Ризо Обид:Хайр шоҳ , салом шоҳ!

med.jpgМедведев эртага президент бўлади

Эртага Россияда бўлиб ўтиши кутилаётган Президентлик сайловида Путиннинг вориси Медведев Президент бўлиб сайланади. Аниқроғи у аллақачон Путин томонидан тайинланиб бўлгану шунчаки бу ҳам КГБча ўйинда.

Агар эртага Медведев Президентлик сайловида ғолиб чиқмаса мен адашган бўламан, демак Россияда чиндан ҳам демократия ғалаба қозонган бўлади.Албатта мен адашишимни истаган бўлардим бу ҳолатда. Continue reading

ҲАМДАРДЛИК

Демократик Ўзбекистон Конгресси фаоллари АҚШда яшаётган сафдошимиз Бобур Маликовга қайнопаси, умр йўлдоши Меҳри Бобожоновага опаси Равшана Бобожонованинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор этамиз.
64 ёшида Тошкентда вафот этган марҳумани Яратган раҳматига қовуштирсин!

Демократик Ўзбекистон Конгресси фаоллари.

Ризо Обид:Аҳмаджон Одилов ҳақида билганларим (Сўнг сўз ўрнида)

rizobek.jpgАҳмаджон Одилов ҳақида билганларимдан яна нималар қолиб кетди экан, дея бироз хотирлаб кўрдим.

Баъзибир арзимас ҳолатлар ҳақида эса ўқувчининг қимматли вақтини олиб ёзиш шарт эмас дегандай қаламга олмадим.

Ёзганларимнинг аксарияти Аҳмаджон Одилов айтган гапларга ва унга қандайдир маънода яқин бўлганлар сўзларига асосланган.Эҳтимол бу бир томонламаликни ҳам келтириб чиқаргандир. Continue reading