Шахсий мулоҳаза׃ Қовун қовундан ранг олади

Хеч вакт хайвонот оламидаги устунлик учун курашни кузатганмисиз. Мана шу сатрни ёзар пайтим, бир танишим ёввойи хайвонот оламида, денг деб кистади. Мен унинг бу истагини (кечиринг биродар) рад этдим, сабаби факат ёввойи хайвонот оламида шундай эмас. Хуллас кузатган булсангиз биласизки, хар кандай устунлик харакати, ёш хайвоннинг, нисбатан кариб улгурган, анчадан бери кавмни бошкариб келаётган хайвонга нисбатан хужумидан бошланади. Агар бунинг остидаги мантикни сезаётган булсангиз, аслида механизмнинг накадар шафкатсиз эканини англайсиз.

Демак, одатда кучли кучсизни, кучсизланиб улгурганни ва нихоят хар кандай имкониятдан айрилганни талайди. Бунинг окибатида эришажак аник галабаси туфайли, мутлак кучли булиб олади. Вактинча, албатта. Янги ёшрок ракиб келиб, у, деярли кариб улгурган, эндиликда аллакачон собик кучли булаёзган мутлакни енгиб агдаргунича. Бугунимизни бир каранг. Биз хам аслида уша хайвонот оламидан мутлако фарк килмаймиз, зеро биз хам аслида абсолют имконсизни тепишга, хар кандай химоядан айрилганни уришга, кучсизланиб колганни йикитишга зур берамиз. Аммо биз учун чинакам булган ракибни четлаб утамиз, зеро у кучлирок.

Бизнинг, хар биримизнинг кайфиятимизда аслида узбек милицияси, СНБси, прокуратураси, судьяси, хокими, вазири, президенти ва хатто соткинининг бир кисми яшайди. Балки хатто асосий кисми яшаса хам керак. Нотугри деб уйлайсизми? Келинг исботлаб бераман. Узбек милицияси одатда нимаси билан машхур, мантиксизлиги, гап укмаслиги ва айнан уз миллатдоши, махалладоши, кишлокдошини нишонга олиб узи учун мавке орттириши билан, тугрими? Энди бирров узимизга эътибор каратайлик, биз бугун купрок ким билан олишаябмиз? Ўзимиз билан ўзимиз!

Яна бир мисол, милиция ходими танлаган улжасини каерда синдиради? Туппа-тугри, уз инида. Мисол учун танлаб олганим дастлабки миллатдошларимиз бир бирларини каерда муштлашади? Туппа-тугри, уз сайтларида. Яъни маълум маънода узларига тегишли худудда. Милиция танлаб келган улжасини кандай килиб синдиради? Туппа тугри, узигагина маъкул булган усулни танлаб, иззат-нафсига тегиб синдиради. Танлаганим кахрамонларимизчи? Ухшар эканмизми?

Кейинги мисолга утсам. СНБ узи учун белгилаб олган «душман»ни кай тарзда «фош» килади? Туппа-тугри, фитна ёйиш, унга карши хар хил андишасиз чикишлар килиш ва нихоят тухмат таркатиш оркали. Айтингчи, мана шу сунгги икки йил ичида, бизнинг энг илгор «мухолифатимиз» вакиллари бир-бирларини кай тарзда фош килаяптилар? Фарк борми, йукми? СНБнинг асосий максади «душман»ни шунчаки довдиратиб куйиш эмас, балки унга нисбатан мавжуд муносабатларни парчалаш, унга булган хурматни шубхага тулдириш ва нихоят уни обрусизлантиришдан иборат, шундайми? Ана энди атрофга назар солиб кўринг!

Худди шундай прокуратура ходимларининг тазйик механизми, хокимлар, вазирлар ва хатто президентнинг муомаласини айримларимиз билан солиштириб курсангиз хам ана шундай ухшаш кирраларни курасиз. Демак, биз хаммамиз маълум маънода диктатор, маълум маънода боскинчи ва зуравонмиз. Аммо хаммасидан хам дахшати, биз узимиз учун, худди уша мисол килганим органлар сингари нисбатан ожиз, бизга тегишли даражада жавоб кайтара олмайдиган улжани танлаймиз. Уша улжани мажаклашдан хузур киламиз ва уз доирамиз ичида нуфузимизни орттириб борамиз. Худди милиция, СНБ, прокурор узига кушимча унвон ишлаб, судья амалга кутарилиши сингари.

Бизнинг айнаган фикримизча, биринчи галда, бир биримизни бурчакка тургизиб куйишимиз мухим, кейин эса голиблик нашидасини суриб олгач, кейинги режаларни уйлашимиз керак. Кулгили а? Биз ана шу бемаза масала устида тер тукаётганимиз бир пайтда, бошкалар, яъни чинакамига ракиб булишга арзийдиганлар, бизнинг узимизни бурчакка тикиб бораяпти. Ишонинг бир-биримизни еб булгунимизча, бизларни хам еб тугатишади. Кайта тикланиб олиб, суякларимизни котирволишимизни кутиб туришмайди. Зеро у ёкда хам хайвоний хислат хукмрон, имкон чикдими ямла деган.

Душманни енгишнинг энг зур усули нима биласизми? Иймоним комил биласиз. Тарихдан хаммамизга бу хакикат яхши маълум. Душманни енгиш учун, кучсизлантириш учун унинг ичида парчаланишни юзага келтириш лозим. Бундан осони йук, агар душманнинг нафси жиловланган ва акли чархланган булмаса. Нима учун нафс? Сабаби айнан нафс бизни устунликка етаклайди, каноат килдирмайди, сабрни кетказади, хуллас тугёнга солади. Нима учун акл? Сабаби, акли чархланган инсон мушохада билан иш тутади, бугунни эмас, эртани мулжалда тутади ва нихоят кимнингдир шум фикрига осон илинмайди, акли халакит беради. Бизда унинг аксими, худди шундай!

Каранг, хар куни, деярли янгидан-янги «десант»ларимиз чет элга чикиб бораяпти. Айримлари тоза, яъни узимизнинг десант (гарчи кувилган булса хам), айримлари тоза булмаган десант (яъни махсус чикарилган). Иккинчиси борганида хам асосий миссиясини ёдда тутади, зеро унинг чикарилиш сабаби шу. Биринчиси эса чиккани захоти асосий миссияни унутади, сабаби чиккач узи учун масала хал булди, деб тушунади. Айнан шу сабаб улганининг кунидан ё у тарафни, ё бу тарафни куллаб кул кутаради ёки иккала тарафни хам куллаб, «анави ундай килиб довдиратибди, мана бу бундай деб мени лакиллатибди», деб утираверади. Куп бора бунинг гувохи булдик, тугрими?

Балки, кимдир бу инсон узича мунча валдирамаса, деб жигибийрон хам булар. Аммо ишонинг, мен буларни кимнидир масхара килиш, кимнингдир калта уйлашини намойиш этиб, узимни накадар аклли эканлигимни курсатиш учун гапирмаябман. Сидкидилдан хафа булганим учун гапираябман. Бутун дунёга (узбекни таниб улгурган дунёга) аллакачон кулги булиб улгурганимиздан ачиниб гапираябман. Биз узимизни накадар ковун эканимизни намойиш килиб, уз узимизни кониктириш билан овора бир пайтда, юмшокрок атаганда, оппонентларимиз аллакачон кейинги режаларини амалга оширишга киришиб булди.

Буни англаш учун сал кузни йирикрок очиб, кафтларни сунгги йилларда асосий машгулот булиб колган ишдан тийиб, мундок атрофга назар солиш керак. Токи шу ишни килмаябсиз экан, майли, шпаргалка тарзида назарда тутаётганим номахфий режалар хакда кискагина ишора килиб утаман. Бир пайтлар Узбекистондан бирмунча узокрокда булган, унинг хакда у кадар тасаввурга эга булмаган, борингки просто Узбекистонни танимокчи булган хар кандай инсон учун маълумот манбайи сифатидаги бир-иккита сайтлар буларди. Ана шу сайтларда чикаётган маълумотлар ягона манбадан таркатилаётган маълумот сифатида кабул килинарди ва демакки, уша маълумот оркали тегишли хулосалар чикариларди.

Мохирона ишланган режа шу булдики, бундай сайтлар бир йилнинг узида ундан ошиб кетди. Энди битта сайтда чиккан маълумот, бошка туккизта сайт оркали талкинда бузила бошлади. Аникрок айтсам, масалан аввал ягона манба булган Фергана.ру сайти, айтайлик «фалон инсон хукуклари химоячиси, фалон жойда калтакланди» деб берса, кейинги, режа буйича тузилган сайт «калтакланишдан омон колди», ундан кейингиси «калтакланмади», кейингиси эса «фалон инсон хукуклари химоячиси, фалон жойда, фалонларни аёвсиз калтаклади», деб беради. Натижада мамлакат хакида ундан ташкарида туриб маълумот олмокчи булган инсон чалгишга тушади, ахир кайсиниси точний булди, деб. Койилми?

Узбек тилида хам, якингача атиги иккита-учта сайт буларди, улардан айримлари айникса 2005-2006 йилларда тезкор маълумотлар, тахлилий чикишларни бериб борди. Хуш, кейин нима булди, бир зумда унта, балким ун битта альтернатив сайтлар чикиб кетди, хаммасида Узбекистон хакида хар хил талкинлар чоп килина бошланди, натижада нима булди? Европа Иттифоки билан АКШни ётволиб сукишдан олдин, масаланинг бу томонларига хам эътибор бериш керакда биродарлар. Нега бор сайтлардан фойдаланиб чикишларни купайтириш урнига, уларнинг сонини купайтирдик? Купайтирибла колмасдан, хатто бир биримизга тош хам отиб курдик, укувчи чалгидими йукми, виждонан айтингчи?

Ана нима харакатлар килинаяпти, ковун булиб юргунимизча. Бу масаланинг бир кисми. Иккинчиси альтернатив ташкилотчаларнинг пайдо булиши. Энг кизиги бу ташкилотчалар хам тегишли халкаро идоралар, элчихоналар, давлатлар кумагига таянади, аммо гоялари бироз узгача, чалгитувчи. Масалан ана шундай ташкилотчалардан айримлари, бугун Андижон вокеалари хакида янги талкинни сингдириш билан овора, нима эмиш, андижонликлар хом булгани боис, фукаролик сектори яхши ишламагани боис, бир гурух фанат диндорларга эргашиб хаммаёкни расво килганмуш. Ана энди утирган жойингизда сочингизни юлинг, кафтингизни каттикрок ишкаб бушанинг, бир тийин.

Хеч ким, ия, уша вокеа пайти халкка нисбатан куч ишлатилмасин учун воситачилик вазифасини зиммасига олмокчи булиб чиккан «Бирлик»фаолларини эсламаяпти, куч ишлатилишини коралаб биринчилардан булиб баёнот килгани учун камалган нечта «Эзгулик»чини эсламаяпти, гуё булар фукаролик сектори эмас… Катта холангми унда, дейдиган одам йук, негаки хамма пахлавонларимиз уз узини кониктириш билан банд, кафтлар ишда, хуллас. Шу боис хам бир мушт булиш хакда гапириш кулгили. Банд булган кафт кандай килиб мушт булсин, коникишчи?..

Ана энди тахлилингизни унглаб олсангиз булади. Узбекистон хукумати ишончи комил, яна хам аникроги кунгли тук булгани учун хам Европа ва АКШга, калайсизлар энди, келингларчи кани, демокда.  Европа хам, АКШ хам уларга ишонмай кимга ишонсин, уз узини кониктириш билан бандларгами? Якинда яна бир, анчайин кучли зарба берилади ва шу билан барча коникиш санъатига учларнинг овози четга сурилади. Яъни, кечагина умумий авф билан очикка чиккан «дустлар» эртага махсус тадбир утказиб, унда камокхоналардаги кийноклар хакидаги маълумотлар булмаган гаплигини исботлаб беришади. Койилми?

Ана энди  енг йиртишга тайёр пахлавонлар, уз ишингиз устида уйлаб олинг, сиз кекириб утирганингиз бир пайтда, бу ёкларда анча ишлар килиниб куйилди, энди сизнинг бакир-чакирингиздан куркиш йук, хавфсизлик чоралари хам куриб булинди. Мана буниси, чинакамига чув чикиш дейилади, аклсизликнинг окибати дейилади. Ковун булишлик санъати дейилади. Бор гапим шу…

Нидои Мазлум, Тошкан.

Келаётган Навруз муборак булсин барчага!!!! 

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: