Бизга ёзадилар׃ Ўзбекнинг қорни нонга тўядими?

Анварбек
Барчамизга маълумки бугунги кунда озиқ-овқат муаммоси умумжаҳон муаммосига айланди. Барча давлатларда нон нархи кескин кўтарилди. Қозоғистон ғалла экспортига тақиқ эълон қилди. Бангладеш, Покистон ва Афғонистон давлатларида озиқ-овқат қимматлашига нисбатан норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Вазият ўта хавотирли аҳамият касб эта бошлагач АҚШ президенти Жорж Буш озиқ-овқат муаммоларини ҳал этиш учун 750 млн. доллар маблағ ажратилишини сўраб АҚШ конгрессига мурожаат қилди.

Бу ўта хавотирли муаммо фақатгина тараққий этаётган давлатларда эмас, балки анчайин тараққий этган давлатларда ҳам сезилмоқда. Масалан йил бошидан буён Россияда нон нархи 20% га қимматлади. “Туяни шамол учирса эчкини осмонда кўр”-деб бежиз айтишмаган.

Ўзбекистондаги вазият янада ачинарлироқ. Ўзбекистон фуқаролари йил бошидан буён 25% га қимматлаган нархда нон сотиб олиш учун навбатда туришга мажбур бўлишмоқда. Ҳа, ватандошларимизнинг ўзга чораси йўқ. Чунки, бозорларда нон нархи кўкка ўрлаб кетган. Ўзбекистон ғалла мустақиллигига “эришгани билан” ўзини-ўзи ғалла билан таъминлай олиш қудратига эга эмас. Экологик вазият бутунлай издан чиқиб кетганлиги сабаб экин майдонлари кескин қисқарган. Ерларнинг тезлик билан шўрланиб, ҳосил олишга яроқсиз бир аҳволга келиб қолиши давом этмоқда.

Вазият шу қадар оғир бўлишига қарамасдан ўзбеклар нон топиб қорин тўйғазмоқда. Ҳамманинг қорни тўқ бўлмасада аҳолининг аксари кун ора нон еб турибди. Қандай қилиб нонга пул топаётгани барчамизга маълум: Ўзбекнинг ҳар бир оиласидан камида бир киши ё Қозоғистонда ва ё Россияда ишлайди. Ўзбекистонда қолган жигарбандларига нон учун пул юборади.

Лекин афсуслар бўлсинким, қудратдаги режим ҳалқни умуман нон емасдан, очликдан шишиб ўлишини истайдиганга ўхшайди. Бундай дейишимга сабаб бўлган омиллардан бири шуки, бир неча ой илгари расмий қарор билан чет элдан келаётган маблағларни фақат миллий валютада олиш мумкинлиги белгилаб қўйилди. Оила аъзоси жўнатган пулни ўзбек энди долларда эмас, балки Ўзбекистон Марказий Банки белгилаган курс бўйича, миллий валютада олади. Бундан банк катта фойда кўрадию, ўзбек катта зарар кўради.

Чунки, қора бозордаги доллар курси билан Марказий банк белгилаган валюта курси орасидаги фарқ катта. Бу фарқ орасидаги маблағ амалдорлар чўнтагида қолади. Халқнинг аҳволи эса ночорлашишда давом этади. Шунга асосланиб айтиш мумкинки, қудратдаги режим ҳалқни даромади ошишига қарши. Лўнда қилиб айтганда ўзбекни турмуш даражаси фаровон бўлишига, тўйиб нон ейишига қарши.

Сурхон воҳасидаги аҳолининг аксар қисми нонга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида тоғларга чиқиб ровоч териб келмоқда ва болаларини ровоч билан боқишмоқда. “Қорни тўқни қорни оч билан нима иши бор”- дегаларидек, амалдорлар бу каби оғир аҳволдан хабордор бўлсаларда парвойи фалак. Ўша қориндор амалдорларга жонидан тўйиб кетган бирон киши вазиятдан нолийдиган бўлса, улар бу фақатгина Ўзбкистон муаммоси эмаслигини, бу муаммо глобал муаммолардан бири бўлганлиги учун ҳукумат ҳеч нарса қила олмаслигини айтишади. Тўғри, яна бир неча ойдан кейин далаларда ғалла йиғим-терими бошланади. Лекин шу билан ўзбек ҳалқининг қорни нонга тўйиб қолмайди. Бунинг сабабларини тартиб билан санаб ўтсам:

1. Ғалла теримининг ибтидосидан интиҳосига қадар “погонли”лар фермернинг ҳар бир қадамини кузатиб боришади. Зеро, ўғирлик бўлмасдан ҳар бир сиқим ғалла давлатга топширилсин.

2. Фермер ўзига ғалла олиб қолишдан маҳрум бўлгани етмасдан, давлатга сотилган ғалласи учун берилган пулини нақд пул қилиб ололмасдан банклар ўртасида сарсону саргардон бўлади. Бу эса ғалла парваришиданда каттароқ мушкилотдир.

3. Ғалла давлатга топширилган заҳоти, дархол тегирмонларга юборилиб унга айлантирилмайди. Ҳалқнинг ризқ-рўзини амалдорларнинг ўзлари талон-тарож қилишиб омборхоналарига ташиб қишгача сақлаб қўйишади. Қишда эса икки карра қимматроққа пуллашади.

Айнан шунинг учун йиғим-терим бошлаганидан кейин ҳам ўзбек ҳалқининг қорни нонга тўймайди. Шундай оғир вазият ҳукумронлик қилиб турган бир вақтда Ўзбекистон Афғонистонга ғалла эспорт қилмоқда.

ФАКТ: Шу кунларда “Қаршидонмаҳсулот” МСЖда қопларга жойланаётган унларга форс тилида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган”- ёзувини битишиб, темир йўл орқали Мозори шариф, Ҳирот шаҳарларига жўнатилмоқда. Ҳукуматнинг бундай йўл тутишига сабаб, Афғонистон шимоли генерал Абдурашид Дўстум назорати остида. Дўстум эса Ислом Каримовнинг энг яқин улфатларидан бири. Шунинг учун ҳам генерал Абдурашид назорати остидаги ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолини ун билан таъминлашни Каримов режими ўз зиммасига олаган.

Каримов юз карра ҳақ: Ўзбекистон ўзига хос ва мос йўлни танлаган!

Шунинг учун ҳам ўзбекнинг қорни ҳеч қачон нонга тўймайди.

Шунинг учун ҳам мустақилликдан кейин туғилган болалар қачон қорни нонга тўйганини эслай олишмайди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: