Сабзавот парвариши бошланганмуш!

Анварбек, “Туронзамин” учун махсус

Юртимизда сабзавотлар парвариши бошланганлиги ҳақида http://uza.uz/uz/ расмий сайти хабар қилди.( http://uza.uz/uz/business/3057/ ) Ёрқул Умар муаллифлиги остида эълон қилинган ушбу хабарни ўқиб одатдагидек “арава қуруқ олиб қочилганлигига” иқрор бўлдим. Хабардан ихтибос: Aholining meva-sabzavot va uzum mahsulotlariga bo‘lgan talabini qondirish, ushbu sohani rivojlantirish, mahsulotlar turini ko‘paytirish borasida Navoiy viloyatining Xatirchi tumanida ham muayyan ishlar amalga oshirilmoqda.

Эътибор берган бўлсангиз, расмий хабарларнинг барчаси шундай бошланади. Муаййан ишлар амалга оширилмоқда, чора тадбирлар кўрилмоқда,-деган гаплар билан бошланади ва якун топади. Бу эса ўзгача фикрловчилар учун жамиятда ўрин йўқлигини исботловчи далилдир. Мавзуга қайтадиган бўлсак, ноқонуний равишда курсини эгаллаб олган мамлакат раҳбари бугунги кунга қадар бир неча маротаба “мева-сабзавот ва узумчилик соҳасида ислоҳатлар ўтазиш тўғрисида”қарор ва фармонлар эълон қилди. Ушбу соҳа ривожини кўзлаб эълон қилинган фармон-у қарорларнинг энг охиргиси 2006-йил 9-январда қабул қилинган.

Лекин бу қарорлар оддий ҳалқни ажаблантирмаган ҳолда қоғозларда қолиб кетмоқда. Соҳани ривожлантириш мақсадида тез-тез туман ва вилоят марказларида йиғилишлар бўлиб туради. Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш керак,-деб маърузалар ўқишади. Лекин ўн саккиз йилдирки, бу соҳа ривожланмайди. Нима, оддий бир соҳани ривожлантириш учун ўн саккиз йил камлик қилмоқдами? Ахир соҳани ривожини уддалаш – Менделеев жадвалидаги кимёвий элементлар сонини кўпайтириш дегани эмас-ку!

Мазлум ҳалқ бу каби хабарлар ва кеча-ю кундуз, тинимсиз равишда ўқилаётган маърузаларга эътибор бермайди. Сабаб ҳамма тушунадики, Ўзбекистонда бирон-бир соҳа ривожланмайди. Тўғрироғи ўша ривожланиши керак бўлган соҳанинг ўзи йўқ. Шу ўринда расмий хабардан яна ихтибос келтирсак: – Paxtachilik, g‘allachilik va chorvachilik bilan birga sabzavotchilik mahsulotlari yetishtirish bilan ham shug‘ullanamiz, – deydi Xatirchi tumanidagi “Istiqlol 10 yilligi” fermer xo‘jaligi rahbari Bahrom Eshniyozov.

Баҳром Эшниёзов сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш билан шуғилланаётгани – бу ҳамма ҳам ушбу соҳа билан шуғулланиши мумкин дегани эмас. Кимки “катта”ларни оғзини дурустгина мойласа бу имкониятни қўлга киритиб қўшимча даромат ортидан бойиб юраверади. Рўзғорини аранг тебратаётган фермерлар ўн квадрат метр жойга тарвуз экса, дарҳол “катта”лар хабар топиб югуриб келишадида, жарима тўлайсан, деб –ўкиришади.

Фермер аҳволини тушунтириб:

Ахир мени ҳам бола-чақам бор,-деб жаримадан қутилмоқчи бўлса, нега унда шартномани тузаётганда:

-Сабзовот ва полиз экинлари ҳам экаман, деб айтмаган эдинг,-дейишади. Шунинг учун ҳам фермер бўйнини қисганча, болаларини ризқини қийиб, “катталар” айтган жарима пулини тўлашга мажбур. Мабодо сал ўз ҳаққини биладиган фермер:

-Ҳой сенларда инсоф борми? Ўн квадрат метр жойга тарвуз экиш шартномани бузиш дегани эмас-ку! Фалончи ўн гектар ерга сабзавот эккан бўлсада ҳеч ким шартномани буздинг,-демади. Қани ҳақиқат, қани адолат?-деб ҳақ гапни айтса,тамом. Чўнтаги йиртиқ бўлиб, унга нима солсангиз ҳам ерга тушиб кетадиган бўлсада, бу чўнтакдан дарҳол 500 ёки 700 грам героин чиқади. Бу каби ишларни тезлик билан битиришга устаси фаранглар кўп. Улар вақтни бой бермасдан, дарҳол жуфт бўлсин,- деб “244” ни ҳам фермерни бўйнига юклаб уни Товоқсой ёки Тоштурмага жўнатишади. Мабодо фермер конституцияда ёзилган биронта моддани айтиб ҳаққини талаб қилган бўлса, конституциявий тузумга тажоввус қилган ҳисобланиб, қўшимча “158” ни ҳам бўйинига илиб, қайдасан Жаслиқ,-деб йўлга тушади. Омади бўлса ўн йилдан кейин 2-гуруҳ ногирони бўлиб, омади бўлмаса 2-3 йилдан кейин ўлиб қайтади.

Баҳром Эшниёзовга ўхшаганлар эса дўпписини осмонга отиб, Каримовга шон-шарафлар,-деб юраверади. Жамият шундай. Шунинг учун ҳеч ким қонунбузарликларни кўриб ҳайратланмайди. Ислоҳатлар эса тинимсиз равишда чуқурлаштирилмоқда. Йиллар ўтиши билан шу қадар чуқурлаштириб юборилдики, бу чуқурлик тубида қолиб кетган жамиятни ёруғ оламга олиб чиқиш мутлоқо имконсиз бўлиб қолди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: