиннининг шох-бутоғи бўлмайди ёхуд читтак хусусида

Ие, жинни билан читтакнинг бир-бировига қандай дахли бор, дея ҳайрон бўлманг.Ҳозир ҳаммасини бир бошдан айтиб бераман.

Ер юзида рўй бераётган воқеа-ҳодисотлар ҳақидаги хабарлар билан таништира туриб ўзбеклар орасида сиёсий арбобу яна алланимага лидерлик даъвосидаги биттаси қоралаган ҳужжатга кўзим тушиб қолди ва сарлавҳадаги гап ёдимга тушди.

Ҳа, дуппа-дуруст, туппа-тузук деганинг кимса лоп этиб чиқиб, шоп этиб ўринсиз ҳаракат қилса ё ўринсиз сўз айтса одамлар беихтиёр ажабланган кўйи:”жиннининг шох-бутоғи бўлмайди у ҳам ахир ҳамма сингари одамдан бўлади” деб қўйишади.

Йиллар ўтиб вақт ҳамма нарсани жой-жойига қўйиб, кимсаларнинг кимлигини кўрсатиб бораверар экан.Қаранг, ҳалиги лидерми-пидерми ўзича билмадимку-я лекин гўё қабул қилган ҳужжатининг бемаъни бир девонанинг алаҳсираши эканлигидан тавба бунинг ҳам шох-бутоғи йўқ жинни эканда , деб қўйдим.

Бу, ҳалиги масалларда учрайдиган бўри билан қўзичоқ, ёки бўлмаса аҳмоқ эшак ҳақида ҳажвиялардаги каби бир ҳолатни эслатади.Чунки бўри билан қўзичоқ фақат эртаклардагина дўст бўлиши мумкин.Фақат ҳажвий ҳикоялардагина аҳмоқ эшак доно дея таърифланиши мумкин.

Мен айтаётган кимса эса…Шох-бутоғи йўқда ишқилиб…

Яна бир бошқа хабарни ўқиб эса “читтак оёғини осмонга қарата кўтариб ётиб, мабодо осмон тушиб кетса кўтариб қоламан, дер экан” дея айтилган бир нақлда. Қўлидан ҳеч вақо келмайдиган уч-тўрт кишининг дунёни тутиб турибмиз ва уни у ё бу томонга оғдириш учун замин тайёр қабилидаги интернет тармоғи орқали тарқатган гўё ўзларича “оламшумул” воқеалари ҳам ўша нақлдаги читтакни эслатади…

Нима ҳам, деймиз, бу дунёни ёлғончи дунё дейишади ва бу дейилгани ҳар онда ўз исботини кўрсатаётгандай назаримда…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: