Бузуқликнинг янги турлари

Анварбек, “Туронзамин” учун махсус

Она юртимни тарк этган илк ҳафталаримнинг бирида мени УВКБ га, иккинчи марта суҳбат ўтказиш учун чақиришди. Айтилган вақтда етиб бордим. УВКБ ходими мени саволларга кўмиб ташлаб, аниқ жавоблар кутиб, кўзларимга диққат билан разм солди. Икки соатлик суҳбатни якунлаб идорани тарк этар эканман, қабулхонада ўтирган одам кўзларимга иссиқ кўринди. Йўқ, уни илгари кўрмаганимга имоним комил эди, бироқ у ўзбеклар ва тожикларнинг миллий бош кийими-дўппи кийиб олганлиги боис мен уни ўзбек бўлса керак, деб тахмин этдим ва:

-Асалому алайкум. Ака, ишларингиз яхшими?-дедим.

Адашмаган эканман, дўппилик, ёши анчайин ўтиб қолган бу инсон менинг ватандошим бўлиб чиқди. Лекин уни суҳбатга чақиришаётгани боис узоқ суҳбатлаша олмадик. У телефон номерини бир парча қоғозга ёзиб, менга тутқазганча ичкарига кириб кетди. Мен хурсанд бўлиб кетдим. Ахир ўзга юртда, ўз дарддош қадрдони билан танишиб олиш кимни хурсанд қилмаслиги мумкин?

Қолаверса ушбу танишув Олма-ота кўчаларининг номланишини билмай, шаҳарда адашиб юрган кунларимнинг бирида содир бўлди. Мен идорани тарк этиб, русчага ўзбекча аралаштириб, йўловчилардан сўраб суриштириб уйга етиб келдим ва эртаси куни қуёш ўзининг заррин нурларини соча бошлаши биланоқ кеча кеча телефон номерини берган биродаримга телефон қилдим ва шу куни ватандош билан учрашиб узоқ суҳбатлашдик. Вақт ўтиши билан биз қадрдон ака-укалардек бўлиб кетдик. Ватандошимнинг исмлари Ҳамиджон бўлиб, Самарқанд вилоятидан келган эканлар. Ҳамиджон ака гапга чечан, суҳбатдошини зериктириб қўймайдиган ажойиб инсон экан.

Кунларнинг бирида Ҳамиджон ака билан суҳбатлашиб, шаҳар кўчаларини айланиб юрар эканман, тушунарсиз бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Биз ёнма-ён гаплашиб бораётганимизда, биздан тўрт-беш одим олдинда кетаётган, баданга ёпишиб турувчи либослар билан кийиниб олган, белини атайлабдан очиб олган қозоқ қизи лайча итни бўйнидан тасма ўтказиб етаклаб борар экан, қўл телефони жиринглаб қолди. Шу вақт бир оз шошилган қиз эҳтиётсизлик билан беихтиёр лайча ит оёғини туфлиси билан эзғилаб юборди. Лайча чаййиллаб юборган эди, ҳалиги қиз ким телефон қилаётгани билан қизиқмасдан, “сотка”сини дархол ўчирди-да, лайча итдан кечирим сўраб, унинг тумшуғларидан ўпа бошлади.

Мен ҳайратдан тошдек қотиб лайча ва қиз муносабатларига диққат билан тикилиб қолдим. Қиз мени сўппайиб қолганимни сезиб, қалпоқли кўзларини менга тикканча ғалати қараш қилганидан сўнг ўзимга келдим ва анча илгарилаб кетган Ҳамиджон акага тез-тез юриб етиб олдим. Ҳамиджон ака нима унга тикилиб қолдингиз?,-деб сўради-да, жавобимни кутмай гапираётган гапини узилган жойидан давом эттириб кетди. Мендаги қизиқиш кучлилик қилиб яна орқага қайирилиб қарадим. Во ажаб, кўзларимга инонмоғим мушкул эдики, ҳалиги қиз энди лайчани оғриб қолган оёқларини ўпар эди. Уяли телефон эса баланд овоз билан жирингламоқда. Қиз эса ким телефон қилаётганига қизиқмасдан лайчасини ялаб-юлқамоқда.

Кимдир қўлимдан тортди, ўгирилиб қарасам Ҳамиджон ака экан. Биз йўлда давом этдик.

-Нима учун бунчалик қараб қолдингиз?

Ҳамид аканинг саволи мени ҳайрон қолдирди.

–Вей, сиз ҳали нимага қараб қолганимни билмадингизми?,-дедим саволга савол билан жавоб қайтариб.

-Биламан, ҳалиги лайчасини ўпаётган қизга тикилиб қолдингиз. Севиб қолдингиз шекиллик.

Ватандош бу гапларни ҳазил билан айтаётган бўлсада, менга оғир ботди.

-Ака, мен севиб қолиш ёшидан ўтган, оилали ва уч фарзанднинг отасиман. Мени ҳайрон қолдирган ҳолат ҳалиги қиз ва лайчанинг ўзаро муносабатлари бўлди.

-Нима сиз бунақанги ҳолатни биринчи марта кузатияпсизми?

-Ҳа умримда биринчи бор кўришим. Кўзларимга ишонмай қолдим. Ўзбек қизлари, ҳаттоки тошкентлик олифта қизлар ҳам бунақанги бўлмағур ишлар қилмайди.

-Демак ҳали ғўр экансиз. Ҳозир суҳбатни давом эттирайлик, сиз уйимда меҳмон бўлган вақтингизда менга шу воқеани яна бир бор эслатинг. Мен кўзингиз очилишига ёрдам бераман,-деди босиқлик билан Ҳамиджон ака.

Биз суҳбатни узилиб қолган жойидан давом эттирдик. Йўл-йўлакай ҳамроҳим менга кўчаларнинг кўчаларнинг номланишини айтиб тушунмаганларимни тушунтириб борди. Шу куни қош қорайганда хайрлашдик. Дарё шиддатидек тезлик билан ўтиб бораётган вақт бир неча ҳафталарни ортда қолдирар экан, мен имкон туғилиб Ҳамиджон аканинг уйида меҳмон бўлдим. Суҳбат мавзуси ҳар галгидек юртимиздаги ҳозирги вазият ва миллит равнақи учун мухолифат амалга ошираётган ишларни таҳлил этиш билан бошланди ва шу билан якунланди. Мазмунли суҳбат ва меҳмондорчилик учун Ҳамиджон акага рахмат айтиб кетишга чоғланар эканман, уй соҳибиниг ўзи менга олдинроқ бўлиб ўтган воқеани эслатди.

Менинг кўз олдимда ит оёқлари ва тумшуғини чўлпиллатиб ўпаётган қиз гавдаланди.

–Нима қиласиз шуни воқеани эслатиб, кайфиятим тушиб кетди,-дедим. Суҳбатдош босиқлик билан давом этди:

—Йўқ, ёдингиздами, ўшанда нима деган эдингиз?

—Ҳа, барчаси ёдимда.

—Сиз ўшанда, ўзбек қизлари, ҳаттоки тошкентлик олифта қизлар ҳам бунақанги бўлмағур ишларни қилмайди, деган эдингиз.

—Ҳа, ҳозир ҳам шу фикримда қатъий турибман.

Ҳамиджон ака, кўрсаткич бармоғини диккайтириб, бир минут, дедида нариги хонага кириб кетди. Мен унинг нима қилмоқчи эканлигини тушунмаганча олисларда кўринаётган тоғларга дераза ортидан боқдим. Чамаси беш дақиқалар ўтгач уй эгаси бир тахлам эски газеталар олиб келди ва мен бирон-бир қизиқарли мақола ёки қонунларга ўзгартиришлар киритилгани баён этилганлиги хақида хабарлар нашр этилган газеталарни йиғиб юраман,-деди-да ниманидир излай кетди.

—Нимани излаяпсиз?-дедим. Жавоб кутилмаган бўлди:

—Сизни ҳали “ғўр” эканлигизни исбот этувчи газетани.

У узоқ излади ва ниҳоят сарғайиб кетган, 1999-йил нашр этилган “Тошкент оқшоми”ни менга тутқазди.

—Энг сўнгги саҳифага қаранг.

Энг сўнгги саҳифага қараган эдим, суҳбатдош ўқинг, деб “Ажабо!” сарлавҳали мақолани кўрсатди. Мен диққат билан мақолани ўқий бошладим. Мақолани яримига келганимда этим жимирлаб кетди. Бутун танамни чумолилар галаси қуршаб олгандек бўлди. Қўлимдан гезета тушиб кетди. Ҳайрат билан уй соҳибига тикилдим. У босиқ ва хотиржам турган ҳолда кўрсаткич бармоғини юқорилатиб, эътибор беринг, 99-йилда бўлган,-деди.

Кичик ҳажимли ушбу мақолада ОИТСга қарши курашиш мақсадида, Тошкент шаҳри марказидаги тунги клубларда рейд ўтказилганлиги ва ушбу рейд давомида аниқланган ҳолатлар баён этилгн эди. Мақоладан иxтибос: Рейд двомида ички ишлар ходимлари томонидан аниқланган ҳолатга кўра, тунги клубларда эркакларга юқори нархлар билан ўз танларини сотган фоҳишалар айрим ҳолларда ҳазар қилинадиган жирканч ишларни содир этиб, овчарка итлар билан яқинлик қилишар экан…

О.Жўраева ва Д.Тинчликовалар бу жирканч машғулот билан деярлик ҳар куни шуғилланишган. Улар тунги рейд давомида овчарка итлар билан жинсий алоқа қилишаётган ҳолда қўлга олинди.

Гезета 1999-йил июл ойининг 18-санасида нашр этилган эди.

Мен бутунлай карахт бўлиб қолдим. Ҳамиджон ака гапришда давом этарди:

—Улар ҳафталаб вақт сарфлаб, итларни ўзлари билан жинсий алоқа қилишга ўргатишади. Мана энди тушунгандирсиз, нима учун сизни “ғўр” деганимга? Мен ҳаёлимни бир жойга тўпладим ва уйга қайтиш вақти бўлгани учун уй соҳиби билан хайрлашдим. Уйга келгунимга қадар ҳайрат ва ажабланиш билан хаёл суриб келар эканман, 1999-йил шундай ишлардан ҳазар қилмаган ўзбек қизлари ҳозир нималар қилишаётганини, қандай бузуқлик қилишатганини тасаввур ҳам эта олмаслигимни тушундим.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: