Ризо Обид:Аҳмаджон Одилов ҳақида билганларим-11

Аҳмаджон Одиловни энди уйидан топиш қийин бўлиб қолди.

У Аччиқкўлдан келмай қўйди.Туну кун чўлни ўзлаштириш билан елиб-югурарди.Ўша кезларда яна Аччиқкўлга бордим.Куз келиб бироз салқин тушиб қолганди.Ҳам идора, ҳам яшаш жойига айланган дала шийпони ташқарисида турган сўри ичкарига кўчирилибди.Ташқарида куймаланиб юрган кишидан бирор киши борми деб сўрадим.У қўли билан ичкарига ишора қилди.

Хонада ҳар доимгидек Одилов, Насриддин Тожибоев, Парпишер Саидазимовлар гурунглашиб ўтиришган экан.Дастурхон тўкин.Хонтахта устида турли ичимликлару газаклар ҳам талайгина эди.Соқийлик қилаётган 22-автокорхона директори Ориф Ғозибоев ҳар гал қадаҳларга тўлдириб май қўяр экан Одилов шаънига ҳамдлар айтарди.Ҳамма унинг ҳамдларига қўшилиб май сипқоришарди.Мени Одилов ўзининг ёнига ўтиришга таклиф этди.Лекин у ичмаётган ва ҳушёр эди.Унга бир-икки узатилган қадаҳни “ичмайман узр” дея рад этгач қайтиб узатишмади.

Даврада май айланган сайин суҳбат ҳам қизиб борарди.Мавзу эса турлича:бугунги аҳвол, сиёсат, иқтисод ва яна оқсоқоллар ўзлари ёшлик чоғларидаги шўхликларигача.

Дастурхонда ўтирганлардан Одилов энг ҳушёри эди.У ким нима деса маъқул дегандай жимгина ўтирарди.Наманган темир йўли ишчи таъминоти бўлими бошлиғи, меҳр-шафқат ошхонаси очиб саҳоват кўрсатган дея оғизга тушиб 70 ёшдамиди Ўзбекистон халқ депутати бўлган Парпишер Саидазимов ҳушёр чоғи ҳам шалдур-шулдур гапи кўп эди.Айниқса ёши ўтиб қолганиданми ё май таъсириданми, ё табиатан шунақа одаммиди янада мақтанчоқроқ ва бир гапни кўп такрорлай бошлади.

У ўзидан анча ёш кичик бўлсада Одиловга мурожаат этар экан “ака” деб мурожаат қиларди.

-Аҳмаджон ака, мен бу гал Тошкентга борсам Президентга кираман ва сиз амалга ошираётган хайрли ишлар ҳақида айтаман ва яна унумдор майдондан беш юз гектар ажратилишини талаб қиламан.Фақат, Аҳмаджон ака, сиз бизнинг ишончимизни оқланг – деди Саидазимов.

-Ҳаракат қиламан – деди Одилов.

-Мен Ислом акага айтиб сизга кўп майдон беришини шахсан яна айтаман.Фақат сиз ишончимизни оқланг.

Саидазимов бир гапни кўп марта такрорларкан, ҳар гал “ишончимизни оқланг” деган сўзни қистариб ўтарди.Бу билан у ўзининг Каримовга яқин ва мавқе жиҳатдан Одиловдан юқоридалигини англатмоқчи бўларди.

Одилов эса аввалига унинг гапларини икки-уч бор самимий қабул қилди.Лекин ейилиб қолган пластинкадай бир гапни такрор эшитавергач ғаши келдими, “ҳўп-ҳўп” дерди-ю ёнида ўтирган менинг билагимдан тутиб ҳар гал “ҳўп” деганда беихтиёр қаттиқ қисарди.Мен Парпишер Саидазимовнинг жағи тинмаса бирор кор-ҳол юз беришини сезиб турардим.Шундай бўлди ҳам.

-Мен Ислом ака билан гаплашиб, Президент, мен депутат,ер, сиз ишонч – дея мижғовланаётган Саидазимовнинг қолган гапи оғзида қолди.

Аҳмаджон Одилов ўрнидан турди-да:

-Эй сениям, сенга қўшиб Президентингни ҳам онасини…-дея қўли этиги қўнжига қараб кетганда Саидазимов зумда ҳушёр тортиб ўтирган ўрнидан туриб қоча бошлади.

Дастурхонда қарама-қарши томонда ўтирган Одилов то айланиб у томонга ўтгунча Саидазимов ташқарига чиқиб улгурганди.У эшикка яқин жойда ўтирганди-да.Унинг ортидан ҳамма , шу жумладан Одилов ҳам ташқарига отилди.Ориф Ғозибоев 120 килоча тоши бор одам Одиловни:”хўжайин қўйинг энди” дея қўлидан тутмоқчи бўлганди бир силтовда тўрт метрча нарига бориб тушди ва у ҳам ўрнидан тура солиб хизмат машинаси томон илдамлаб қолди.Қарасам вазият хунук тус оляпти.Таваккал дедимда:

-Аҳмаджон ака – дея енгидан тортдим.У таққа тўхтади.Бу пайт чўлда ҳамкор бўлганлардан бошқа ҳамма машиналарга ўтиришиб кетиб олишди.

Одилов эса кетганлар ортидан:”Парпишер эмиш, қанжиқ мушук” деб қолди.

У менга қараб “кетдик” деди.Яна у машинада уларни қувмасин деган ўй билан уни кузатиб Ғурумсаройдаги уйигача изма-из бордим.Йўқ, келаётганини радио телефонда айтишган бўлса керак ҳовлисининг очиқ дарвозасидан қандай тезликда келган бўлса шу кўйи ичкари кириб тўхтади.Мен ҳам машинадан тушиб у томон йўналдим.

-Шерни қалай қувдим – дея Одилов ўта хурсанд бўлгандаги одати бўйича қаҳ-қаҳ отиб кулди.

Мен бўлиб ўтган кўнгилсизликдан у ташвишланса керак десам, йўқ аксинча.

Ичкари кирдик.У:

-Мана сиз холис айтинг.Айб кимда?Мендами, ундами?Бир айтди – ҳўп дедим, икки, уч, тўрт…Ҳа, ҳамма гапни ҳам чегарсаи борда.Президентга кираман дейди.Бу гапни мана сизга айтсин, депутат бўлиб кўрмагансиз, балки ишонарсиз.Ҳа, бу қанжиқ Тошкентга бориб ким нима деса оғзига қараб маъқул деб қўл кўтариб келишдан бошқага ярамайди.Ахир мен йигирмадан ортиқ марта съезд делегати, бир неча бор Олий Советга депутат бўлганман, кўрганман бунга ўхшаган депутатларнинг ҳолини ва биламан.Ҳа, ана боринг ўша Президенти, Ислом акасини ён-верига бориб қолди ҳам дейлик.Гапни қаранг:”ер олиб бераман”.
Ахир бу ер Президентникияммас, сеникияммас, меникияммас, худонинг ери бўлса…Қандай қилиб менга олиб берасан?

Одилов гўё монолог ўқиётганди.У билан озгина чойлашиб ўтиргач ортга қайтдим.

Шу-шу бўлди-ю Одилов ва бошқалар ҳам янги ўзлаштирилаётган Аччиқкўлга қайтиб боришмади.

Чўлдаги гап-сўзлар Каримовнинг қулоғига етиб борганмикан?

Ким билади дейсиз.

( Давом этади ).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: