Ризо Обид: Халқаро анжуман (1)

Холланднинг Тилбург шаҳридаги жоме масжидида туркийзабонлилар халқаро ажумани бўлиши тўғрисидаги хабар ва унда иштирок этиш ҳақида таклифномани олгач кўнглимдан, одатдагидай: туркияликлар Оврўпа мамлакатларида ҳамма соҳаларда ғоят ҳамжиҳат ва яна бир тадбир ўтказишар эканда деган ўй кечди.

Нима бўлганда ҳам чақирилмаган жойга борма , таклиф қилинган жойдан қолма деганларидек анжуманга боришга аҳд қилдим.Мен яшайдиган макондан анча олисда бўлган Тилбург шаҳрига борар эканман йўл-йўлакай халқаро матбуот ташкилотларида ишлайдиган танишларим Елизабета Плебани, Зукан Турк қизи ҳамроҳ бўлишди.

Анжуманга етиб боргач кутиб олганлар билан сўрашар эканмиз, улар соф ўзбек тилида сўзлашиб саломлашишлари ҳайратимни оширди.Мен улардан:

-Сиз ўзбекчани биласизми? – дея сўрадим.

Улар эса:

-Биз ўзбеклармиз, ҳаммамиз ўзбек тиилини биламиз, ахир она тилимиз ўзбек тилику – дея жавоб беришди.

Ватандан олисда ҳаётда ҳеч учратмаганингиз миллатдошларингизни ўз она тилида ўзбек тилида сўзлашаётганларининг бир эмас юзга яқинини бирданига учратсангиз катта хазина-ю , суянгани тоғ топгандай бўлар экансиз.

Анжуманга АҚШ, Оврўпа ва бошқа ер юзидаги мамлакатлардан миллатдош вакиллар ташриф буюришди.Анжуман иштирокчилари асосан афғонистонлик ўзбеклар экан.

Халқаро анжуман ташкилотчиси АҚШдан олим, фан арбоби Иноятулло Шахроний жаноблари суҳбатларини тинглаб, миллат учун жонкуяр инсонлардан бири эканликларига иқрор бўлдик.

Ушбу анжуман тафсилотлари ҳақида келгуси мақолаларда ҳикоя қилишга ҳаракат қиламиз.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: