Ризо Обид

Онажон…

Нима деб юпатай ўзимни ўзим,
Ахир айтолмасам ёлғондан сўзим.
Сиз бошимда онажон дея олмасман,
Ўкинч ёшларимни тия олмасман.

Бугун кимга байрам, кимгадир аза,
Бугун кимга шодлик, кимларга маза?
Ўзбек аёллари жуфтидан йироқ,
Тирик тулликдадир чекади фироқ.

Пошшонинг эркаси кимхоб кийганда,
Боласига кафанлик топа олмаган
Ўзбек аёлини не деб юпатай,
Мен унга қалқон деб қандайин айтай?

Борми бирорта сўз кўнгил сўргани,
Борми бирорта кўз уни кўргани?
Сиз Она, Сиз Опа, Сиз синглим дея,
Борми миллатимда кўкрак кергани?

Сиз учун ҳам байрам бўлар бир куни,
Сиз учун ҳам ғамлар тугар бир куни.
Сиз учун ҳам ойдин бўлар бир туни,
Сиз учун ҳам қуёш сочар нурини.

Онажон…Онажон…Онажон…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: