Бахтиёр Ҳамро:Оилавий қамоқхона борми?

Эримни камокка олишгандан сунг (2005 й.), рузгоримиздаги колган охирги эчкини хам сотиб, сафдошлари топган адвокатни кутдик. Кейин билишимча бу адвокат эримни химоя киламан деб каерлардандир пул хам олган экан. Адвокат каросини хам курсатмади. Камокдан эримни хеч ким саклаб кололмади.

Бир вокеа сабаб, ушбу сатрларни, мана икки ойдан бери ёзаман дейман-у, ёзаман дейман-у хеч ёзолмайман. Куп уриндим хеч булмади. Бир тузукрок сарлавха хам топа олмай кийналдим. Уйлаб-уйлаб, хикоямиз кахрамони булган Онажонимизнинг кузларидан тинмай ёшлар окиб айтиб берган сузларидан олиб куя колдим. Бундай уйлаб карасам, бутун хаётим давомида куплаб дил изхорларимни ёзибману, шу рухий кечинмаларимни изхорларимда, мени дунёга келтирган Онажонимни хисобга олмаганда, бу борлик дунёда энг азиз булган Онажонларимиз, яъни кахрамон Узбек аёллари хакида камдан-кам ёзган эканман. Узимдан узим, багритошлигим учун уялиб кетдим. Боя ёзганимдай, бундан икки ойларча илгари булган вокеа ушбу сатрларни ёзишимга туртки булди. Олис кишлоклардан бирида яшаётган, якинда камокдан чиккан хукук химоячиси булган сафдошим ва унинг рафикаси булган Онажонимизнинг исм фамилияларини, уларнинг хавфсизлигидан келиб чикиб келтирмадим. Шусиз хам, якинда сафдошимни Халкаро ташкилотлардан икки нафар вакил холидан хабар олиш учун камина билан уйига борган эдик. Улар кетгандан сунг, бир кун утиб сафдошимни куч салохиятига эга булган идоралар «олиб обориб» келдилар.

Инсон хукуклари буйича сафдошимнинг холидан хабар олай деб яна йулга чикдим. Борсам, сафдошим пилла курти учун тут шохларини кесиб олиб келиш учун тонг сахардан чикиб кетган экан. Деярли уч соат дустимни кутиш мабойнида сафдошимнинг рафикаси Онажонимиз билан сухбатлашдим. Сафдошимнинг рафикаси Онажонимиз дард тула айтган калб сузларини айнан келтирсам:

«Эримни камокка олишгандан сунг (2005 й.), рузгоримиздаги колган охирги эчкини хам сотиб, сафдошлари топган адвокатни кутдик. Кейин билишимча бу адвокат эримни химоя киламан деб каерлардандир пул хам олган экан. Адвокат каросини хам курсатмади. Камокдан эримни хеч ким саклаб кололмади. Хужайинимни уч ярим йилга кесиб юборишти. Уч нафар гудакларим билан химоясиз колиб кетдим. Ора-сорада нонсиз кунларни хам утказа бошладик. Яхшиям Худо бор, яхши инсонлар бор, кулидан келгунича ёрдам бериб туришти. Йиллар ута бошлади. Аммо кулдан берганига куш туймас деганларидек ахволимиз огирлашиб бораверди. Нима килишимни билмай колдим. Бир томондан уч фарзандимдан иккитаси мактабга боришади. Етишмовчилик, ойлаб гуштсиз овкатлар. Дармонлари кетиб колди. Эрим хукук химоячиси булгани учун махалламиз кумитасидагилар ямон куришар эди. Бизга кумита ёрдам бермади.

Ноилож, фермерларга бориб пилла куртларини бокиб бераман деб айтиб ялиндим. Биттаси рози булди. Хар бир килограмм пилла курти учун 3 минг сумдан тулайдиган булди. Бир каробка куртни олиб, болаларимни хам мактабга бир ой юбормай, ярим кечалари тут барги олиб келиб 73 кг пилла етиштирдимда фермерга бердим. Фермер пиллани олдию пул бермади. Ун марта фермер уйига бориб пулимни беринг деб роса ялиндим, бермади.

Турт ойдан кейин фермер сил касалига чалиниб тушакка ётиб колди. Шундан сунг пулимни сурамай куйдим. Мен хаётимда хеч кимни асло каргамаганман. Аммо, мени алдаган фермернинг хотини уйим дарвозасига келиб «Нега эримни каргадинг? Мана ётиб колди. Каргишингни кайтариб ол» деб роса жанжал килиб кетгани огир ботди. Алам килганидан, келаси йил икки каробка курт бокиб 150 кг етиштирдим. Кай куз билан карай-ки, уйимга хужалигимиз участкавойи билан, милицияга менинг устимдан шикоят ёзиб берган фермер кириб келиб «Нега ноконуний пилла етиштираясан?» деса буладими. «Нега мумкин эмасми? Ахир эрим камокда, бизни ким бокади? Оч нахор утирибмиз.» дедим.

Шунда кишлогимиз участковойи «Сен олган икки каробка куртлар давлатники, ноконуний етиштиргансан. Бу ишинг учун жавоб беришинг керак» деса буладими. Пичок суякка етган эди. Хаётимда биринчи марта эркак зотига сенсираб, дод солиб «Эй участкавой! Менга кара? Менга айтчи? Оилавий камокхона борми? Каерда жойлашган узи? Бор-е уша ерга юбор. Иложи булса эрим ётган камокхонага юборинглар, хаммамиз уша турмада бирга ётамиз, эшиттингми?» дедим. Шикоят ёзган фермер кочиб колди. Учаткавой эса факат тиржаяди. Нимасини айтай Бахтиёр ака? Хатто, ахволимиз огирлигидан эримнинг оркасидан камокхонага бориб бирор марта хам хабар ололмадим.

Майли буларни куйинг. Мана эрим камокдан чиккандан сунг хам тинч куйишмаяпти. Беш маротаба хар хил бахоналарни килиб милицияга олиб кетишти. Паспортини камокхонда вактида йукотиб юборишган. Паспорт олиш учун 51 минг сум штараф тулаш керак экан. Айтингчи, каердан оламиз? Хужайинимнинг онаси огир касал булиб тушакда ётиб колган. Паспорт йуклигидан кайнонамизнинг холидан хабар олиш учун боролмаямиз. Яна эшитинг, якинда Халкаро ташкилотдан одамлар Сиз билан келиб кетган эдингизлар. Эртасига эримни милицияга судраб кетишиб 3 соат сурок килишти. Бахтиёр ака, хатто Сизга карши кургазма беришни хам талаб килишипти улар, товба. Камбагални туянинг устида хам ит копади деганларидек, эримга, совхоз «Караб турасан» деб озгина тутзордан ер бериб каровул килиб тайинлашган эди. Утган куни бу ерни хам биздан тортиб олиштилар…»

Эри камокда даврида бу оила хам иктисодий, хам манавий кумаксиз ута огир ахволда колган. Ноиложликдан, хатто, уйининг томидаги шиферу болорларни (тахталарни) сотиб, оч колган уч нафар фарзандаларининг корнини туйдириш учун сотиб юборишга мажбур булган. Бу кахрамон Онажонимизга янада койил колганим, яъни сухбат давомида ситам килганларнинг бирортасини хам исми фамилясини сурасам хам айтмади. Оддийгина килиб, «Айтсам гийбат булади. АЛЛОХ га солиб куйганман уларни, Эгамнинг узи кечирсин уларни».

Онажонимизнинг кузларидан тинмай шош катор ёш окарди.

«Йигламанг онажоним, факат йигламанг онажоним. Онажоним! Аввало, фарзандларингиз олдида, турмуш уртогингиз олдидаги бурчларингизни бажараётган хакикий Узбек аёлисиз!

Аслида Сиздай кахрамон Узбек аёлларимиз бор экан, бу Узбек жамияти жойида турибти. Ахир, АЛЛОХ суйган бандасини синовдан утказади. Сизга ситам килганлар вакти келиб АЛЛОХ олдида албатта жавоб беради»

Айта олган сузларим шу булди халос. Э вох, Онажонимизнинг кунглини кутариш учун шундай чиройли китобий сузларни айтаяпману, бу томондан эса ичим ёнарди:

«Нега бундай ахволдамиз? Кайларга етиб келдик? Онажонларимизни нега бундай ахволга солиб куйдик? Онажонларимиз, оиласини бокаман деб дунё буйлаб сарсон-саргардон юришипти. Ватандаги Онажонларимизнинг багри дили кон. Айтинг ахир, Нега жимгина утирибмиз? Ахир хар биримиз, дунёга куплаб буюк инсонларни етказган Узбек хаклкимизнинг вакилларимиз-ку?…».

PS: Халкаро ташкилотдан келган вакиллар сафдошиимизнинг уйига келганда онажонимиз тандирда нон ёпаётган экан. Дарров дастурхон ёзилдида иссикгина иккита нон, кулбола конфет ва карамеллар тарелкада келтириб куйилди. Вакил иссик нондан анча еди. Бир вакт бир туграм нонни кулида ушлаб туриб «Оказывается очень вкусный!» деди. Шунда мен «Ха, Узбек нони шундай ширин, нефти, тиллоси, пахтаси хам ширин» деб бир оз кесатдим. Вакил «Хамма гап шунда-да Бахтияр» деб мийигида кулиб куйди.

Вакти келиб, ушбу вокеа жараёнини расмлари ила, хамда тулдирилган, исм фамилиялари очик келтирилган холда Сиз укувчиларга етказишга АЛЛОХ нинг узи етказсин!

Бахтиёр Хамро.
8 май 2008 йил.
Жиззах шахри. «Заргарлик» махалласи.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: