Ризо Обид: Ўзбекистонда дув-дув гап….

Дунё сиёсий саҳнасида диктатор ролини қойилмақом этиб ўйнаётган ўзбекистонлик диктатор Каримов атрофидаги гап-сўзлар бир қадар озаяётгандай туюлсада аслида унинг барча жиноятлари ортидан катта муаммо билан юзма-юз турганга ўхшайди.

Атрофдаги ҳукмдорларнинг кўпчилигига найранглар кўрсатаётган бу диктаторнинг асл башарасини очиқ кўриб бўлди.Ҳаттоки бугунга қадар “отам менинг энг олий устозим” деб келган Гулнора Каримованинг ўрис матбуотига “мен отамни эмас онамни устоз деб биламан, отам фақат танқид қилишни билади холос” деган мазмунда интервью бериши кўпчиликни таажаблантирган бўлса бошқа Каримовнинг кимлигини биладиганларни эса ажаблантирмади. Фарзанди отасидан юз ўгириши
Каримов учун меросда. Вақтида унинг ўзи отасини калтаклаб оқпадар бўлган деган кўплаб манбаларда маълумотлар бор.

Энди шу яқин ўтган кунлар ичидаги Каримовнинг “қуюшқон”дан ташқари сиёсий саҳнадаги роли номалар-ҳангомаларни келтириб чиқаряпти.

Масалан режадаги суҳбатлашиш даври Кремлдан қўнғироқ қилишса Каримовнинг навкарлари “пошшойи олам Қашақадарёдалар” дея баҳона-ю рўкач кўрсатишган. Диктаторга яқин манбанинг айтишича, шу пайт Каримов пахта даласининг ўртасига туриб олган.

Кремлдаги манбанинг маълумотларига асосланиб чиқишлар қилган ОАВлари хабарига таяниладиган бўлса Каримов Кремлга Медведевга телефон орқали сим қоққан.У ёқдан эса Путинга телефон қилсин деган жавобни олган Каримов энди телефон қулоғини Путинга бурагач:” Kейинроқ гаплашамиз” деган жавобни олган.

4 июль АҚШ мустақиллиги байрами муносабати билан эса Каримов бу гал бир пода қўл остидагиларни зиёфат қилиб келинглар дея шармандали ҳунар кўрсатган.

Диктатордан қизи юз ўгирса, ўрис ҳукмдорлари юз ўгирса, у бошқа нуфузли мамлакатлар раҳбарларининг ҳафсалаларини пир қилаётган бўлса қўни-қўшнилар билан муросаси қандоқ? Бу ҳақда ҳам турли-туман гаплар.

Масалан, кеча 10 йиллик юбилейини нишонланган Қозоғистоннинг Остона шаҳри тантаналарида минтақанинг барча давлат раҳбарлари иштирок этишди. Каримов қайда қолди, деб бирорта журналист савол бериб ҳам бермади.

Аммо Ўзбекистон томондаги Ғишткўприк божхона нуқтаси таъмирлаш баҳонаси билан олти ойга ёпилди.

Бугун эса Каримов бўшлиққа сингигандай ҳеч жойда йўқ, йўқолиб қолди, деган хабар-у миш-мишлар тарқаляпти. Наҳотки – а? Ахир Каримов игна эмаску. Яна ким билади ҳаётдаҳар нарса бўлиши мумкин. Лекин Ўзбекистон диктаторининг танобини тортиб қўйиш масаласида қандайдир режа устида иш кетаётган бўлса ажабмас.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: