Алишер Юсуфжон ўғли׃ Яширин суд

Мен кеча Бухорога телефон килиб куйидаги маълумотларни олдим. Бунга кура дадам ва укам Бобурнинг суди кеча 26 март кунига белгиланган булиб суд ишни айрим сабабларга кура оркага сурган. Кариндошларимизга номини ошкор килмасликни сураган Прокурартура ходимининг айтишига караганда судни хеч кимга билдирмасдан утказишни режалаштираётган эканлар. Хаттоки sуд булди, суд кунини билдиришимиз Узбекистонда оила аъзолари хам адвокати хам йук эди деб уларни суд хам килмасдан кулларига суднинг хукмини бериб камаб юборишга харакат килишаётган экан.

Судни нега кечиктиряпсизлар деб кариндошларимизнинг берган саволларига хам Коракул туман Прокуратураси қачон Алишер келса кейин суд киламиз, хозир ортидан одам жунатдик деб жавоб берган. Аслида эса менга очилган жиноят иши билан дадам ва укам Бобурга очилган жиноят иши уртасида хеч кандай богликлик йук. Буларни кариндошларимизни чалгитиб олдиндан режалаштирилган сектаклни шарманда булмасдан утказишни режалаштирганлар.

Спектакл судлар Узбекистонда хар куни утказилади. Бунга мисол килиб якинда укам Машрабнинг апеляция тартибида утказилган судини айтиб утиш мумкин. Бу судда на кариндошларимиз, на укам Машрабнинг адвокати Рухиддин Комиловга хабар беришди. Хозирги кунда кийнокларга дош бериб адвокат хизматидан бош тортмаган укам Машрабга хам адвокатни чакиришмади. Дадам ва Бобур эса кийноклар азобидан адвокат хизматидан воз кечиб юборишди. Буларнинг судини яширинча утказиш Каримов жаллодларига хеч кандай кийинчилик тугдирмайди.

Дадамни хибсга олинган кундан бошлаб бир узларини бир хонада саклаётган эканлар. Дадам билан бошка махбуслар ёки турма каровулларининг гаплашиши умуман такиклаб куйилган. Бобур ва Машраблар хам кучли рухий ва жисмоний босимлар остида сакланаётган экан. Бухоро Отбозор турмаси рахбарияти деярли хар куни дадамни Бухоро Вилоят Марказий касалхонасининг юрак касалликлар булимига олиб бориб келаётган эканлар.

Бизга келган маълумотга кўра дадам соглом булиб турма рахбарияти дадамни жисмонан йукотишга кулай булсин учун юраги касал эди деган гапни таркатиш учун даволанишга номи олиб бориб келаётган эканлар. Бу дадамни жисмонан йукотиш Узбекистон хукуматининг навбатдаги суикасдидир. Холбуки Узбекистонда махбуслар даволанмайди, даволанганда хам касалхонада регистрация килишмайди. Махбусларнинг даволанишини регистрация килиш турмаларда кийноклар борлигини исботлашидан куркадилар.

Оиламизнинг очикда колган Узбекистондаги аъзоларига хам таъкиб ва таъзиклар утказиш тухтамаган. 20 март куни тугрукхонага тушган опам Ферузага  Коракул туман Прокуратураси  паспортини бермаган. Коракул туман Прокуратурасининг опамнинг паспортини олиб куйишга мутлока хаққи йук эди. Аммо опам Раддомда регистрация килдира олмаган, хатто углига хам тугилганлик хакида гувохнома ола олмаган. Диктатор хокимияти  эндигина тугилган жиянимиз Ханжарга хам уз зугимини утказди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: