Ризо Обид:Тоҳир Маликнинг кийик ҳақида тулкича фалсафаси

Гапнинг очиғи кейинги бир йил орасида четдаги ўзбек тилида эшиттириш олиб борадиган радиоларни камдан-кам эшитаман.Чунки олдиндан нима дейишлари аниқда.Лекин бу гал Жанубий Кореядан ҳол-аҳвол сўраб телефон қўнғироғи қилган мухлис укамиз:” Ака, Би-Би-Сида Тоҳир Малик билан суҳбатни эшитдингизми?” дея сўраб қолди.Мен унга очиғи эшитмаганимни, умуман Тоҳир Маликнинг “бестеллер” даражасига кўтарилган дейиладиган “Шайтанат” китобини ҳам ва у асосда ишланган фильмини ҳам юз фоиз имкониятим бўла туриб, ўқимадим , кўрмадим, дедим.

Тоҳир Малик албатта иқтидорли ёзувчи.Унинг маҳоратига қойил қолиш керак.Бироқ балки мен уни “Муштум” журналида ёзган икки бетли ғоят “бемаза асарини” ўқимаган бўлганимда балки “Шайтанат”ини ўқиган бўлармидим.Менинг ўшанда бу ёзувчидан ихлосим қайтгани бежизга эмаслигини орадан мана салкам йигирма йил ўтиб ҳис қилиб турибман.

Мен унинг радиодаги чайналиб-чайналиб берган ҳамма жавобларига тўхталиб муҳтарам ўқувчининг ҳам, ўзимнинг ҳам қимматли вақтимни исроф қилмоқчимасман.Фақат унинг:

“…Тоҳир Малик: 1.Андижон воқеалари пайтида тобим йўқ эди. Мен бу воқеаларни кўрганим ҳам йўқ, деярли эшитганим ҳам йўқ. Ўшандан кейин Андижонга бориш имкониятларим ҳам бўлгани йўқ улар билан танишиш учун. Фақат узуқ-юлуқ гаплар билан кифояландим. Энди битта ривоят бор: Бир подшо кийикни қувлаб кетаётганда, кийик қочиб кетади, бир киши кўриб қолади. Ўша кишидан подшо сўрайди, “Шу ердан бир кийик ўтдими?” Энди ўтмади, деса ёлғон гапирган бўлади. Ўтди, деса кийикка жабр бўлади, етиб олиб унинг жонини олиши мумкин. Шунинг учун у одам айтган экан: “Кийикни менинг кўзим кўрди-ю, лекин кўзим гапиролмайди. Тилим гапиролади-ю, лекин тилим кўргани йўқ”, деган экан. Шунинг учун бу масалалар билан вақти келганда биз ҳам баъзи бир фикрларимизни айтармиз, энди бадиий адабиётнинг публицистикадан фарқи шундаки, ўша заҳотиёқ фикр билдирилмайди. Қачондир ўзининг аксини топади.

2.Энди олиб борилаётган сиёсатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, сиёсат кичкина тушунча эмас-да. Ниҳоятда кенг тушунча. Турли йўналишларда турли ирмоқлари бор, турли ўзанлари бор. Шунинг учун баъзи бир ирмоқларга нисбатан фикр билдириш мумкин, айримлари яхши оқаётган бўлиши мумкин. Мен сиёсатчи эмасман ва сиёсат ҳақида аниқ бир ўзимнинг фикрларимни билдиришга ожизман…”

Мана шунақанги Тоҳир Малик каби иккиюзламачи ва тулкинамо ёзувчилар, шоирлар, ўзини зиёли сановчилар туфайли ҳам ўзбек миллати рўшноликка чиқолмаяпти.Бутун дунё Андижонда қандай фожеа содир бўлганидан хабардору аммо Тоҳир Маликдай ёзувчи эшитмай қолибди.Мана шунақанги миллатни гўл санаган Тоҳир Маликка ўхшаш нусхалар сабаб Ўзбекистон халқи зулм исканжасида қолмаяптими?

Кийик ҳақида тулкинамо фалсафаси билан сувдан қуруқ чиқаётган бундай сохта художўйлару, ҳақпарастлар зулм юзига сўз айта олмаса уни ким деб аташ мумкин?Шулар бор гапни айтмагандан кейин ким айтсин?

Айтаман дейилса гап кўп.Лекин бундайларга сўз ҳам увол.

Манави гапнинг тузига қаранг: “…энди бадиий адабиётнинг публицистикадан фарқи шундаки, ўша заҳотиёқ фикр билдирилмайди. Қачондир ўзининг аксини топади…”

Ҳа, унгача у дунёдан ўтган бўлади, кейин гўрига бемалол ғишт ташиса бўлаверади-да а?Ҳа, Тоҳир Малик жаноблари сафсатангизгами?..

Унга айтадиган икки оғиз гап бор холос:”ғар бўл, ўғри бўл, инсоф билан бўлда баччағар…”

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: