Ризо Обид: Она тилим – буюк хазина!

12.Алайсан-балайсан, ўзбек тилини билмайсан
Армия хизматини бизнинг авлод ёшлари асосан Ўрисияда адо этишган.Шу жумладан мен ҳам.Лекин кўпчилик ўрис тилини билмагани учун жуда кўп муаммолар ва зиддиятлар келиб чиқарди.Аммо мен рус тили билан боғлиқ олийгоҳдан нари армияга чақирилганим боис бу тилни баъзи шу миллатдагилардан кўра ҳам дуруст билардим.

Улар олис қишлоқдан хизматга чақирилган ватандошларимиздан фарқли равишда ўрис тилини яхши билишимдан ҳайратланишарди.

Дангалини айтганда бирор бир ихтилоф чиқиб қолса таржимонлик ҳам қилардим ва шундай кезларда икки томон муросаси учун юмшоқ таржима қилган кезларим ҳам бўлган.

Буларни нега эслаяпсан десангиз, ўрис хизматдош аскарлар орасида ҳам бошқа тилни ўрганишга қизиқувчилар бор эди.Шулардан бири:

-Сен бизни тилимизни биласан, демак сенинг тилингни мен ҳам ўрганишим мумкин.Шунинг учун ўргатмайсанми – дея ўтиниб қолди.

Менинг эса бошқа кишига нафақат тил, балки бирор нима ўргатишга ўзи унчалик ҳафсалам йўқ.Лекин у қатъий ўтинч билан туриб олгандан сўн рад этолмадим.Ўрис сафдошга биринчи ўргатган ўзбекча гапим қуйидагича бўлди:

“Алайсан-балайсан, ўзбек тилини билмайсан”.У бу сўзларни ёд олиш учун анча кун оввора бўлди.Кимдир унга сал бошқачароқ қилиб тузатиб берибди.Бир куни у рўпарамдан чиқдида:

“Алайман-балайман, ўзбекнинг оёғини ялайман” деса бўладими.На кулишимни биламан, на бошқани.Чунки унинг бу айтгани нималигининг маъносини англаб қолишса биласизми қандай кўнгилсизлик келиб чиқиши мумкин.Мен унга ётиғи билан:

-Иванжон бу айтганинг ҳам ўзбекча, лекин у баъзан бошқача маъно билдириши ва кўнгилга ёқимсиз бўлиши мумкин.Яхшиси бу гапни айтмай қўя қол- дедим.

Йўқ, унга бу сўзлар ёқиб қолган эканми , қайда дуч келса ўша сўзларни то хизматни ўтаб кетгунимизча ҳам такрорлаб юрди…

Энди ҳозирга келиб ҳам янги авлод орасида у ё бу чет тилини ўрганишга иштиёқ жуда кучайган.Бу табиий ҳол.Чунки ўша қадимдан айтилган тил билган эл билади дейилганку.

Мен яшаётган Холланд мамлакатида ҳам тил ўрганишга қизиқувчилар кўп экан.Ҳозир маҳалламиздаги беш-ўнта ўсмирлар ўзбек тилини ўрганамиз деб киришиб қолишди.Улар билан ҳар куни хонадонимизга яқин бўлган майсазор спорт майдончаси ёнига қўйилган ўриндиқларда ўтириб олиб ўзбек тилини ўрганяпмиз.

Улар менга холланд тилини ўргатишади, мен эса уларга ўзбек тилини.Улар менга Холланд мамлакати ҳақида ҳикоя қилишса, мен уларга Ўзбекистонни танитяпман.Менимча четда юрган ватандошларнинг ҳар бири ҳам шундай қилишса яхши бўлса керак.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: