Тақирбошлар таҳликаси

Демократик мухолиф Партиялар вакилларига !
Инсон Хуқуқларини Ҳимоя Қилиш ташкилотлари вакилларига !
Ўзбекистон Республикаси халқи тақдирига бефарқ бўлмаган инсонларга !
Мурожаат.
Инсонлар ўз ўтмишда кўплаб офатларни ва босқинчиликларни гувохи бўлган. Биз комил ишонч билан айта оламизки ўтмишдан хозирга қадар кишилик жамиятлари тарихида бундай офатлардан бири бу ирқчилик асосига қурилган фашизмдир.

Дунё халқлари фашизмнинг ўз бошларига солган қонли кунларини хали унутганлари йўқ.. Шундай экан дунё халқлари бундан буён ирқчиларнинг бош кўтаришларига қарши жамиийки эрк севар кучларни бирлаштиришлари ва кегусида бу ирқчи фашистларнинг давлат тепасига келишларига йул қўймасликлари керак.

Шовинистик ғояларини ўзига байроқ қилиб олган бу ирқчилар фаолияти тухтатилмаса унда хама нарса кеч бўлади. Бундай холатда бизларнинг лоқайдлигимиз, жиноятчилар фаолиятига кўз юмаётганлигимизни хеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бизни келажак авлодлар кечирмайдилар ва ланатлайдилар. Сўнги йилларда, ўзини маданиятли ва демократик ананаларга содиқ деб билган Россияда ирқчиларнинг бош кўтараётганликлари ва бу ирқчилар фаолиятларини кескин тўхтатишларини ўрнига, мактаб ва оилада тарбиявий мухитни бузилганлигини рўкач қилиб, бу давлат рахбарлари ксенофобияга йўл очиб бераётганликлари бизларни ташвишлантирмоқда. Яқин ўтмишларида ирқчи-немис фашисти Гитлер тажовузидан бошқа халқларга қараганда кўпроқ азият чекганлар ўтмишдаги ўз қисматларини тезда унутган кўринадилар. Хозирда ирқчилар фаолияти шу даражага бориб етдики кўп мамлакатлардан келган ишчи мухожирларнинг ташқи кўринишларига қараб уларга қарши босқинчилик харакатларини амалга оширмоқдалар.

Бу ўринда азият чекаётганлар орасида Ўзбекистонликлар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бундай бедодликнинг айбдорларидан бири, Ўзбекистон халқларининг хохиш -иродасига қарши ўлароқ хокимиятни босқинчилик йўли билан эгаллаб олган ва ўзини кониституцион гарант дея хисоблайдиган И. Каримовни ўз фуқаролари тақдирига бефарқлигидир, яни ўз халқини химоя қилмаётганлигидан деб биламиз. Диктатор Каримов халқимизни ўз қадр – қиммати учун эмас қорни учун яшайдиган манқуртлар холатига келтирмоқчи. Каримов юритаётган нотўғри иқтисодий сиёсати оқибатида кўплаб ватандошларимиз қулликга махкум бўлмоқдалар ва ирқчилар томонидан ўлдирилмоқдалар.

Биз Демократик Мухолифат вакиллари ва Инсон Хуқуқларини Химоя қилувчи ташкилотлар вакиллари хамда халқаро жамоатчиликга мурожаат қилиб Россиядаги ирқчи тақирбошларнинг фаолиятига чек қўйишда ва бу давлат рахбарларидан уларнинг қилган жиноятлари учун қонун олдида жавобгарликга тортилишини талаб қилишда бир тан ва бир жон бўлиб курашишга чорлаймиз.

Шу масалани мухокама қилиш учун 1 март куни кеч соат 8.00 да интернет конференция ўтказилади, бефарқ бўлмаганларни шу коференцияда қатнашишларини сўраймиз.

Алоқа учун:

tel: +46(0)737634977 email: himoyachi@yahoo.com

tel: +46(0)762177672 email: avazuz63@yahoo.com

Ушбу мурожаатномани бизга ИНСОН ҲУҚУҚИ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЛҚАРО ЖАМИЯТИдан Муйдинжон Қурбонов йўллаган.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

<span>%d</span> bloggers like this: