Ризо Обид:Оқ теракми, кўк терак?

rizobek.jpgМактабда ўқиб юрган болалик кезларимизда синфимиз ўқувчилари қарама-қарши томонга саф бўлиб қўл ушлашиб туриб олишарди-да:

Оқ теракми, кўк терак,
Сиздан бизга ким керак ?

ўйинини ғоят завқ билан ўтказишарди.Икки саф оралиғида анчагина масофа бўлиб, “Оқ терак” гуруҳи чорлаган “Кўк терак” гуруҳидаги ва ё аксинча исми айтилган қиз ё ўғил чорлаган томонда қўл ушлашиб турганларини сафини югуриб бориб узса у гуруҳдан “ўлжа”сини олиб қайтарди, сафни узолмаса “ўлжа” бўлиб ўзи қоларди.Жуда қизиқ эди ўша ўйин.

Ўша болаликдаги ўйинни қарийб эллик йил ўтиб бежиз эслаганим йўқ.Биринчидан ўша ўйин болаларда ҳар кимда танлаш ҳуқуқи борлигини тарбият этса, яна бир бошқа жиҳатдан мақсад учун курашни шакллантирарди.Лекин сафни узишга интилаётганларнинг айримлари очиқчасига ғирромлик қилса, айримлари зимдан бошқалар илғамайдиган усулларни ҳам қўллашарди.

Аслида ҳозир унинг тарбиявий аҳамияти ҳақида мулоҳаза қилмоқчи ҳам эмасман.Айтмоқчи бўлганим бугунги кунда тахтдаги ҳукмдорлару ва яна ҳукмронликка даъвогарлар ўйинларига қараб туриб уни ўша “Оқ теракми, кўк терак” ўйинига ўхшаб кетишини ўйлаб қолдим.

Масалан Каримов аввалига АҚШ билан шунга ўхшаш ўйинни ўйнади, сафни узолмаслигини билиб қолиб, шартта Русия томонга ўгрилди.Унга мухолифлар ҳам аввалига ундоқ, кейинига бундоқ усуллар билан ўзларини ўзлари заифлаштириб боришяпти.

Бугун Каримов ҳукмронлигидаги расмийлар бу каби ўйинда кимни танлашяпти?Жуда илғаш қийин.Гоҳ у томонга, гоҳ бу томонга шамолда шох ташлаган қари мажнунтол каби чайқалиб турибди гўё.
Мана янги-янги миш мишу , хабарлар тарқала бошлади.Аввалгироғи ОАВларида Ўзбекистон Германия кетидан АҚШга ҳам Хонобод ҳарбий аэродромини очиб қўярмиш, деган хабарлар тарқади.
Ҳозир бу миш-миш бозори қизигандан-қизиб Ўрис ва АҚШ томон ҳалиги ўйиндаги каби “ўлжасига” ташланган кўйи ҳолатда.”Шамол бўлмаса дарахтнинг барги қимирламайди” дейишади.Демак Каримов билан АҚШ расмийси ўртасида шу каби мулоқот бўлганки унинг тафсилоти ўртага чиқиб қолди.Бунинг барчаси нотўғри деб Каримов айтган йўқ, балки Россиядаги Ўзбекистон дипломатик корпусидагилар ва бошқа айрим сиёсатчилар “ундай эмас бундай” деб туришибди.Каримов ҳам кўп тахтда ўтириб кўп пихини кериб қўйди.Икки катта давлат ўртасига совуқчилик тушириб гиж-гижлашнида уддасидан чиқаётгандан кейин яна бошқа нима дейиш мумкин?

Энди янги хабарлар тарқала бошлади.

Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон Республикалари бундан буён табиий газни Оврўпо нархларида сотишларини билдиришгани, ҳатто Ўзбекистон томони Россия “Газпроми”га аавалгидай минг кубометр газни 100$ эмас балки 180 доллардан сотиш таклифини айтди дея хабарлар берила бошлади.
Каримов Андижон қатлиоми айбдори, диктаторлар рўйхатидаги ўнтадан биттаси бўлиб турган паллада Германия Ўзбекистоннинг дўсти бўлиб кириб бораётгани ўша болалигимиздаги оқ теракми кўк терак ўйинининг ғирром, ноҳалол йўли эканлигини англатмайдими?Ёки бўлмаса бутун дунёдаги ҳалқаро ташкилотлар Каримовнинг ноқонуний тахтга келганини эътироф этиб турганда у билан яна қандайдир ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги уринишларчи?

Нима бўлганда ҳам “тахтинг кетди бахтинг кетди” дегандай Путин ҳукмдорлик таёғини ворисига бергач ўз-ўзидан дунё саҳнасидаги ўйин бошқача тус ола бошлашидан дарак бераётгандай.

Бу паллада диктаторларга мухолиф бўлганлар қай йўлни танлайдилар?Яна ўша-ўша ҳукуматнинг “тузоғи”га илиниб “бояги-бояги, бойхўжанинг таёғи” дегандай алпозда қоладиларми ё ҳамжиҳатликда ижобий томонга одим отадиларми?Мана буниси ғоят муҳим.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: