Ризо Обид:Муҳаббат

Муҳаббатнинг кўзи йўқ у чирой танламайди,
Унинг айтар сўзи йўқ шундан сўз танламайди.
Муҳаббатнинг лабини гоҳо асал дейдилар,
Аммо унда лаб йўқдир у севса сўрамайди.

Шоирлар ҳам ғалати муҳаббат деб куяди,
Аммо бевафолигин билмай айтиб қўяди.
Муҳаббат аразлайди гоҳо бундай шеърлардан,
Дейди сатқа сар кетсин шундай шоир шерлардан.

Яхшиям шоирмасман анавиндай бетайин,
Бўлмаса қофиядош сўз излардим атайин.
Фақат менда бир савол ҳеч жавоб тополмайман,
Нега битта қолипда сўзларни айтолмайман?

Муҳаббат дедим асли қандайдир унинг насли,
Жинси унинг ким айтар қандайдир унинг асли?
Бир қўшиқ эшитгандим бола эдим у дамда,
“Биринчи муҳаббатим” дейилганди ўшанда.

Ҳануз ўша қўшиқни ҳамма севиб тинглайди,
Аммо муҳаббат нечта афсус ҳеч ким билмайди.
Муҳаббатни санаган ўша шоир ё ҳофиз,
Иккинчими учинчи севгилисин айтмайди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: