Ризо Обид:Она тилим – буюк хазина!

10.Алмисоқдан қолган гаплар

Ўзбекларда шундай гап бор, яъни “Алмисоқдан қолган гап”.Бу жумла нимани англатади?Уни ким ва қачон, нима сабабдан айтганини билмайман.Аммо шу нарса аниқки, бу жумлани биз айтилавериб ўз мазмун-моҳиятини йўқотган даққи фикрларга нисбатан ишлатамиз.

Бундан ташқари бундай алмисоқдан қолган қуруқ гапларни фикр деб бўлмайди, чунки унда янгилик йўқ.Шунинг учун баъзан бу каби қуруқ гап сўзлагувчиларни айтганлари қулоққа чалиниб қолса “ҳа, чўнтакдан тушиб қолган эски гапку” дея қўл силтаб ҳам қўямиз.Одамларни эса силлиққина айтилган бефойда чиройли сўзлар эмас балки тўмтоқроқ бўлса ҳам тўғри ва бор гап қониқтиради.

Масалан бугун ўзича “жа катта даҳо”лар фикр дея ҳаром ўлган эшакнинг танасини судрагандай алмисоқдан қолган гапларни ваъз қилиб ўтиришлари худди шундай таассурот уйғотади.

Шундай алмисоқ гаплардан бири: Марказий Осиё бирлиги, иттифоқи, интеграциялашув, хавфсизликка оид ҳамкорлик ҳакозо, ҳакозо.

Ҳов оғайни, чордона қуриб ўтириб олиб гаштак бериб эмас балки Ўзбекистоннинг табиий газ нарёқда турсин ўша электр чироғи етмаган тоғдаги қишлоқда эшак миниб бораётган мактаб нималигини билмаган одамидан сўраб кўрингчи.Нимани сўраб кўрай дейсизда.

Марказий Осиё давлатлари бирлашгани дурустми ёки йўқми, деб сўрангчи.У эшагига қия ўтирганча ҳеч ўйланмасдан “албатта бирлашиш керак” дейди.

Аммо “калласи хум”дай пошшо-ю, тахтпараст ҳамда амалпараст ва шунга ўхшаш каслардан фарқи шундаки у айтган фикри остида хусусий манфаатдорлик йўқ.

У олтину бойликлар, қуруқ гап учун амал, пул, лавозим ва ҳақ талаб қилмайди.

Бундан ташқари у оддий кишининг гапларидан латта ҳиди анқимайди.Чунки аввалига “мустақиллик, мустақиллик” дея шиор кўтариб юриб, энди ундан бир наф етмагач “иттифоқ, иттифоқ” дея ташна бўлмайди.Унга чиндан иттифоқлик, бирлик керак.Тинчлик, барқарорлик керак.

Сиз бирлик ва иттифоқ яхши дея бонг урганингиз яхши.Аммо қўнғироқ чалганингизда чиққан жарангдан не наф?Бирор нарса ўзгарадими? Кечирасизку-я , аммо айрим “даҳолар”нинг сўзлари қўзичоқнинг бўйнига осилган қўнғироқчасидай ҳар дикирлаганда сас берадиган жиринглаш каби таассурот уйғотади.

Сиз Марказий Осиё бирлигига қай йўл билан эришиш мумкинлигининг йўл-йўриғини кўрсатинг.

Буларни қаламдан ўтказаётганимнинг боиси Каримовнинг Қозоғистонга келиб Марказий Осиё бирлигига қарши эканлиги ҳақида жуда кўп гаплар олиб қочиляпти.Лекин ҳамма гаплар ҳам ўша айтганим алмисоқдан қолган афсус…Ҳеч ким: “мана бундай қилиб мустақиллик ниқобига ўранган эски қўмминистик режимни йиқиш ва борингки орзумиз бўлган Марказий Осиё халқлари бирлиги, иттифоқига эришув мумкин” дея кўрсатиб бера олмаяпти.

Менимча бундай бирликка эришиш учун аввало мавжуд диктатура режимини қулатиш керак, ана ундан кейин демократия шароитида бирлик , ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик Оврўпа Иттифоқи бирлашуви каби ўз-ўзидан пишиб етиладиган масала.

Бизга Марказий Осиёда, хусусан Ўзбекистонда бугун демократик жамият қуриш учун кураш керак.У қандай бўлади?Бу энди алоҳида мавзу.Бунинг учун ҳам бизда ҳозирги дамда анқонинг уруғига айланган ҳамжиҳатлик керак.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: