Сиёсий латифа

ЎРИН- (10)
-Декабр ойида маошлар фалон долларга тенг деганингиздан кейин бозорларда нархлар туша бошлади, бу хазинага тушумни ҳам камайтирмоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Бўлмаса маошларни яна эски ҳолига қайтариб қўямиз.
-Бунинг иложи бормикан? Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ўзгармаган дунё

САВОЛ: Бугун Марказий Осиёда асосан қандай манфаатлар тўқнашмоқда?(Зокиржон, 6 Июн, 2004).
ЖАВОБ: Дунёнинг манфаатлар тўқнашадиган бир қанча стратегик-геополитик марказлари бор ва ана шулардан бири ўз номи билан Марказий Осиёдир.
Биринчи, Марказий Осиё жуда кўп мамлакатлар учун янги бозор эканлигидир. Ҳамманинг ҳам бозорда даллол ёки харидор бўлиб қолгиси эмас, маҳсулот сотиб, мўмайгина пул қозонгиси келади. Шу жиҳатдан Россия, Хитой ва АҚШ дунё бозорига ҳукмронлик қилиш учун рақобатлашаётган кучлар сифатида Марказий Осиёда уларнинг манфаатлари тўқнаш келмоқда. Continue reading