Ризо Обид:Путиннинг ота-бобосидан мерос қолган… Каримовнинг-чи?

Сарой атрофида ўралашиб юрадиган хабаркашлар бўлади.Улар ҳукмдорлар нима еб, нима ичишади-ю, қайси томони билан ётиб, қайси ёнбошила туради ва кўрган тушларигача билишади.

Путин тахтдан сал нари бўлувдики унинг Московда дала-ҳовлиси-ю уйи, Санкт Петербургда ҳашаматли квартираси борлиги, қайси банкда қанча пули борлигигача гапира бошлашди.Айримлари эса ҳатто уни Ўзбекистонга куёв қилиб, сўнг ажратиб ҳам бўлишди.

Биз эса бундай миш-миш хабарларга одамлар ўчлигини билсакда, миш-миш тарқатиш йўлидан бормаймиз.Чунки бу каби миш-мишларнинг умри қисқа бўлишини биламиз.

Далилли бўлмаган хабар кишиларни чалғитади.Лекин Путинга анча яқин киши юз фоиз кафолат билан бир сурат тарқатди яқинда.Яъни Путиннинг отасидан мерос қолган иккита ГАЗ-21 русумли бири 1961 йили, иккинчиси 1965 йилда ишлаб чиқарилган автомашиналар бор экан.Лекин у машиналар ҳануз отасининг номига расмийлаштирганча ҳолда.Путиннинг ўз номида эса бирорта ҳам шахсий автомашинаси йўқ дейишади.

Аллақайси банкларда аллақанча миллионлаб пуллари борлиги айтилади.Уларни биз кўрмаганлигимиз боис бир нима дея олмаймиз.

Аммо бизни қизиқтирган масала бошқа.

Ўзбек оч, ўзбек юпун, ўзбек қул, ўзбек мардикор, ўзбекнинг аёли-ю қизи чўриликда бозорларда олиб сотилаётгани ҳақида ҳар куни кўп хабарлар.

Хўш, Ўрисия ҳукмдори Путиннингку отасидан салкам эллик йил аввал икки машина мерос бўлиб қолган экан.Ўша даврда ўша русмдаги машиналарга эга бўлган киши анчайин давлатманд бой ҳисобланган.Бобоси Кремль ошпази-ю, бувиси фаррош бўлишган дейишади.Демак Путин аждоди Кремль остонасини ялаб ўтганлардан.Шу нуқтаи назардан қаралса Путиннинг тахтга келиб қолиши тасодиф эмасга ўхшайди.

Аммо Ўзбекистондай бой мамлакат аҳлини йўқсилга айлантирган Каримовнинг отасидан нима қолган экан?Ана шуниси қизиқ.

www.rizobek.ucoz.ru

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: