Ризо Обид:Она тилим – буюк хазина!

11.Бошингиз эсон бўлсин

Бошқа бир мавзудаги ёзганларимда дунё ва дўппи ҳақда сўз айтгандим.Яна гап айланиб шу дўппига қараб кетяпти.Чунки “бу дўппининг остидаги бошда гап кўп” ёки бўлмаса “дўппини бошдан олиб ёнга қўйиб, бир ўйлаб кўринг” яна “бош эсон бўлса дўппи топилади” деган ажойиб нақлу ҳикматли сўзлар бор она тилимизда.

Шундай экан айрим жойларда, кечагина туппа-тузук юрган киши бугун хаёли бошидан учган каби сўзлаётгани қулоққа чалиниб қолса “ё, алҳазар, астағфуруллоҳ, ўзинг паноҳингда сақлагин парвардигор, ақл-ҳушдан бевақт жудо этиб қўйма” дея ичимизда илтижолар қилиб қоламиз.

Ҳа, бечорагина дуппа-дуруст киши эди.Бошидан дўпписи билан бирга қўшилиб ҳуши ҳам учиб кетибдида, дея ачиниб ҳам қўямиз баъзиларга.

Шунақа ўзбекларда турли иборалар борки, мабодо ўзбек тилини биладиган киши олдида ҳам мутлақо у тушунмайдиган тарзда сўзлашиш мумкин.

Масалан, бир ижодкор бўларди.Ўшанинг бир номасини шу кунларда беихтиёр ўқиб қолдим.Уни тушунмадим.Кейин бир мен тушунмадиммикан уни дея бошқа адабиёт соҳасидаги танишлардан фикр сўрадим.Хулоса бир хил бўлди:”Бечоранинг бошига ё қаттиқ бир нима билан уришган ёки бўлмаса юқоридан бирор-бир қаттиқ жисм тушиб жароҳатлаган бўлса керак.Хуллас “том” ( бош дейилмоқчи – изоҳ муаллифники )нафақат қийшайган балки сурилиб кетган”.

Ана холос, пишди гилос деб қўярдилар бобом раҳматлик бирор иш мантиқан ниҳоясига етса.Демак айтаётганим ижодкорнинг ҳам гилоси май ойида Ўзбекистонда пишадиган эртапишарлари каби етилибди чамаси.

Нима ҳам деймиз…Куляпсиз-а? Нима демоқчилигимни фаҳмлаб қолдингиз чамаси…Ҳа, “жинни ҳам одамдан бўлади”.Ишқилиб ўшандайлардан ўзи асрасин.Бошингиз эсон бўлсин…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: