Ризо Обид:Она тилим – буюк хазина!

13.Қўзичоғим, дўмбоғим…

Баъзан ўзбеклардаги болаларни эркалатиб айтиладиган сўзлар ҳақида ўйлаб қоламан.Масалан, қўзичоғим, тойчоққинам, дўмбоққинам, оппоққинам, шириним-шакарим, асалим ва ҳакозо улар жуда ҳам кўп.

Қўзичоғим деб эркалатилган боланинг тугмадаккина кўзларида ҳақиқатан ҳам мамнунлик ифодасини кўришингиз мумкин.Лекин катта ёшга етгач уни қўй дея атасангиз хафа бўлади.Нега шундай экан-а?

Ёки бўлмаса тойчоққинам дея эркалатиб айтиладиган сўз.Тойчоқ яхши жониворда шунинг учун ҳам унинг номи билан эркалатиш болажонларга хуш келади.Лекин яна ўйланиб қоламан:нега энди ҳўтиккинам деб эркалатилмайди.Ҳўтик ҳам тойчоқдан бежиримликда қолишмайдику.”Эшакнинг ўзи ҳаром, кучи ҳалолми” деган бир ибора бор.Яъни кўп ишлатиб кўнгилдаги ҳақ берилмаса шу ибора ишлатилади.

Яна бир бошқа мисол, болалар бузоққинам деб эркалатилмайди.Жуда қизиқда.Нега?Ахир бузоқ ҳам чиройли жониворку.Аксинча “бузоқнинг югургани сомонхонагча” , “подадаги бир тиррақи бузоқ ҳаммаёқни расво қилади” дея кесатиқ маънодаги ибораларда ишлатилади.

Масалан бирор болага нисбатан эшаккинам, ё бузоққинам деб кўрингчи, қовоқ-тумшуғини осиб хафа бўлади.Болаларни қўяверинг катталар ҳам шундай.

Масалан, катталарга “ҳа, бой ота”, “ҳа, хўжайин”, ҳа, полвон ака” деган сифатлар билан мурожаат қилсангиз мойдай ёқиб талтаяди.

Ҳа-я, айтгандай кузатишимга қараганда мақтов нафақат бизнинг миллатда, бошқа миллатларга ҳам ёқаркан.Лекин бизда йўқ сифатларни ошириб мақташ урфи кучлироқ.Ана шуниси сал ғалати.Масалан ўша эшакмижоз одамларни отдай дейишимиз, пашшадайини эса филдай кўрсатишга уринишимиз бор бизларда.

Мана ҳозирги ҳукмдорни ҳам зулмкорга айлантиришга атрофида яқин бўлганларнинг ҳамду санолари сабаб.Юртбошимиз, улуғимиз ва ҳакозо деявериб мана энди у салкам пайғамбарлик даъвосини қилмоқда.Елкага чиқиб олган, қани энди тушириб бўлса.Йўқ тушириб бўлмайди.

Хуллас, эркалатиш оҳангидаги оппоғиму дўмбоғим, шакариму ширин асалим, сингари сўзлар керак назаримда, лекин ҳаммаси ҳам меъёрдан ошиб кетса бемазаси чиқади назаримда.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: