Фатво борми, бор!

Бирам илгор давлатда яшаймизки, асти куяверинг. Бутун дунё суз эркинлиги кунини 3-май куни нишонласа, Узбекистон 2-май куниёк нишонлаб куйди. Умуман олганда тугри килди хам, зеро дунё тушунчасидаги суз эркинлиги билан, Узбекистон мантикидаги эркинлик уртасида мутлако тушуниб булмас фарк бор. Аммо мухими бу эмас, мухими байрам нишонланди, хеч кимдан ортда колмадик, хатто узиб кетдик, бас гап тамом вассалом.

Бизнинг суз эркинлигимизга дунё секин аста тан беришни бошлади, мана хатто Европа хам. Кеча Узбекистон хусусида йигин утказар чоги хам, нукул эришилган прогресслар хакда гапирилди, хатто Европа неча минг йилда эришган ютукларининг Узбекистон атиги олти ой ичида таъминлаб куйганидан лол колишди. Улар учун хам бу мухим эмас, мухими масала курилди, кандай курилгани ун еттинчи масала, худди ким кургани сингари.

Демак Узбекистон хув махмадоналар айтганидай дунёни лол колдираётган мамлакат. Мана хатто БМТ Бош котибини хам лол колдириб, унинг илтимоси буйича хеч булмаганда Инсон хукуклари буйича декларациянинг 60 йиллигини нишонлайдиган булдик. Хали узи бу декларация нелигию, унинг асл максадлари нималардан иборат булганини тулик билиб, англаб, ва хатто узимизда синаб хам курмадик. Аммо 60 йиллигини нишонлашга тайёрмиз. Фатво борми, бор, хам БМТдан, хам Ок уйдан. Узимизнинг Ок уй, вой узр, Ок саройдан.

Каранг фатво булса бас экан, бу масала хатто мактабларда дарслик сифатида бир йил давомида утилади, сунг колган йиллар давомида унинг бор йуги юбилей булгани, шу боис жуда хам берилиб кетиб, унга суяниб юрмасликни уктириб, сал колса акли кочиб улгурган мактаб болаларини узига келтирамиз. Олий укув юртлари талабаларини сингари, ахир уларга хам бир йил давомида декларация хакда уктирилади. Ха, айтганча айрим пунктлари холос. Хаммасини айтиб булмайди, Конституцион тузумимизга бироз зид жойлари куп…

Энг кизиги ана шу тадбирни кимсан шахсан Бош вазир назорат килиб боради. Койил а? Нега назорат килади, нима президентнинг фармони хамма вакт хам бажарилавермайдими, деб колди бир чет эллик танишим. Булмасачи, дедим мен унга жавобан, ахир хеч ким президент чиндан айтаяптими ё шунчаки 1-май хазили килдими, билмайдида, шу учун бажармаслиги мумкин, деб уктирдим. Колаверса, бизнинг амалдорлар инсон хукуклари деганда купрок узи ва оила аъзоларининг ихтиёрларини тушуниб урганган, шу боис бу сафар хам адашмасинлар учун Бош вазир назорат килиб туради, хотя анигини мен хам билмайман, дедим.

Аслида хам кизикда а? Президент карор чикарса хам, фармойиш эълон килса хам, кандайдир конунга имзо чекса хам кимнингдир назорат килишини алохида таъкидлайди. Уз карорининг кучига у кадар ишонмаса керакдирда а? Ишонмайсизу буниси хам у кадар мухим эмас, мухими карор бор, ижроси айримлар зиммасига юкланди, бажарилиши ёки бажарилмаслиги ушалар ихтиёрида, президент уз ишини бажариб булди. Энди бемалол БМТ Бош котибига сим кокиб, «Жаноб Пан Ги Мун, уч кисмли исмингизга касамки, юбилей тадориги курилди, икки кисмли исмга эга булган вазирнинг зиммасига юклатилди. Уйлаймизки хурсанд булгайсиз, бизга келгайсиз, «Кук-си»лар еб, арок ичгайсиз», дейди.

Э-э, Пан Ги Мун нима, агар тек куйсангиз биз вообще анча-мунча бошка Мунларни хам лол кодира оламиз. Мана масалан, кеча нима байрам нишонладик биласизми? Майли байрам демайлик, сал ошиб кетди, кандай тадбир нишонланди дейлик. Диккат билан укинг, «Журналистика сохасида «Олтин калам» учинчи Миллий мукофоти учун халкаро танлов голибларини такдирлашга багишланган тантанали маросим». Агар англамаган булсангиз, ёрдам бервораман, эътиборингизни «халкаро» деган кисмига каратишингизни сурайман. Демак халкаро танлов голиблари аникланибди.

Гапнинг очиги, халкаро танлов булса, ундаги голиблар номзодини хакамларнинг халкаро гурухи белгилаши керак, шундайми? Аммо негадир уларнинг барчаси Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан ва бир катор расмий жамгармалар томонидан аникланди. Шу учун хам кимсан «Узбекистон»канали билан, уша каналнинг «Ахборот» дастури бош мухаррири голиб деб топилди. Боринг ана халкаро комиссия танлади голибларни дейлик хам, унда бу кургур комиссияга просто маладес, голибларни жуда тугри аниклаганда ахир. Мухими бу эмас, мухими тадбир утди. Номи хам крутой, голиблар сингари, «ПО» эмасми тугрими?

Бутун дунё неча йил давомида Инсон хукуклари, суз эркинлиги, демократик меёрлар хар бир давлат учун алохида булмайди, улар умумдир деб келганди. Одатда бундай эътирозлар айнан бизнинг хар томонлама «демократик» ва «эркин» мамлакатимизга нисбатан айтиларди. Мана худога шукур, тан олишди, хаммага уз демократияси афзалрок ва мос эканлигини. Хатто хар кандай эркинликдан айри булган канал суз эркинлиги куни голиб топилди. Койилми? Айни тадбирда БМТ, ЮНЕСКО, Жахон банки сингари халкаро институтларнинг иштироки хам айтилди. Демак хаммаси БЕШ. 60-йилликни хам беш киламиз, жуда булмаса нимадир киламиз, буниси аник.

«Кудратимизни билмокчи булсангиз, ЕИнинг хулосасини укинг», бугун хамма хувларнинг огзида ана шу шиор, тушуниш мумкин. Ухшадими? Ухшади, ана шу мухими, колгани шунчаки уйин кулгу, хар сафаргидай.

Нидои Мазлум.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: