Бахтиёр Ҳамро:Оилавий қамоқхона борми?

Эримни камокка олишгандан сунг (2005 й.), рузгоримиздаги колган охирги эчкини хам сотиб, сафдошлари топган адвокатни кутдик. Кейин билишимча бу адвокат эримни химоя киламан деб каерлардандир пул хам олган экан. Адвокат каросини хам курсатмади. Камокдан эримни хеч ким саклаб кололмади.

Бир вокеа сабаб, ушбу сатрларни, мана икки ойдан бери ёзаман дейман-у, ёзаман дейман-у хеч ёзолмайман. Куп уриндим хеч булмади. Бир тузукрок сарлавха хам топа олмай кийналдим. Уйлаб-уйлаб, хикоямиз кахрамони булган Онажонимизнинг кузларидан тинмай ёшлар окиб айтиб берган сузларидан олиб куя колдим. Continue reading

Ризо Обид:Тоҳир Маликнинг кийик ҳақида тулкича фалсафаси

Гапнинг очиғи кейинги бир йил орасида четдаги ўзбек тилида эшиттириш олиб борадиган радиоларни камдан-кам эшитаман.Чунки олдиндан нима дейишлари аниқда.Лекин бу гал Жанубий Кореядан ҳол-аҳвол сўраб телефон қўнғироғи қилган мухлис укамиз:” Ака, Би-Би-Сида Тоҳир Малик билан суҳбатни эшитдингизми?” дея сўраб қолди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: 2005 йил, 8-май

2005 йил, 8-9 май кунлари “Озодлик” радиоси оркали берилган “Курултой” (мавзу- Ўзбекистонда милиция тўгрисидаги конун зарурми?) эшиттиришидан сўзма- сўз

Бугун мен аник биламан, агар «инкилоб киламан» деб минг одам чикса, Каримов минг одамни оттиради, 2000 одам чикса, 2000 одамни оттиради. Парламент минбаридан туриб, биз тинчлик учун керак бўлса 200 кишини отамиз, деган эди Каримов. Тинчлик деганида, у ўзининг шу курсисини, ўзининг вазифасини назарда тутган эди.

Continue reading

Ризо Обид:Она тилим – буюк хазина!

11.Бошингиз эсон бўлсин

Бошқа бир мавзудаги ёзганларимда дунё ва дўппи ҳақда сўз айтгандим.Яна гап айланиб шу дўппига қараб кетяпти.Чунки “бу дўппининг остидаги бошда гап кўп” ёки бўлмаса “дўппини бошдан олиб ёнга қўйиб, бир ўйлаб кўринг” яна “бош эсон бўлса дўппи топилади” деган ажойиб нақлу ҳикматли сўзлар бор она тилимизда. Continue reading