Ризо Обид:Унут

Нима қилдим, нима қиламан,
Менинг билан нима ишинг бор?
Нима қилсам ўзим биламан,
Менинг билан нима ишинг бор?

Тишинг недан дея сўрайсан
Тиллоданми ёки дур садаф?
Менинг билан нима ишинг бор
Нега кўзинг турасан қадаб?

Бошимдаги сочим рангини,
Нечун малла эмас, сўрайсан.
Бор-боравер йўлингда қолма,
Сочларимга нега қарайсан?

Менинг сендек гўё парига,
Ҳушим йўқдир ойимча хоним.
Менинг билан нима ишинг бор?
Бордир менинг ўзимнинг жоним.

Ерга боқсам юлдузман дейсан,
Кўкка боқсам кундузман дейсан.
Сендан ахир сўраганим йўқ,
Яна сулув бир қизман дейсан.

Бор боравер йўлингдан қолма,
Хилватларга чорлама беҳуд.
Сенга фақат битта зорим бор,
Унут мени, унутгин унут…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: