Сиёсий латифа

БИРИНЧИ
-Россия Муҳожирлар идорасининг маълумотига кўра, у ердаги муҳожирларнинг энг кўпи биздан экан,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Қанча экан?
-Ҳамма муҳожирларнинг 17 фойизи ва биз биринчи ўринда.
-Иккинчи ўринда ким? Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ўзгармаган дунё

САВОЛ: Ислом Каримов ёки у тайинлайдиган бошқа “каримов”лар мамлакатни неча йил қўлда тутадилар, деб ўйлайсиз? (Бахтиёр, 16 Май,2004 йил).

ЖАВОБ: Мухолифатсиз ёки мухолифати ожиз жамиятда зулм истагани қадар илдиз отади. Бугун Ўзбекистонда зулмга қарши чиқа оладиган ва уни енгадиган мухолифат йўқ. Шу боис ҳам зулм эмин-эркин ҳукм сурмоқда. Аммо уни йиқитадиган мухолифат қачон етишиб чиқади? Continue reading

Ризо Обид:Аҳмаджон Одилов ҳақида билганларим-11

Аҳмаджон Одиловни энди уйидан топиш қийин бўлиб қолди.

У Аччиқкўлдан келмай қўйди.Туну кун чўлни ўзлаштириш билан елиб-югурарди.Ўша кезларда яна Аччиқкўлга бордим.Куз келиб бироз салқин тушиб қолганди.Ҳам идора, ҳам яшаш жойига айланган дала шийпони ташқарисида турган сўри ичкарига кўчирилибди.Ташқарида куймаланиб юрган кишидан бирор киши борми деб сўрадим.У қўли билан ичкарига ишора қилди. Continue reading