Ризо Обид:Она тилим – буюк хазина!

8.Ноёблик

Ноёб деганда кўп нарсани тушуниш мумкин.Масалан, бирор-бир нарса тақчиллигидан тортиб, одамларда етишмаётган инсоний ҳислатларгача ноёб бўлиши мумкин.

Бугун Ўзбекистонда нима ноёб, деган саволга жавоб бериш бир қарашда қийиндай туюлар.Аслида эса осон.Нега осон десангиз шунгаки, Ўзбекистонда бугун инсонийлик ноёб бўлиб қолди.

Баъзилар айтиши мумкин,”ҳа, жа унчалик ноинсофлик қилма, ўзбекларда барибир озми-кўпми одамгарчилик бор”.Ҳа, мен ҳам сизнинг шу фикрингизга юз фоиз қўшиламан.Озми-кўпми бор.Лекин аниғичи?Озми ё кўпми?

Ҳа, майли агар одамийлигимиз ва оқибатмиз бир-биримизга яхши бўлганда эди, бугунга турмуш тўфонларида турли томонларда тўзиб юрмасмидик дейманда.

Шуларни қаламга оляпману, лекин ич-ичимдан бир хўрсиниш ва ўкинч келди.Айтмай десанг бўлмайди-да.Қандоқ миллат, қандоқ халқ эдик, қай кунларга қолиб, кимларга айланиб боряпмиз-а?Саволга жавоб тополмай, топилганидан эса юрак орзиқади.

Ахир ғоят кўп нарсалар ноёб бўлиб кетди-да.Лекин одамларни айблаш ва камситиш фикридан мутлақо йироқман.Чунки миллат бошига, халқнинг бошига неки кўргуликлар тушаётган бўлса унинг бошида ҳукумат расмийлари турибди.Қолаверса неча йилларки оддий одамларга ваъдалар беришдан чарчамаётган айрим даҳолар турибди.

Майли, аслида ҳар ким экканини ўради деган гап ҳам бор.Шундай экан ҳар бир инсон ўз қилмишига яраша кун кўриши ҳам бор.Фақат яқинда бир Оврўпадаги халқаро ташкилотлардан бирида Ўзбекистон масаласида шуғулланувчи суҳбатдош бир гап айтиб қолди.Ўзбекистонда одамлар ўзлари учун нима яхши-ю, нима ёмон ажрата олиш имкониятлари чегараланган, чунки ошкоралик, демократия йўқ, инсон ҳақлари эса мутлақо оёқости қилиниб, топтаб ташланган, дея фикр айтди.

Мен эса негадир унинг фикрига унчалик қўшилмадим.Чунки Ўзбекистонда одамлар нима яхши-ю, нима ёмон жуда яхши билишади.Аммо ана шу яхши томонга ўзгариш ясаш учун нима қилиш керак билишмайди.Билганлари эса билмаганларга етказаман деса шипшитини билган ҳукумат ундайларни чеканка қилиб, чилпиб туради.Бир сўз билан айтганда Ўзбекистонда дунёда топилиши ғоят ноёб бўлган диктатура режими яратилган.

Мана ҳамма ноёбликлар тўпланиб, қандай ноёб нарса кашф этилди.Бу ноёб режим дастидан эса миллионлар азоб чекмоқда.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: