Ризо Обид:Олам олов қуршовида

Одамзот дунёга келгач неча бор туртиниб-суртиниб, гоҳо мункиб, гоҳида эса йиқилиб бу ҳаёт синовларидан ўтиб боради.

Айримлар бир йиқилгач, кел энди ўрнимдан туриб нима қилдим, яна шу кураш ва яна йиқилишим мумкин дейдида қайта ўрнидан турмайди.

Мана шуниси унчалик тўғри эмас назаримда.Чунки кимдир яратувчилик билан шуғулланиши, кимдир адолат учун курашда матонат ва жасорат намунасини кўрсатиши, яна кимдир “йиқилган курашга тўймас” деган нақл бежиз айтилмаганини исботлаши керакда.

Кейинги бир ой ичида дунёнинг турли бурчагида яшовчи юздан зиёд танишлар билан суҳбатлашдим.Шу кунларда ҳам мулоқотлар қилишда давом этяпмиз.

Лекин мени шу мулоқотоларимиз давомида ўйга толдирган бир нуқта бўлди.Суҳбатдошлар бири Ўзбекистонда шу кунларда мустақиллик байрамига майдонда ўтказиладиган тантаналарга машқлар бошланганини, у Ўзбекистондаги камсонли яхши турмуш кечираётганлар тоифасидан бўлсада уч жойда ишлаб тинкаси қуриётганлигини, ҳукуматдан эса норозилигини яширмади.

Яна бир суҳбатдош Қирғизистондан, кўп йиллар суд раиси бўлиб ишлаган, ҳозирда адвокатлик фаолияти билан машғул эса:

“Биласизми, бизда аҳвол ёмон эди ҳамон ўша ёмонлигича турибди, аммо Ўзбекистонда расводан ҳам расволашиб бормоқда.Бизда айрим одамлар Ақаевни Московга бориб олиб келиш керак, балки аҳволни ўнглар , дегувчилар ҳам бор.Лекин бу билан аҳвол ўзгармайди.Коррупция ёмон авж олди.

Одамлар кўпчилиги ҳақиқатни айта бошлайди-да бирор-бир лавозим теккач жим бўлади.Мен ҳам ҳалқаро ташкилотларга мамлакатдаги аҳволни ёзай деяпманку, лекин таниган-билганлар: бу ҳам амалталаб бўлиб қолибди шекилли, дейишмасин деб истиҳоладаман.Лекин барибир ёзаман….”

Энди дунёда энг демократик ҳисобланувчи АҚШ ва Оврўпо мамлкатларида яшаётган танишлар ҳам олам олов ичида ёнаётганлигини, унинг буткул алангага айланиб кетмаслиги учун тинчликсевар кучлар ниҳоятда оғир шароитларда кураш олиб боришаётганини айтишади.

Ҳа, олам олов қуршовидалиги аниқ.Уни асраб қолиш учун курашиш керак….Бунинг учун эса йиқилганлар ётавермай оёққа туришлари зарур…Акс ҳолда эса…У ёғини худо кўрсатмасин…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: