Уруспарастлар ўқимасин:Хўп ажойиб юртимиз бор…

Бир пайтлар эсласангиз ана шундай кушик буларди. Мен уни илк бор узок Украинада эшитган эдим ва ушанда бу кушикдаги ана шу таъкид узгача маъно касб килганди, ва хатто юракни хаприктириб ташловди. Бугун агар шу кушикни эшитиб колсам, аминманки уша кезлардаги каби хаяжон, алланечук бир гурур хис килмайман, уларнинг урнини аламли кулгу эгаллайди. Бунга узига яраша сабаблар хам бор, анчагина.

Бир инсон билан каттик тортишиб колдик, аслида айб унинг узида, ахир нукул денг Россия ундок, Россия мундок, хали курасиз хаммани уз урнига уткизиб куяди, просто вактинча индамаяпти, деб асабимга тегавердида. Ахийри чидамадим, нимани, кимга курсатиб куяди, деб савол бердим. Россиянинг нимасига ишонаяпсиз, дедим. «Кудратли» давлат деди у, аллакандай магрурлик билан. Чидай олмадим, нима кудратини татиб курганмисиз, дедим. Жим туриб колди. Кейин нималардир деб узини оклашга тушди.

Хуллас гап бориб, Россия хамма МДХ давлатларини икки секундда уз измига карата олиши, АКШ хадеб упкалайверса катта холасиникига жунатвориши ва нихоят факат шу давлатгина бизга аллакандай имкониятларни яратиб бериши мумкин деган хулосага такалди. Танишимнинг хулосаси шу булди. Сизнингча шу яхшими, деган саволимга танишим дадил охангда, булмасачи, деб жавоб килди. Оёгим остидаги тупрокка чуп билан уйиб Россия деб ёзиб куйган эканман, огзимдаги носни уша ёзувга бир туфладимда, кани бир сиз билан бахслашайликчи, деб унинг иддаоси накадар бемазалигини исботлашга киришдим.

Анча мисоллар келтирдим, урусларга Хожарбиби-Бибишлар кераклигини айтдим. Кайси бир фоиша узбекнинг иштонини ечиб хамма ёғини урусга курсатса уша кахрамон.

Россия сиз билан мулокот килса, факат сизнинг узингизни назарда тутиши ва асло атрофингиздаги сиз кабиларни эсга олмаслигини хам айтдим. Унинг кизикишлари факат сиз оркали хал булишига умидвор булгани учун хам, факат сиз билан гаплашишини, агар бунга ишонмаса шартта сизни четга суриб юборишини айтдим. Аммо, бошка давлатлар, айтайлик Европа ёки Гарб давлатлари, бу борада купчиликни хам инобатга олишга мажбур, зеро улардаги принцип шунакалиги, ва шу боис хам Узбекистон билан у кадар иноклашиб кетмаётганини айтдим. Яна бир нималарни гапирдим, анча кизишиб гапирганим боис, хатто терлаб хам кетдим.

Анча гапириб, мундок боксам, танишим уйкусираб эснаб утирибди. Шунча узбекни бемалол улдириб юборилаётгани, Узбекистон биз учун мухим ва биродар мамлакат дея туриб, неча-неча фукароларимизни кул килиб ишлатаётганини айтганимда эса, танишим умуман кул телефонидаги мусикани тинглашга тушди. Сездимки бу гаплар у учун бир тийин, унга куйса бутун Узбекистон кирилиб кетса хам фарки йук, худди теппадаги тепса тебранмаслар сингари узи омон булса бас. Энди бир муддат уша йигитни куз олдингизга келтирингда анави кушикни айтиб куринг, кулгилими?

Чиндан хам ажойиб юртимиз бор. Мана якинда, ҳукумат сайтларида кимсан, Андижон вилояти бош имом хатиби Нуриддин хожи Холикназаровнинг «Гунохдан йирок булинг» сарлавхали маколаси чоп килинди. Маколада муаллиф, Интернет сайтларида чоп этилган бир масала юзасидан гуёки аниклик киритиб утган. Яъни гап, Андижонда масжидларга катнаётган мактаб укувчиларининг алохида руйхатга олинаётгани ва шу холатга эътиборсиз колгани учун бир нечта мактаб директорлари ишдан олингани хакидаги маълумот хакда борган.

Энг кизиги шундаки, бу кадар улуг маком эгаси булган зот, хеч тортинмасдан ёлгон гапириб, хатто уялмасдан гунохга ботишдан кайтараяпти. Вахоланки, шурлик имом хатиб уша айтиб утилган маълумот Андижондаги манбалар томонидан чиккани, маколани ёзган журналист эса, хеч кийланмай Андижонга бориб кела олишини мутлако эътиборга олмайди. Нима эмиш, имом хатиб бу масалага ойдинлик киритиш учун (эътибор беринг) вилоятдаги 181 масжиднинг имом хатиблари билан учрашиб, нахотки шундай булса деб суриштирибди, бунга жавобан имомлар, «абсолютна ундай эмас, ахир бу фитнаку», дейишганмуш.

Оббо мавлоно-э, ахир бундай маълумотни имом хатиблардан эмас бориб уша мактаб директорларидан, намозхон оилалардан, жуда, халигидай дадил булсангиз вилоят СНБсидан суранг эди. Тавба, бировга гунох хакда уктирар чогингиз, узингиз буйнингиз кадар уша гунох ичида сузиб юрганингизни нахот сезишмайди, деб уйладингиз. Эх-ха, ахир нима хам дердик, сиз хам уша «Хуп ажойиб юрт» фарзандику. Баённи каранг: «В советские времена в системе народного образования господствовал атеизм. Сейчас другие времена и в школах по иному относятся к религии». Таржимасиз хам мухтарам имом хатиб нима деганини хамма тушуниб турибдию а?

Шу жойига кичкинагина эслатма, мен жаноб хожи, 1967 йилда тугилганман, адашмасам биринчи синфга кадам куйганимда, махалламиздаги масжидларда азон айтилиб, намоз укилишини билардим. Демак анави 1967га 7ни кушсангиз, нечанчи йил булади? Туппа-тугри 1974-чи йил. Демак уша йиллари, сиз назарда тутган Совет даври эди шундайми ё уже мустакилмидик? Уша пайтлари яна кайтараман, намоз укиларди масжидларда, одамлар руза тутишарди, биз ёш болалар, намоз укиётганларнинг оёк кийимига тош тикиб куйиб шумлик килардик, ёш бола эдикда, тагин дин душманлари экан деган хаёлга борманг.

Мактабларга келсак; бизда уша атеизм деган бало хакда бир укитувчимиз тушунча беришни зиммасига олди. Адашмасам бешинчи синфда эдик. Атеизмнинг маъносини англагач, хамма болалар укитувчига «опа, галати гап буляптию, сиз нима худога ишонмайсизми?» дея савол ташладик, шунда укитувчимиз, «йуг-а, нега ишонмас эканман, ишонаман, сенлар хам ишон, бу гапларнинг хаммаси бекор», деган эди. Дадил эди, куркмас эди, динидан кайтамаган эди. Так что, уважаемый имам хатиб, и в Советские времена, имони борлар оставались с имоном, хупми? Кайтанига бугунги мактаб укувчилари деярли ярим ялангоч, имон нелигини билмай, мактаб зиналари тагида упишишга, бир бирларининг жисмоний хузурланишига нималар ёрдам бериши мумкинлигини билганлари холида, масжид нелиги, намоз нелигини билмайди.

Шу боис, айни руза пайтида бемалол алланечук кийимларда килпиллаб утиб кетаверади, бемалол тугрингизга келиб кавшанади ва хоказо, ва хоказо. Уларда айб йук, шунчаки уша мактабларда хув бизнинг укитувчи опадек муаллимлар йук, болаларни кучада аллакандай шум куринишда кетаётганини куриб, хой аклингни йиг дейдиган имомлар йук, нега, сабаби гапириш мумкин эмас. Хув «миллий» телевидениега чакиртиришиб, катта-катта уламоларга «жумъага» бормаслик хакда фатво сурашса, индамай фатво чикарворишяптию, бунга нима дейсиз? Айтмабмидим, «Хуп ажойиб юртимиз бор» деб.

Майли имом хатибни куятурайлик. Яна уша сайталарда чикиш килган бир кимсанинг иддаоларига эътибор каратамиз. Бу галги макола эгаси, аллакандай Аброр Тулаганов деган йигит, балким кекса инсондир, билмадим, хуллас Тулаганов. Бу зотнинг маколаси «В духе Энди Таккера, или очередная утка», (Энди Таккер услубида ёки навбатдаги уйдирма) деб номланади. Нега уйдирма деб таржима килдим, «утка» деб тукима маълумотга, уйдирмага айтилади, шунинг учун. Муаллиф хам аслида бир маълумот нотугри талкин килинганлигини таъкидлаб, таркатилган маълумот муаллифини уйдирма хабар таркатишда айблаяпти.

Бу сафар гап 27 март куни Киргизистон билан Узбекистон чегара кисмида содир булган вокеа тафсилотлари хакда бораяпти. Яъни ушанда узбекистонлик чегарачи аскар, андижонлик Омонулло деган йигитни отиб улдирган ва бу хакдаги хабар уша куниёк сайтларда чоп килинган. Тулаганов эса вокеа аслида бироз бошкача булганини таъкидлаб, дастлабки хабар муаллифини уйдирма таркатишда айблаяпти.

Мустақил манбалардан келган хабарларга кўра, Омонулло деган йигит, эрта тонгда Киргизистондан Узбекистонга утган. Номаълум сабабларга кура айланма йуллар, яъни ахоли турар уйларнинг ховлилари оралаб утган. Ана шундай хонадонлардан биридан чикар пайт, тусатдан узбек чегарачиларига дуч келган, уртада тортишув юзага келган, кейинчалик у муштлашувга айланган. Ана шу пайт чегарачи Омонуллони отиб куйган. Ук маълумотларига кура, Омонуллонинг кузидан кириб, жаги остидан чиккан. Хаммамизга маълумки, халкаро хужжатларга биноан бундай, бир жойдан кириб, мутлако бошка жойдан уз йуналишини узгартирган холда чикувчи уклардан фойдаланиш хув неча йиллар аввал расман бекор килинган.

Энди, айни вокеа юзасидан Аброр Тулагановнинг маълумотларига эътибор каратсак, «Как сообщили в областном управлении внутренних дел, в ночь с 26 на 27 марта с.г. (примерно в 03:30 ч.) пограничниками была предпринята попытка остановить 4 автомашины марки «Нексия», следовавшие по территории приграничной с Кыргызстаном махалли «Холбой Ота» сельского схода граждан «Маданият» Пахтаабадского района Андижанской области. Водители колонны … вместо того, чтобы подчиниться указаниям, направили свои машины прямо на пограничников, одна из которых сбила солдата с ног, нанеся ему тем самым, тяжелые телесные повреждения. Затем, контрабандисты на большой скорости проследовали вглубь территории села. Наряд пограничников предпринял меры по задержанию нарушителей государственной границы… Были произведены 3 выстрела, в том числе, предупредительный в воздух. Одна пуля пробила боковое стекло замыкающей автомашины с государственным номером 17 U 49-61, попала в водителя Муминова Омонулло Хабибуллаевича, 1982 г.р., уроженца города Андижана».

Демак А.Тулагановнинг таъкидлашича, 4-та «Нексия» русумидаги енгил автомашина, Узбекистон худудида кетаёган булган, чегарачиларнинг тухта ишорасига эътибор килмай, улар томон катта тезликда йуналган ва хатто улардан бирини туртиб кетган. Сунгра катта тезликда кишлок худудига кириб кетган. Чегарачилар табиийки, тегишли чораларни куришга киришган, ва уч бора ук узган, улардан биттаси, Тулагановнинг таъкидлашича, осмонга отилган. Колганларидан биттаси эса, Омонулло бошкараётган машинанинг ён ойнасидан кириб, хайдовчига теккан, ва бунинг натижасида 1982 йилда тугилган йигит хаётдан куз юмган. Шундай а?

Энди бир муддат вокеани уша Тулаганов баён килган куринишда куз олдимизга келтирсак. Демак, 4-та машина Киргизистон билан чегарадош булган Узбекистон худудида (!) кетиб борарди, яъни Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани «Маданият» кишлогида. Кетиб бораётган машиналар, не сабабдир чегарачиларимизнинг эътиборини тортади ва улар (Узбекистон худудида кетиб бораётган) машиналарни тухташга ундайди (Чегарачиларнинг мамлакат ичида машиналар харакатига аралашиши нечогли конунийлигини Тулаганов айтиб утмагани боис, мен хам индамай куявераман). Мен аминманки, чегарачилар машиналар улардан 100 ёки 200 метр нарида булган пайт «тухта» деган эмас, бундай масофадан «зукко» чегарачимиз уларни просто курмас эди. Шундан келиб чикадики, машиналарни тухтатиш уриниши, улар чегарачиларга анча якин келган пайт булган. Машиналар тухтамасдан, аксинча катта тезликда чегарачиларнинг устига бостириб келган ва улардан бирини туртиб утган. Эътибор беринг, туртиб утиб кишлок ичига сингиб кета бошлаган.

Шунда (хар калай шундай булгандирку), чегарачилар яраланган дустининг холатидан даргазаб булиб, машиналарга карата ук узган, аммо дастлаб бир маротаба осмонга хам отиб улгурган. Сунгра эса икки маротаба кишлок ичига сингиб кетаётган машиналар томонга хам ук узган. Назаримда чегарачилар машиналарни кетидан кувган эмас, негаки бу хакда маколада суз йук. Демак жойидан туриб отишган. Ва уша отилган икки укдан бири, кишлок ичига деярли сингиб кетган машиналардан бирини кувиб етиб (хатто ундан бироз утиб), ён ойнасидан кириб, хайдовчи Омонуллога теккан. Худди халиги кинолардаги кувиб бориб урадиган ракеталарга ухшайдиган ук булганда, инсонни харорати буйича топиб, уни нишонга оладиган ук.

Шу жойида яна мухтарам Тулагановнинг маколасидан кичик иктибос келтирсам. Яъни детектив ёзувчининг баён килишича, «Как отмечалось выше, инцидент произошел поздней ночью, поэтому пограничник произвел выстрел не имея возможности прицельной стрельбы. Раненного водителя тут же доставили в Пахтаабадскую центральную районную больницу, где примерно в 09:00 ч. он скончался». Хуш, демак муаллифга кура вокеа тунда содир булгани боис, чегарачи мулжалга аник олиш имконига эга булмаган ва куркурона ук узган, шунга карамай ук уз мулжалини аник топган. Умуман детектив булиб кетди а? Хуп, айтайлик шундай булди хам, узбек чегарачилари дунёнинг хеч бир куролли кучларида мавжуд булмаган универсал ана шундай укларга эга хам дейлик. Аммо барибир галати ноаниклик чикиб коляптида, урток Тулаганов.

Айтайлик чиндан хам машиналар катта тезликда утиб кетди, чегарачилардан бирини касддан туртиб юборди хам. Бундан жазавага тушган чегарачилар шартта куролларини ишга солди, аммо дастлаб осмонга отди, шундай а? Айтайлик «Нексия»ларнинг катта тезлиги, вахимачи чегарачилар томонидан бироз бурттирилиб, у кадар катта эмас, атиги соатига 50 км. булсин. Хатто шу такдирда хам аввал осмонга отиб, кейин машиналарга карата отилганда, ук ён ойнадан эмас, орка ойнадан келиб тегиши мумкин, колаверса ярим тунда, нишонга олинмай отилган пайтда. Энди бордию ук ён ойнадан кирибди экан, демак машиналардан факат биттаси, айтайлик энг олдида кетаётгани жиноят содир килган, укни эса сунгги машинада келаётган Омонулло еган, яъни уни чегарачи ёнидан утиб кетар пайт шартта отиб куйган.

Агар вокеани шундай баён килсак унда хаммаси тугри булиб чикади, акс холда хув теппадаги айтиб утганингиз Энди Таккер узингиз булиб чикасизда. Хуллас Омонулло улиб кетди, яраланган чегарачи нима булди, маколада бу хакда гап йук. Энди бу икки мисолнинг нимаси «Хуп ажойиб юртимизга» мос келишини айтиб утсам. Гап шундаки, асл вокеликни яшираётган анави имом хатиб хам, Тулаганов хам узбеклар, узбекистонликлар ва энг дахшати асл вокеликдан яхши хабардор инсонлардир. Шунга карамай бемалол лофни уришмокда. Негаки бу ерда шундай урф шаклланганда, биримиз дод десак, бошкамиз ракс тушамиз, биримиз йигласак, унутамиз яйраймиз. Ана шундай «Хуп ажойиб юртимиз бор»…

Нидои Тошкент.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: