Яқин тарих:Хуршиднинг кўпиги

Жаноб Хуршид Дустмухаммадга!
(ёхуд жавобсиз колган очик хат)

Хуршид ака сизни «Хафтанома» курсатувида чикишингизни дуппимни искаб-искаб эшитдим. Аммо Андижондаги хунрезликка «ажойиб» бахо бердингиз ва бу билан халкка узингизни кимлигингизни курсатдингиз.

Ажойиб ошпаз экансиз ва кимнинг ошпази эканлигингизни билдик. Сиз тайёрлаган шурвадан кир купикларни олиб ташласангиз мазали масалик колиб шурва мазали булишини айтдингиз ва узингизча кир купикларни жангариларга ухшатиб уларни кучага улоктирдингиз. Энди ушбу саволимга жавоб беринг: Козонда колган мазали масаликлар кимлар? Оддий халкми? Оддий халкдан пишган шурвани узингиз ичасизми ёки бирорта каттаконга олиб бориб берасизми?

Сиз кандай партияга рахбарсиз узи? Номи нима эди? «Миллий тикланиш»ми? Миллатимизни тиклашга нима килиб бердингиз? Агар тиклаган булсангиз нима билан исботлаб берасиз? Тайёрлаган шурвангиз биланми?

Мен оддий фукаро сифатида тузумни шу даражага келиб колишида Сиз ва Сизга ухшаган президент атрофида жойлашиб олган ёзувчи ва шоирларни айблайман.

Сизлар халк севган шоир ва ёзувчилар эдинглар, ёшлигимизда китобларингизни бошимизга куйиб ётар эдик. Эндичи Сизлар сарой шоирларига айландиларинг. Президент атрофида йигилиб унга хамду санолар айтиб нур сочдинглар ва бу нурларинг билан халкни шундай ночор ахволга келиб колганини курсатмай куйдиларинг.

Мактов кимларни кур килмаган. Мободо мактовлар эвазига «Узбекистон кахрамони» булиш ниятингиз йукми? Виждон каёкда колди Хуршид ака виждон? Виждон деган нарсанинг узи борми сизда?

Сизга маслахатим «кахрамон» хамкасбларингизни олиб Андижонга боринг. Шахид кетган юзлаб одамларни оила аъзолари олдига бориб Куръон тиловат килинглар, дардига кулок тутинглар, уларни дард-хасратидан чиккан алангада полов пишириб рахбарларга едиринглар ва уларни инсофга чакиринглар.

Умуман мен Сизга койил колмадим. Андижондай шахри азимда 500 дан ортик хонадонда бирдан аза чикиб турса-ю, сизни шурва ичгингиз келиб колганини каранга. Иштахангизга койилман депутат ака!

Суннат Орипов, Жиззах.
Manba: www.uzbekcongress.org

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: