Ташаккур ва хавотир

Фурсатдан фойдаланиб, айникса, Узбек халкининг буюк шоири Юсуф Жума хамда таникли хукук химоячиси Муътабархон Тожибоеваларнинг такдирларидан каттик хафотирда эканлигимизни хам билдирамиз.

Америка Кушма Штатларининг Узбекистондаги
Фавкулотда ва Мухтор элчиси жаноб
Ричард Норландга,
Жиззах шахри, «Заргарлик» махалласи, 16 уй, 31 хонадонда яшовчи Бахтиёрийлар оиласидан

Т А Ш А К К У Р Н О М А

(ёхуд, миннатдорчилик хати)

Хурматли элчи жаноблари Ричард Норланд!

Сиз бошкараётган элчихона саъй-харакатлари асосида АКШ хукумати ва бошка куплаб Халкаро ташкилотлар хамда ватан ичкарисида ва ташкарисидаги мухолифатчилар томонидан килинган катта хизматлар туфайлигина, тунгич фарзандимиз Ихтиёр Хамраев камокдан озод этилди деб хисоблаймиз.

Хурматли элчи жаноблари,

Мана уч ойдир-ки, Ихтиёр Хамраев камокдан озод этилгани ва чексиз азоблардан кутилганидан оиламиз аъзоларининг кувончлари чексиздир. Уйлаймизки, шу чексиз кувончимизга Сиз хам шерик булиб коласиз.

Хурматли элчи жаноблари,

Узбекистон хукумати билан АКШ уртасида МУЛОКОТ (диолог) тарзда олиб борилаётган сиёсатингизни куллаб кувватлаймиз. Шу сабабли, хали хам камокхоналарда колаётган куплаб мухолифат аъзоларини озод этилишида АКШ хукумати томонидан катта саъй-харакатлар булади, деб умид киламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, айникса, Узбек халкининг буюк шоири Юсуф Жума хамда таникли хукук химоячиси Муътабархон Тожибоеваларнинг такдирларидан каттик хафотирда эканлигимизни хам билдирамиз.

Бахтиёрийлар сулоласининг барча аъзолари, аввало, Сизга ва бирга фаолият олиб бораётган элчихона ходимларига, Сиз оркали АКШ хукуматига уз ТАШАККУРНОМА мизни чин калбдан БИЛДИРАМИЗ ва бу ТАШАККУРНОМА мизни кабул этгайсиз!

Хурматли элчи жаноблари!

АЛЛОХ дан Сизга биринчи навбатда сихат – саломатлик, омонлик, оилавий бахт, хамда олиб бораётган эъзгулик ишларингизда хамиша омад тилаб коламиз, деб

Сизга хурмат ва эхтиром ила Бахтиёрийлар сулоласи:

1. Бахтиёр Хамраев;
2. Муяссар Абдуганиева;
3. Ихтиёр Хамраев;
4. Хасан Бахтиёрий;
5. Хусан Бахтиёрий;
6. Тохир Бахтиёрий;
7. Мадинабону Бахтиёрий Бахтиёр кизи;
8. Жалолиддин Бахтиёрий.

6 май 2008 йил. «Заргарлик» махалласи,

Жиззах шахри.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: