Ризо Обид:Ўзи келар ёр-ёр, ўзи кетар ёр-ёр-ми?

Ўзбекистонда фаолият юритган қатор ҳалқаро ташкилотлар Андижон қирғинидан сўнг мустақил суриштирувлар олиб бориш талабини қўйишгач, бирин-кейин мамлакатдан чиқариб юборилган эди.

Расмий Тошкент эса: “Ўзбекистон мустақил давлат, ҳар қандай ички муаммоларини ўзи ҳал қила олиш имкониятига эга, бошқа турли ташкилот ҳамда мамлакатлар бизнинг ички ишларимизга аралашишлари зўравонлик” деган каби иддаолар билан чиқишганди.Ҳаттоки ер юзида қудратли давлатлардан бири ҳисобланган АҚШнинг Хонободда жойлашган ҳарбий авибазасидан зудлик билан чиқиб кетиш талабини амалга оширган Ўзбекистон диктатори Каримовни Русия, Хитой каби манфаатдорлар қўллаб-қувватлаб туришди.

Каримов ўз тажрибасидан билдики ҳар қандай чет эл ташкилотларини мамлакатдан ҳайдаб чиқариш мумкин ва улар ҳеч нарса қила олишмайди.

Оврўпо Иттифоқи ҳам “бургага аччиқ қилиб , кўрпани кўйдирсак” Ўзбекистоннинг табиий бойликларидан қуруқ қолар эканмиз, биз бўлмасак бошқалар диктатор билан ош-қатиқ бўлиб кетавераркан” дея гарчанд ўзлари жорий этган санкциялар ҳеч қандай ижобий ўзгариш ясамаган ва аксинча қатағон яна ҳам кучайган мамлакат ҳукмдорига яна сийпаланиб бора бошлашди.

Каримов эса ўзи масъул бўлган Андижон қирғинини “Акромийлар” қўпорувчи гуруҳи содир этди” дея улар зиммасига юклаш учун тинмай маърузалар қилди.Каримов нима деса шуни такрорловчи тўтиқушсимон расмийлари ҳам ора-чора озодликка чиқарилган бир-иккита кўзга кўринган ҳуқуқ ҳимоячиларини гўё авф этган бўлиб,Ўзбекистон ҳукумати ўзининг инсонпарварлик сиёсатини юргизаётганини расмий доираларда такрорлаш билан айрим ОАВлари орқали карнай қилиб чалиб туришди.

Оддий кишиларнинг кўзи илғамайдиган даражадаги бундай сиёсий ўйинлар ортидан дастлаб Олмон ҳукумати, мана энди гўё музокаралар ижобий ўзгаришлар ясаяпти дегандай Ўзбекистонга яна Хьюман Райтс Вотч, Ҳалқаро “Қизил Хоч” ташкилотлари фаолият юритиш учун қайтаётганлари, тез орада АҚШнинг “Фредоом Ҳаус” инсон ҳуқуқлари ҳамда демократияни ёйинлантирувчи ташкилоти ҳам қайта фаолият юритиши мумкин деган хабарлар берилмоқда.

Бу ҳолни Ўзбекистондаги ва чет эллардаги ҳукуматга мухолиф гуруҳлардаги айримлар хурсандчилик билан кутиб олишаётганини яширишмаяпти.

Каримов нечанчи бор бу каби ўйинлар қиляпти?Ҳозир уларни санаб ўтирмасак ҳам ҳамма билади.Лекин қанчалар қон тўкилишига сабабчи бўлган диктаторнинг гўё демократия сари юзлангани хусусида бонг уришлар бироз таажубланарли.

Оврўпа, АҚШ мамлакатлари ва Ҳалқаро инсон ҳақлари ташкилотлари ва демократик институтлари Ўзбекистонга қайтар, аммо илдизигача чириб бўлган жамият Каримов бошчилигида яна қайта жонланишига ишониб бўладими?

Агар Каримов чиндан демократик ислоҳотлар тарафдори бўлганда чет эл ташкилотлари қайтиши ўрнига минглаб қамоқхоналарда ётганларни озодликка чиқариш , миллионлаб четда мардикорлигу абгорликда юрганларни юртга қайтариш чора-тадбирларини кўрса бўлмасмиди?

Ўзи келар ёр-ёр, ўзи кетар ёр-ёр деганлари каби бундайин ташкилотлар Ўзбекистонда салкам йигирма йилдан бери кириб-чиқиб юриб нима наф келтирдилар.Айрим ҳукуматдан нусха олган ҳуқуқбону сиёсатчиман деганларнинг ҳалқумларини мойлаб турди холос.Аҳвол эса аввалгидан баттар бўлса бўлиб боряптики ижобий томонга ўзгармаяпти.

Лекин биз ҳам албатта яхши томон ўзгаришлар бўлишига умид қилиб бораверамиз.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: