Ризо Обид: Хато

rizobek.jpgНаврўз байрами арафасида бир нечта хатлар олдим.Уларнинг мазмуни деярли бир хил гўё , лекин мақсадлар турлича назаримда.

Эзгу ниятлар билдирганларга албатта ташаккурларимни айтаман, аммо…

Турлича деганимнинг сабаби шундаки ҳамма бир хилда муборакбод этган эсада лекин қандайдир ўзининг юритаётган советча ғояларини илгари суришга интилиш бор.

Масалан, мен ёзаётганларимни ўқувчиларга:”мана бу чизгиларимни ўқинг” дея унинг бунга ҳоҳиши борми ёки йўқ тиқиштирмайман.Чунки фикрларим кимнидир қизиқтирса ўзи топиб ўқийди. Аксинча бўлса унга ҳар қанча тиқиштирмайин у афтини буриштириши мумкин. Бу унинг ихтиёри.

Менга келаётган айрим хатларда эса “мана буни ўқинг” дегандай буйруқомуз кўрсатмалар бор.

Хафа бўлманг, узр, лекин мен нега сиз юборган менга маъқул ё номақул номани ўқишим керак, деган савол туғилади-да.Тўғри эмасми?Сиз айтсангиз ҳам, айтмасангиз ҳам ўша мавзу мени қизиқтирса ўзим топиб ўқийманку , шундай эмасми?

Ҳа, айтганча хатолар дедим сўзим бошида.Мана шу ўзимизнинг фикримизни кимларгадир тиқиштириб ўтказиш ҳам катта хатоларимиздан бири менингча.

Ким нимани тиқиштирмоқчи аниқ айтмаганимдан бошқа биродарлар ҳайрон бўлишмасин.Айримларнинг аллақаёқдан олган бир парча хабарларини менинг хабарим дея тарқатаётганлар ҳақида айтаяпман.Ким экан ўша дея қисталанг этманг.Чунки улар ҳақида сўз айтавериб чарчаганман.Улар борлиқни борлигича англамайдиганлар.Фақат бир ўтинчим бор.Ўша “қисталангчи” ларга илтимосим бор:ўзингизники эмас аввало, қолаверса ўзингизники бўлганда ҳам фикрингизни ўртага ташладингизми, керак бўлса уни топиб ўрганишади, минг кишининг манзилига жўнатиш шарт эмас.

Бу борада гап айтаман дейилса гап кўп.Нима бўлганда ҳам сиз каби даққилар дастидан (хат жўнатганни назарда тутаяпман ) жамият таназзули тобора чуқурлашиб бормоқда.

Уларга:”Сиз каби “пропагандистлар” тугамас экан ўзбек ўзлигини англашига билмадим яна қанча қовун пишиғи бор экан”, дегим келади.

www.rizobek.ucoz.ru 

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: