Ризо Обид:САВИЯ

rizobek.jpgБугун узоқдан озроқ таниш бўлган биттасидан хат олдимда кейин қуйидагиларни ёза бошладим.

Ҳар бир ўтган кунни сарҳисоб қилиб яшаш керак назаримда.Чунки кўпгина муаммолар йиғилиб қолса уларнинг барчасини бирданига ҳал этиш қийин бўлади.

Аввалроқ мен билан ади-бади айтишиб юрадиган бир кимсанинг адисига бади дея жавоб берганимдан афсусдаман.Чунки вақт ўтиб шуни англаяпманки ҳар кимнинг ўз савияси-ю дунёдаги борлиққа ўзининг қаричига яраша ўлчови бор эканда.Майда-чуйдаларнинг, икир-чикирларнинг ҳаммасини биламан ва шунинг учун ҳам ажрата оламан дея ўйлардим.Ундай эмас экан.Нега десангиз нариги сал жиддий деганим ҳам охир-оқибат ўша майда-чуйдалар туридан экани маълум бўлиб боряпти.Кўр-кўр билан қоронғуда топишибди деганларидай улар бир аравада сайр қила бошлашгач буни билдимда, бандаси хатокор деган доно нақл нақадар ҳақ эканига ишонч ҳосил қилдим.

Биз билганимизни айтиб бораверамиз, чунки бу инсонийлик бурчимиз, лекин ҳар ким билганини қилаверсин.Чунки ҳар кимнинг ихтиёри ўзида.

Савия ҳамин қадарлигини зумда илғаш қийин экан.Бир қарашда ялтироқ нарсаларни эгнига кийиб, юзига бўёқ сурган фоҳиша каби бундай савияси пастлар гўзал кўриниш берарканларда аста секин халқ орасида тарқалган:” отаси ундан бундан, онаси қизил гулдан” деган кинояли маталдаги каби ўзлигини “манаман” дея кўрсатиб қўяркан.

Уч синф маълумотли боладан олий маълумот олгач ўзи ўша маълумотга эгалик кездаги каби зукколик талаб қилиш аҳмоқлик экани хусусида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?Ўзи академик даражасига етган инсон бошқа бир саводсиздан олий маълумот даражасида талаб билан иддао қилсачи?

Демак ҳар инсоннинг ўзига яраша савияси бўларканда.Ундан-бундан юқори савияли бўлиш талабини қўйиш ҳам унчалик тўғри эмасга ўхшайди.Уларни нима қилиш керак?Ўз ҳолига қўйиб қўйиш керак.Ўшанда ундайлар ўз доирасида боши гангиган қўй каби айланиб юраверади, илло бошқа доираларга кириш учун йўл ҳам қидирмайди назаримда.Ундайларга тўғри йўлни кўрсатиб ҳам: “туяга салом бердим, тўрт танга товон бердим” , дегандай балога қоласиз.

Хуллас, “ҳа, ўша савиянг билан бор бўл” деб қўйингда йўлингизда давом этаверинг” демоқчиман.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: