Дилсора Фозилова сиёсатни тарк этди…ми?

dilsora.jpg“Туронзамин” таҳририятига (boburkh@gmail.com) Канадада яшаётган Дилсора Фозиловадан (redroza2000@yahoo.com) қуйидаги хат-баёнот келди. Бу хат бошқаларага ёзилиб, улар қаторида бизнинг таҳририятимизга ҳам юборилгани учун муаллиф унинг эълон қилинишини истаётганини тушундик ва унга минбар беришга қарор қилдик. Биз бу баёнотни саволлар ва мулоҳазаларсиз эълон қилмоқдамиз, чунки муаллиф ҳеч қандай савол бермасликни сўраган ва унинг бу истагини ҳурмат қиламиз.“ТУРОНЗАМИН”.

“Кадрли Исмоил ака, Ёдгор ака кадрли “Уйгон Узбекистон” харакати фаоллари. Мен ушбу мактуб оркали барчангизга “Уйгон узбекистон” ёшлар харакатидаги фаолиятимни тамоман тухтатганлигимни билдирмокчиман.

Оилавий шароитим сиёсий фаол булмасликни талаб килар экан, оёл сифатида фарзандларим ва оиламни биринчи уринга куйишга карор килдим.

Миллатимга, халкимга хизмат килмокнинг олийжаноб йуллари борлигига ва сиёсат ягона йул эмаслигига ишончим комил.

Мен бу харакат замирида факат эзгулик булганлигига бутун юрак билан ишонаман. Оиламга тазйик утказган ва шахсиятимни тахкирлашган харакат килган кимсаларга ишонч билан айтаманки бизнинг фаолиятимизда хеч кандай ёвуз кучлар кули йук ва буни узлари билиб туриб бу гапдан куролмаслик, яхшиликка душман булмок йулида фойдаланмокчи булдилар. Улар куркоклар, “Тадир таказо”си ОЛЛОХ хукми эканлигига шак келтирган инсондир улар.

Тишида захар йигиб юрганлар олдида фаолият узини оклашига ишонч билдираман.

Кадрли дустлар шу кундан эътиборан хеч кандай холатда менинг имзойимдан ва номимдан фойдаланмаслигингизни сурайман ва сизларнинг ишларингизда омадлар тилайман. Илтимос менга савол ёки мулохазалар билан мурожаат килманглар.

Барчангизга чукур хурмат билан Дилсора.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: