Сиёсий латифа

aldarkusa.gifМУҚАДДАС НАРСА
-Америкадаги энг катта шаҳарнинг ҳокимини фоҳишалар билан ушлашибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Нима қипти? Шу ҳам хабарми?
-Бутун Америка шу ҳақда гапирмоқда. Бутун дунёда ҳам шуни ёзишмоқда. Continue reading

Ризо Обид:Оқ теракми, кўк терак?

rizobek.jpgМактабда ўқиб юрган болалик кезларимизда синфимиз ўқувчилари қарама-қарши томонга саф бўлиб қўл ушлашиб туриб олишарди-да:

Оқ теракми, кўк терак,
Сиздан бизга ким керак ?

ўйинини ғоят завқ билан ўтказишарди.Икки саф оралиғида анчагина масофа бўлиб, “Оқ терак” гуруҳи чорлаган “Кўк терак” гуруҳидаги ва ё аксинча исми айтилган қиз ё ўғил чорлаган томонда қўл ушлашиб турганларини сафини югуриб бориб узса у гуруҳдан “ўлжа”сини олиб қайтарди, сафни узолмаса “ўлжа” бўлиб ўзи қоларди.Жуда қизиқ эди ўша ўйин. Continue reading

Жаҳонгир Маматов: Ўзгармаган дунё

muhtorov.jpgСАВОЛ:Сиз Ўзбекистон қаҳрамонлари ҳақида салбий фикр билдирибсиз. Хўп сизга қолса кимга шундай унвон берган бўлардингиз?(Юсуф, 12 Июн, 2004).

ЖАВОБ:Аввало шуни айтиш керакки, Ўзбекистон қаҳрамони унвони мамлакатнинг энг юксак унвони бўлиши шарт ва уни буғдой сепгандек сочиш керак эмас. Қолаверса мамлакат миқёсида қаҳрамонлик кўрсатиш ҳам ҳар куни ва ёки ҳар ойда юз беравермайди. Continue reading