Бизга ёзадилар׃ Дилсора Фозилова

Сизга бугун саҳарда ёзилган ва бугуннинг армони ифодаланган шеъримни тақдим этмоқдаман. Бугунингизга ойдинлик олиб киришига умид билан Дилсора. 27 Май, 2008 йил.

Тингла булбул!
Бир ажиб чах-чахга тулди гулли бустонлар бугун,
Кун келин хуснин намойиш этди осмонлар бугун,
Ё булутлардин либослар тикдилар мунчок солиб,
Бунчалар ойдин куринмиш мохи тобонлар бугун.

Нома битдим чорлабон кунгил навосин бахсига,
Етдиму гулга битилгон нома афгонлар бугун.
Куй олиб кел, гулу-гулзор, ё сахарлар насмига,
Кимда бисёрдир чаман мадхига имконлар бугун.

Кайга кунма ям яшил, топдингми бир арзир кушик,
Кайга пой боссам тириклик, котди забонлар бугун.
Сену мендин сирли куйлар шошкириб оккан арик,
Ёдима кирди окиб шавкли Зарафшонлар бугун.

Ер хидин тутганда олам борму сенда бир наво,
Менки мастмен тентираб сайрона сайхонлар бугун.
Хар яланг шохга уралган гунчалар оханграбо,
Етти рангда окадир куксимдаги конлар бугун.

Тонг сахар шабнам ёгиб, куз оламин куйдирадур,
Бокди куёш сукланиб, килди пушаймонлар бугун.
Хар дакика кашф этиб минг бир гузаллик суйдирyр,
Ахли олам завк олиб термулди хайронлар бугун.

Эй Амира, ким малакдир чин гузаллик шахрига,
Айтишиб булбул била булдингку сайронлар бугун.
Туш курурсен уртаниб богу бахоринг ажрида,
Кузни очма улдирур тегрангда вайронлар бугун.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: