«И-и встали!» ёки Наврўз томошасидан репортаж

Бир куни аввал хаммамизга, кимга иш хонада, кимга бошка хоналарда, кимга вообще бир жойларда шодиёнага кириш имконини берувчи таклифнома таркатар чоги жиддий оголантириб утишди, «соат 06:30, максимум 07:00да уже ушатда булинг хупми? Кеч колган хам, келмаган хам урганилади, так что каранг»… Узбекка, айникса бугунги кундан бирам бахтиёр яшаётганига, бу гап фарз мисол.

Эрталабгача ухламадик, билиб буладими, тагин ухлаб колиб, кеч колсанг Набиевлари куп давлатда нак уласан. Соат миллари олти яримни курсатган пайт уже Тошкент кучалари буйлаб енгил машинада учиб борардик, кимсан Навруз томошасига… Эснаб-эснаб, майдон олдига етиб келдик. Машина анча вакт каёкка тухташни билмай довдиради, зеро каёкка йуналмайлик кузлари олайиб кетганча хуштак пуфлаётганларга дуч келавердик.

«Э-э, онангни, каёкка кевоссан … ут аёкка», сизларга хам байрам муборак, деб ишора килинган томонни кидирганча майдондан нари кетдик. Хув бир жойга борганда хайдовчи машинани тухтатдида, «пулингиз хам керак эмас, ака аммо эрталабдан анча яхши гапларга дучор килдиларинг», дедию хафа булиб кетворди. Э-э, содда-я, ахир бутун Узбекистон «онагинангни» остида бошкарилиб, уша садолар остида яшаб келадию…

Майдонга кайтдик, ковоклари шишиб кетган миршаблар бизни ургана бошлади, паспортлар курилди, таклифнома текширилди, яъни хидлаб куришди. Бир бурчини тишлаб чайнаб куришди, сунгра эса бир бирига караб секин бош силкишди. Яъни свой. Кейин чунтакларни куришди, костюмни силаб сийпашди, шимни, оркани сийпар чоги сал безовталанган эдим, сразу афтлари жиддийлашди, «тинчлими ока, нега хавотирланвоссиз?»…

Курикдан утиб ун йигирма кадам юрган эдик кейингисига дуч келдик. Яна уша-уша текширув, силаб сийпашлар… Президент деъвонидагилар нима сабабдан курикчиларга узгача мехр билан караб, мана бундай томошаларни жондан яхши куришини сездим. Ахир бошка каерда яна бу кадар бемалол силатиш мумкин… астагфируллох.

Сахна атрофида тунги совукдан анча музлаб колган пластмасса уриндиклар сари юрдик. Бир махал олдимиздан костюм кийган, кулокларидан аллакандай симлар куриниб турган йигит пайдо булди. «Та-ак, кто такие?», таклифномани узатдик, «хм-хм, хув анави уриндикларга утирасила, доим кузила манда булсин хупми, румолчалар булса сразу олволинглар. Томоша пайтида чумчакка кул тикиш мумкин эмас, кулсиз коласила хэ-хэ», дедида костюмларимиз ва шимларимиз чунтакларини тугнагич билан ёпиб куйди.

Ха, айтганча, одатда бундай томошаларга вазирлар, хокимлар, президент деъвонидаги гуёки маслахатчилар, хотинлари, кизлари ва хатто кушимча хонимчаларини хам олгач келишади. Энг кизиги ай нан аёллар текширувдан утар пайт астойдил силанади. Ахир курикчилар хам одам, катталарга карашли аёллар узгача буладида… Баъзи курикчилар берилиб кетиб, халиги «чий-чий» деб овоз чикарувчи калтакчаларини чунонам ишлатишворади-е… хай майли, у ёгини айтмай куяколай…

Хуллас курсатилган жойга утирдик, сал наримизда кизарибгина утирган кизлар, пичир пичир килиб, бир нималарни гаплашишарди, «ваще ёмон экан анависи, ишкаб ташади», деди биттаси, «э-э гапирма, кузларини лук килиб билганини килди расво», деди иккинчиси, учинчиси эса, нукул ута кичик юбкасини пастга торткиларди, натижада паст ёпилгани сари теппа…

Соат 08:00да каторлар деярли тулди. Кимдир мудрай бошлади, кимдир уффлади, кимдир оёкларини безовта силкитишга тушди… Биз шеригим билан кулимизга олволганимиз румолчамизни чунонам бураб ташлабмизки… бекорчилик-да… Бир одам хар он-хар онда соатига карайверди, у ёк-бу ёкка аланглайверди, кейин урнидан туриб, сал сакрагандай булдида, кайтиб утирди… Натижада уни четга олиб чикишдию, кайтиб куринмади. Шурлик…

Соат 10:10 да четки уриндикларда утирган костюмли барзанги йигитлар сакраб уринларидан турдида, «И-и, встали, быстро-быстро», деб колди. Сакраб урнимиздан турдик, карсак чалишга тушдик. Эх-ха узлари келибдилар-ку. Кулларини куксига куйиб ковоклари остидан бош силкиб куйдида, жойига утирди. «Сели, быстро!», деган даъват янгради, шартта утириб олдик. Карнайдан «Суз Узбекистон республикаси президенти Ислом Каримовга», деб эълон килинди. «Встали!!!», карсак чалиб турдик, «Сели!!!» утирдик. Нуткни бошладилар…

Уша-уша одатий сузлар, одатий олиб кочишлар, ёшлар хакида гапирди. «Фарзандларим» деди, беихтиёр кулиб юбордим «Татьяна опа мать героиня булиб кетсин-э», деган хаёлда. Кулишга кулдиму, кейин музлаб колдим. Анави чеккада утирган барзанги менга караб турган экан. «Култ» этиб ютунганимни хатто президент хам эиштди-ёв, хар калай биз томонга ковоклари остидан караб куйдию.

Энг кизиги Наврузнинг накадар эзгу байрамлиги, душманлар бир-бирларини кечирмоги лозимлигини айтардию, аммо чунонам афтлари буришган, ковоклари осилган холда эди. Худди хокимлар, депутатлар, вазирлар сингари. Нутк тугади, «Встали!!!», карсак чалиб турдик, «Сели!!!» утирдик. Мусика бошланди. Кейинги вокеаларни шархлашдан олдин, бир нарсани эслатиб утсам.

Таклифномалар таркатилар чоги атайлабдан аёлларга, олиб келинажак киз фарзандларга, ва хатто эркакларга ракс тушиш шартлиги уктирилди. Мен ундай махоратим йуклигини айтган эдим, секингина кулогимга, «керак булса бир кечада ургатиб куйишлари мумкин, так что индамасдан айтганни килинг, жуда булмаса кулларни икки ёнга ташлаб, оёкларни лапанглатиб турсангиз хам булади», дейишди. Гап йук, унака намойишларга устамизу…

Яна майдонга кайтамиз. Куй кушиклар бошланди, «И-и встали, дружно пляшим, быстро-быстро!!!», деган даъват янграши билан, мундай карасам хамма уйнай бошладию. Вой депутатларнинг уйнаганини айтмайсизми, коринлар юзларининг ярмигача кутарилиб, тагин пастга кайтади денг. Ширмойдек юзлари кизариб кетган, нафас олишлар тезлашган, кизлари-ку, ничего, тор шимлари, киндиклари очик куйлакчалари билан бирам уйнашди, корин лапанглатиш санъати зурлигини айтмасизми, бир муддат анави курикчи йигитлар кизлар билан чалгиб колганди, шарт утириб дам олволдик.

Бир махал яна «все танцуем, хлопаем в ладоши!! Где смех, где улыбка онангни, быстро нах…» деган даъватлар эшитилди. Карасам, хамма жилмайган, хамма карсак чалган, йирик-йирик аёллар почти сакраб, сал колса реп уйнай бошлаган, вой-ву-у, нима бало деб, не куз билан курайки, оксокол кулларини икки ёнга ташлаб, уриндиклар томонга ковоклари остидан караб турган экан. Йук, ракс тушмади, просто кулларини икки ёнга ташлаб, хаммага бир бир караб чикди, ким уйнаяпти, ким уйнамаяпти текширди шекилли.

Хатто шундай, просто туриб хам чарчади чоги, утирволди, сразу команда янгради «сели нах…», утириб олдик. Хамма терлаб кетган, румолчалар билан елпинишга тушган, кизлар култиклари остига кулларини тикиб, ниманидир тарс-турс килиб теккислаётган, аёллар сочларини тугрилашга киришиб кетган. «Замерли нах… замерли сказано!!!» деган овоз чиккан эди хамки, хамма утирган жойида котди. Буни каранг, чарчок хам, тер куйилаётгани хам, нималардир бушалиб кетганию, кимларнингдир сочлари турмагидан ёйилиб кетгани хам унутилди. Ана шу пайт бизнинг каторга кимнингдир кузи тушса, «ё раббим, нима булди бу ерда» дейиши аник эди.

Дам олиш нари-бериси билан икки дакикагагина етди, яна команда янгради «встали нах…» хамма зумда сакраб урнидан кузгалдию, яна боягидай лапанглаганча раксга тушишга киришди. Унинчи бор утириб турилгач, уже нафас олишнинг имкони булмай колди, терлар туфайли чунонам мазза хид тарала бошладики, куяверасиз… Сахнада эса, эх-хе, кушикчи аёллар калта-култа иштонларда, раккоса кизлар нукул айлангани айланган, айлангани сари томоша тобора кизиб боради, денг…

Хуллас салдан сунг, яна команда янгради, «сели …», шартта утирдик. Сокин кушик янграб, осмонда турли рангдаги чангли мушаклар отилди. Узимча уша чанг кунган томонда одамлар анча бурканиб колган булса кераг-ов деб уйладим. Кушик тугаб, хамма карсак чалишга тушди, «Встали …» уриндан туриб улгурмай, «Сели, сели …» деган буйрук янгради, шартта утирдик. Карасак, каттавой сахнага чикиб раккосалар билан кушикчиларни табриклай бошлаган экан. Атрофини дипломат кутарган одамлар ураб олган, аллакандай йирик-йирик йигитлар куршаб олган, камералар хайдаб юборилди. Шу боис тантанани телевизор оркали курсангиз, бу жойини курмайсиз…

Сал туриб катта вокеа жойидан кетди, бизга эса «Сидеть …» деб буюрилди. Утирдик. Бир соатлар утар-утмас, «Все по одному на выход!!!» деб буюрилди. Хамма гурра ташкарига отилди, ана шу пайт мен хакикий томошани курдим, кизлар ва аёлларнинг либослари баданларига тер туфайли ёпишиб кетган, депутат ва хокимлар кизариб кетган, атрофдаги хид… вуйййййй…

Хуллас ана шу тарзда Наврузни байрам килдик.
Байрамларингиз муборак булсин!!!

Илхом Рахимов.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: