АҚШ президентлигига номзоднинг Ўзбекистон борасидаги Баёнотлари

АҚШ президентлига Республикачилар партиясидан номзоди аниқлашган сенатор Жон Маккейн агар президент бўлиб қолса, Америка тарихида Ўзбекистоннинг ички вазиятини бевосита биладиган ва Каримов ҳукумати томонидан қабул қилинмасдан таҳқирланган ва бу режимнинг кетишини бевосита истаб келган илк президент бўлади. Қуйида унинг Ўзбекистон ҳақида матбуотда эълон қилинган баёнотларидан айримларини ўқишингиз мумкин. Continue reading

Каримов қўрқиб қолди

(Turonzamin). АҚШ сайловларида юз бера бошлаган мўъжизанинг илк қадамиёқ Каримовни қалтиратиб қўйди.

Кеча мўъжизанинг иккинчи қадами ҳам юз берди.

Каримов 2005 йилда Тошкентда қабул қилмай, қувиб юборгани Жон Маккейн расман республикачиларнинг номзоди бўлиш даражасидаги овозларни тўплади. Continue reading

“Акромий”ларнинг онабошиси Ўзбекистонга кетди

Неъмат Назаралиев, ДЎК фаоли

Бу воқеага бир неча кун бўлганига қарамай бирорта ҳам оммавий ахборот воситаси Акрам Йўлдошевнинг хотини Ўзбекистонга қайтгани ҳақида хабар бермади. Ҳар ҳолда унинг Андижонга бориб, ўша ердан туриб Каримов режимига ҳамду сано айтишини кутишаётган бўлишлари мумкин.

Мен билган маълумотга кўра, Ёдгора Йўлдошва 12 нафар муриди билан 1 март куни йўлга чиққанди.

Continue reading

Сиёсий латифа

ЎРИН – (9)
-Сиёсий маҳбуслардан ҳали яна кўпчилиги қамоқларда, уларни қачон озод қилмоқчисиз?-деди авропалик вакил Алдаркўсага.
-Кўпчилик эканлигини сиз қаёқдан биласиз?
-Маълумотларга кўра…
-Қанақа маълумотлар? Мана ҳамма маълумот менда. Мен планлашириш идорасидан чиққанман ва ҳамма нарсани планли тартибда юритаман. Биласизми нега КПСС сеъздларига беш минг нафар делегат сайланган? Continue reading

Ризо Обид: Ўзбек “қарзин” узади, қирғиз ҳаққин сўради

Ўзида гуриллаб ёниб туриши шарт табиий гази бўла туриб қаҳратон қишда азоб тортган ўзбеклар ўтган январ ойи бошларидан то 26 февралга қадар Ўрисияга қаттиқ совуқ туфайли “зангори олов” етказиб бера олишмай қарздор бўлиб қолишгани хабарлари айтилганди. Continue reading