Емократик партия

Узбекхон, «Туронзамин» учун

Бундан бир ойларча олдин, Жиззах шахри буйлаб кизик хабар, тугрироги миш-миш таркалди. Нима эмиш, Узбекистондаги чунтак партиялар бирлашаятган эмиш.

Хамма хайрон, айникса Жиззах вилоятида «фаолият» олиб бораётган «Миллий тикланиш демократик партияиси» ва «Фидокорлар миллий демократик партияси» деб аталмиш чунтак партияларнинг бошлигидан тортиб, вилоятнинг узок чекка кишлокларидаги «аъзолари» хам.

Мана, май ойининг урталарига келиб, хаммани ташвишга солган бу миш-миш хабар хакикатга айланиб булди.

Уз исмини айтишни истамаган «фидокор»чининг айтишича партияларни бирлаштириш гояси Тошкентдан, яъни, марказдан, янада сал аникроги Президент аппаратидан келган.

Шуниси кизик-ки, жорий йилнинг 15 май кунида, бир кунда, бир вактнинг узида икки партиянинг, хам «Миллий тикланиш демократик партияси» хамда «Фидокорлар миллий демократик партия»ларининг Жиззах вилоят Марказий Кенгаш йигилишлари булиб утган.

Икки партиянинг ушбу йигилишларининг кун тартибида факат бир масала кундаланг куйилган ва масала «куриб» чикилган.

Икки партиянинг хам йигилиш иштокчилари партияларнинг БИРЛАШИШИга «розилик» билдириб карор кабул килишган ва карорлар нусхасини Тошкентга караб тезликда юборишган.

Икки партиянинг «бирлашиши» амалга оширилгандан сунг, бу «катталашган» партия кандай номда «фаолият» курсатади деган саволга хам жавоб тайёр. Мана яхшилаб укиб, танишиб олинг: «МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ МИЛЛИЙ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯИ (МТМДП)».

Оддий халк эса аллакачон муносабатларини билдириб ушбу янги номли партияни куйидагича ифода килиб айтишмокда: «МОДДИЙ ТАЪМИНОТИ МУМАЙГИНА ЕМОКРАТЛАР ПАРТИЯСИ».

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: