Ризо Обид: Йилларим ва йўлларим

14.Домла Азимийнинг айтганлари

Ҳаётда турли-туман тавсифли кишиларни учратаверасиз.Ҳар гал сизга номаълум жиҳатлари билан намоён бўладиганлардан бора-бора ажабланиб ёҳуд ҳайратланмайдиган ҳам бўлиб қоласиз.Йиллар ўтиб бошқа бир айрим кишилар айтган гаплар лоф эмас бор гап эканлиги тасдиғини топиб бораверади.

Бундан ўттиз-қирқ йиллар аввал журналистикага кириб келган ва мустақиллик йиллари Наманган вилоят телерадиокмпаниясидан ўз ихтиёри билан ишдан кетган ҳамкасб кишини биламан.Унинг ўзининг айтишича ҳеч ким уни ишдан қувмаган ёки ишлашига тўсқинлик қилмаган.

У билан Ўзбекистондаги аҳвол ҳақида бир неча бор суҳбатлар қилганмиз.Айримлари чет эл ОАВларида эълон ҳам қилинган.
Мен у кишининг хавфсизлиги нуқтаи назаридан исми шарифини ўз илтимосига кўра Азимий дея атардим.Ҳозир ҳам шундай.У киши Азимий домла ёки домла Азимий.

Ҳа, айтгандай у киши Наманган ТВдан ўз ихтиёри билан ишдан кетишининг боиси жамоадаги сохтагарчиликларга чидамаган.Бу жамоадагилар билан бир ўзи ади-бади айтишиб юриш бефойдалигини билиб ўзи кетиб қўя қолган.Ваҳоланки ўшанда ҳам, ҳозир ҳам Наманган вилоят телерадиокомпанияси раиси унинг жияни Маҳаммад Мақсудов.

Суҳбатларимиздан бирида Азимий домла куюниб сўзлаб қолдилар:

-Э, нимасини айтасиз шу Маҳаммадга ўхшаганлар раҳбар бўлиб турса Ўзбекистонда матбуот тўртинчи ҳокимият эмас, итнинг тўртиничи оёғи ҳам бўлмайди.Мана кўрасиз шу кетишда бу каби маддоҳчалар анавини улуғлаб золимга айлантиради-да, бу золим эса ” қочгани сомонхона бир танга бўлганда” ўша Ўрисияга бош уриб боради ахийри.Мен бекорга у жойдан ишдан кетганим йўқ.Чунки Маҳаммадни биламан.У бир куни нима деган айтайми?Айтадики Дилшода опанинг ( Дилшода Дадажонова Наманган вилоят партия қўмитасининг энг кўп йиллар идеология котибаси бўлган, ҳозирда эса вилоят маориф бошқармаси бошлиғи – изоҳ муаллифники ) кичик иштончаларини атир совунлаб ювишдан фахрланаман.Бирам хушбўйки, дейди баччағар.

Маҳаммадни болалигидан биламан.У Азимий домланинг холасининг ўғли.Ўз жияни.Етимликда ўксиккина, юмшоқ-ҳалим бола бўлиб катта бўлди.Газетага ёзишимга қизиқиб қўшни қишлоқдан ёнимга келарди.Бирор нарса ёзсам остига унинг ҳам имзосини қўйиб жўнатганларим бўлган.У қиз болалардай мулойим кулиб, миннатдорчилик билдириши менга ёқарди.Азимий домланинг жиғибийрон бўлишидан очиғи ўшанда таажублангандим.Домла жуда ошириб юбормаяптилармикан.Чунки болаликда билганим Маҳаммад кап-катта одам бўлса, наҳотки Дилшода опасини баъзи нарсаларини ювиб юрса.Ёқа ушламай илож йўқ…

Қайси йили бир шалтоқи қалам тутганнинг ўзи ёзгани, яъни Маҳаммад каби юмуш бажариб ундан фахр туйишини ўқиб, ҳа бор эканда бунақа нусхалар деб қўйдим.

Азимий домладан эса:ҳозир менга айтганларингизни микрофонга ҳам айтиб бера оласизми, дея сўрагандим ўшанда.

-Нега айтиб беролмайман.Ахир бу бор гаплар – деганди у.

Унинг овози ёзилган эшиттириш ҳаво мавжларида кетганди ўшанда.Мана бугун эса орадан неча йил ўтиб Азимий домла айтган гаплар ҳаммаси ўз тасдиғини топди.

Ўзбекистонда ялтоқи-ю шалтоқилар тобора кўпайиб, Азимий домла каби узоқни кўра биладиган зиёли инсонлар қадрига етиш тугул, уларнинг илдизини қуритиш учун кураш кетаётгани ва бу ҳол ўзбек жамияти таназзулини тобора чуқурлаштираётгани ачинарли.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: