ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ… ҲУКУМАТНИНГ ОҒРИҚЛИ МУАММОСИ

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, улар асосида монтиронинглар ўтказиш ҳамда фуқаролар мурожаатларига жавоб қайтаришда “Фуқаролар мурожаатлари ҳақида”ги Қонун ва бошқа қонуний меъёрларга асосланади. Мазкур қонун талабларини бузиш муайян даражадаги жавобгарликка ҳам асос бўлиб, бу жавобгарлик даражаси Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги, Жиноят Кодексларида белгилаб қўйилган. Шунга қарамай ҳукуматимизнинг бир қанча идоралари бу қонун талабларини беармон бузиб ётишибди: уларга бу борада на жавобгарлик бор, на маъсулият.

Янаям тўғрироғи, кейинги пайтларда шикоят ва аризаларнинг сони арифметик прогрессия шаклида ўсаётгани бу жараённи издан чиқарди. Айтайлик, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони арзларни амалда кўрмайди, Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) келган аксарият шикоятларни Республика Олий суди, Бош прокуратурага тақсимлайди. Бош прокуратура қабулхонасидагилар эса шикоятларни қуйи инстанцияларга жўнатиш билан машғул. Судлов тизимидаги ҳар қандай юқори мансабли шахс устидан арз қилсангиз, Олий суднинг канцелярияси бошлиғи Б. Сафаров имзоси билан жавоб олаверасиз.

Масалан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Тошкент шаҳар М. Ғолиб кўчаси 1-тор кўча 22-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Шораҳмат Аҳроровнинг аризаси, унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш хусусида бир неча марта мурожаат қилган. Мурожаатда бир қанча қонун бузилиш ҳолатлари билан биргаликда Адлия ходимларининг шубҳали ҳаракатлари, Карвон бозоридаги жиноятлар хусусида ҳам баён қилиниб, муайян тартибда жиноят ҳақида хабар қилинганди. Шунга қарамай, мурожаатимизга жавоб қайтарган судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими бошлиғи Б. Иноғомов фуқаро Шораҳмат Аҳроровга берган жавоб хатларининг нусхасини юборган. Ҳатто жавоб хати аввалгилари билан бир хил, имловий, стилистик хатолари ҳам такрорланган. Фуқаро Шораҳмат Аҳроров ўрнига фуқаро Васила Иноятова (!) деб ёзилган (ваҳоланки, Васила Иноятова “Эзгулик” раиси) жавоб хати кулгили, судга мурожаат қилишингиз тушунтирилади, дейилган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакатимиздаги қонунчилик амалиёти кафолати бўлган прокуратура идораларидаги бундай бош-бошдоқликни кескин қоралайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Фуқароларнинг мурожаатлари ҳақида”ги қонун талабларини қўпол равишда бузаётган Республика Бош прокуратураси раҳбарияти, шахсий таркибини бундай нохуш ҳолатлар юзасидан изоҳ беришга чақиради. Бош прокуратурада юзага келган фуқаролар мурожаатларига нисбатан беписандлик, лоқайдлик устидан Ўзбекистон Республикаси Парламенти, кенг жамоатчиликка мурожаат қилиб, айни мавзуга уларнинг эътиборини қаратади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: