Чет эл эса, чет!

Грузинларнинг бир киноси бор. Унда чегемлик Сандро тўрт киши бўлиб, совға-саломлар билан Сталинни кўришга боришади. Минг машаққатлар чекиб унинг ҳузурига киришади, совға-саломларни топширишади. Сталин уларнинг ҳар бири билан битта-битта кўришади, исмини, қишлоғини сўрайди.

–Хўш, гамар жўба, биз томонларда нима гаплар бижо?-суҳбат орасида сўрайди Сталин трубкасини тортиб.

–Э-э, сўраманг батона, шундай-шундай, шундай-шундай,-деб бечора тўртта содда деҳқон бор дардини тўкиб солади.

–Ҳали шунақами,-трубкасини қўлига олиб, ўсиқ қошлари остида жойлашган меҳрли кўзларини юмиб хаёлга чўмади доҳий.-Бўпти, сизлар бораверинглар бижолар, мен ўзим чорасини кўраман…

Орадан кўп ўтмай, доҳийни зиёрат қилишга борган тўртта деҳқондан учтаси сирли равишда ўлдирилади. Буни эшитган чегемлик Сандро уйига бормай, қишлоқма-қишлоқ кўчиб, яшириниб юради. Сандрони бир неча марта сўраб келган номаълум кимсалар уни тополмасдан қайтиб кетишади. Сандро қаерга борса, уни орқасидан таъқиб қилишади.

–Қаердан ҳам палакат босиб шу бижони кўришга бордим,-дейди чегемлик Сандро уни яширинча бошқа қишлоққа олиб кетаётган аравакашга.-Шундан буён юриш-туришимда ҳаловат йўқ…

–Э-э, нимасини айтасан,-дейди аравакаш.-Майда одамларнинг фитнаси кўп бўлади. Бу фитналарнинг ҳаммаси аслида Лениндан бошланган…

Баландчақарлик ако Роқимнинг ҳам чегемлик Сандрога ўхшашлик жойлари бор. У қишлоғининг тепасида тинимсиз учиб ўтадиган самолётларнинг ғўнғиллашидан безор бўлиб, БМТга шикоят хати ёзган. Бу хат айланиб-айланиб доҳийнинг қўлига келиб тушганидан кейин Сталин аъёнлари билан харитадан Чақар деган жойни роса излаган. Яхшиям харитада ўша қишлоқ номи ёзилмаган экан, бўлмаса чақара-чуқур, шақара-шуқур бўлиб кетармиди…

Бизда ҳам бу айланма товоқ яхши йўлга қўйилган. Энг катта идорага бирор ноҳақлик ҳақида хат юборсангиз, бу хат айланиб-айланиб ўша ноҳақлик рўй берган идора раҳбарининг қўлига келиб тушади. Унгача “Сизнинг фалон рақамли хатингиз”… деб бошланадиган ўнлаб узундан-узун чаласаводларча ёзилган хатлар турли инстанциялардан сизга етиб келади. Эринмай ёзишади азаматлар! Ўша раҳбар “Хатда келтирилган фактлар тасдиқланмади”,-деган жавобни юқорига жўнатади ёки бориб айтиб келади. Ундан кейин чегемлик Сандрони излаган доҳийдай сизни қидиришга тушишади.

Ўзингизни Отбозор турмасида топмасангиз билинки чет элдасиз.

Чет эл эса, чет! Сандро каби сандроқлаб қоласиз.

Сандро.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: