Ризо Обид:Даҳшат

Ҳар каллада ҳар хаёл дейишади.Биров уни , биров буни ўйлайди.Аммо хаёллар – тинчлик, осойишталик, одамийлик, фаровонликларнинг барчасига эзгулик йўлида эришилса дуруст бўларди.Бироқ афсуски ҳамманинг кўнглидан ҳам шу каби яхши хаёллар ва шу хаёллари амалга ошиши учун ҳаракатлари эзгулик касб этавермагани кишини ўйга толдиради.

Инсоннинг кимлигини билмоқчи бўлсангиз унинг ташқи қиёфасидан ҳам кўра ички дунёсига, юриш-туришига, энг асосийси эса айтаётган сўзига эътибор беринг дейишади.

Одамзотда қанчалик яхши ҳислатлар кўп бўлса қусурлар ҳам талайгина бор.Аммо қусурларнинг ўзига зиён етказгани ҳам майликуя аммо кўпчиликка, умумга зиён етказсачи?

Унда-бунда ҳурлик учун “қўлингга қурол ол” каби чақириқлар қулоққа тушиб қолади.Шундай кезларда шундай чақириқ билан чиқаётган ҳам одамзотку, нега энди у ҳурлик учун қўлингга қурол деб урушга чорлаяпти?Нима у қон тўкилишини истайдими?Ўзининг сўзига ўзи беихтиёр тескари мантиқ келиб чиқмайдими?Ҳурлик учун қўлга қурол олиш керакми?Унда одамлар қони дарё-дарё бўлиб оқиб қандай ҳурлик бўлиши мумкин каби ва яна кўплаб саволлар қуйилиб келаверади.

Тўғри ҳар ким ўз ўйи, фикр доираси қаричидан келиб чиқиб хаёл қилади.Лекин бу каби хаёлпарастлик бошқаларни ҳам даҳшатга етакламайдими?”Қўлингга қурол ол” дея ундаётганларга қараб туриб:шунча қон тўкилгани камми, деб сўрагинг келади.

Одамзот энг олий онгли мавжудот дейишади.Демакки ҳурлик учун қўлга қурол олиб эмас балки ақл-заковат билан ҳам эришиш мумкинку.Агар ундай бўлмаса одамзот онги, ақли шуурининг нима кераги бор?Шундай эмасми?

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: