Бизга ёзадилар. Жиззахдан Саида Қурбон׃

«Самон пули»
(ёхуд, Дустлик Медицина коллеждида «Хашак пули» жамгармаси ташкил этилгани хакида)

Жиззах вилоятининг чул худудида жойлашган Дустлик шахридаги Медицина коллеждининг талабалари каттик ташвишга тушиб колдилар. Чунки коллежд рахбарияти хар бир талабадан турт (4) минг сумдан «Самон пули» йигиб олишдилар.
– Медколлежда ёрдамчи хужалик сифатида ишлаётган чорва фермаси борми? деган саволимизга;
– Йук, укиш давомида хеч кандай ферма, ёки бирорта мол хам курмадик. Нима учун «Самон пули» яъни хашак пули учун тулаганимизга барча талабалар хайронмиз.

Бирок, бунинг сабабини сурашдан куркамиз, чунки бизни бемалол укишдан хайдаб юборишлари мумкин, – дейди турт минг сумдан «Самон пули» тулаган шу коллежд талабалари Шохсанамбону Шоахмедхонова ва Ширманой Тиллакандовалар (исм фамилиялари узгартирилган).

Дарвоке, хозирча бу янги «Хашак пули» «замоновий жамгарма»сини бошка укув масканларида кулланилганича йук. Бу жамгармани дархол тухтатиш лозим. Хозирги Узбек жамиятга хос булган бу янги «касаллик» бошка укув масканларига таркалиб кетмаслиги керак.

Энг кизиги, халкимизда бир макол бор «Бир туграмдан берса туйдиради…». Бу берилаётган «Самон пули» ёхуд «Хашак пули» кайси «мол»нинг корнини туйдираётган экан-а? Кизик –а?

Саида Курбон.
Навбахор кишлоги, Пахтакор тумани,
Жиззах вилояти. 27 май 2008 йил.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: