Сиёсий латифа

ЎРИН -(8)
-Қозоқлар Мустафо Чўқаев ҳақида филм олишибди?-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-У ким бўлди?
-Боймирза Ҳайитнинг ошнаси…
-У филмни ман эт, зинҳор базинҳор кўрсатма! Уларнинг ҳаммаси аблаҳ немисларга сотилган. Ватан хоинларига бизда ўрин йўқ? Керак бўлса шундай деб газеталарга ҳам ёз! Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ўзгармаган дунё

ЗИНДОНБАНД ШЕЪР

Кимлар севинчидан масту мастондир,
Кимлар зиндонларда чекади озор,
Бу дунё ким учун тахти аркондир,
Ким учун умиди кўмилган мозор!

Шарқда бир одат, бир удум бор. Ақли қилич бўлган ўғилларини аввало зулм қўли билан яксон қилиб, кейин улуғлайдилар. Бу мудҳиш анъана Туркистон заминини ҳам четламаган эди. Сўз мулкининг жаҳонгири Мирзо Алишер Навоий Астрободга сургун қилинганидан тортиб Бобораҳим Машрабнинг боши учун қурилган дорга қадар бу ҳодиса давом этди. Continue reading

Сиёсий латифа

ЎРИН – (7)
-Мана бу ўрин кўзимга жуда ҳам ёмон кўринаяти, бунинг устига эскирганми, қанақадир ҳид ҳам келиб турибди,-деди Алдаркўса маслаҳатчига ўзи ўтирган ўринни кўрсатиб.
-Соқол олгандан кейин атир сепишдими?
-Доим сепишади. Continue reading