Ризо Обид: Адашган, армонли ўзбекмиз

Кечир мени Наврўз, мен сени Наврўз деб улуғламайман,
Кечир Наврўз мен сени буюк деб ҳечда қадрламайман.
Сабаби, сабаби жуда кўп, жуда ҳўб айтсам тугамас,
Миллатим, ўзбегим тўйиб бугун сумалак яламас.

Эҳ, Наврўз қанийди чиндан ҳам наврўз бўлолсанг,
Дардли миллатимнинг дардин ололсанг.
Йўқ, ишонаман ахир бир кунга, ахир бир куни ёруғ кунларга,
Аммо бугун туннинг кун билан олишуви самарсиз билсанг.

Севаман, жудаям севаман сени наврўз бор бўйинг билан,
Севаман, кутаман тун-кун сени наврўз бор ўйим билан.
Аммо, аммо наврўзжон анави кун ёнингда бўла олмайин,
Қоламан мен яна ўша эски дард билан, гард билан.

Ўзбек деган миллат бормикан дейишади баъзилар,
Ҳа, мен ўзбекман дейман кўзим мўлтираб.
Эҳ, Наврўз билсайдинг биз ғариб ҳолмиз,
Адашган, армонли ўзбекмиз, ўзбекмиз, ўзбекмиз – Наврўз…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: