Ризо Обид:Аҳмаджон Одилов ҳақида билганларим-9

odilov.jpgМарказий ТВда Аҳмаджон Одилов ҳақида кўрсатув беришаётганди.

У Попда махсус қамоқхона қургани ва одамларни қамаб жазолаши ҳақида сўз борар эди.Электр чироқ кўтариб ертўлага тушаётган изқувар ва журналистлар даҳшатни англатувчи мусиқа фонида: “мана ҳозир Одилов қурган зиндонга тушаяпмиз” дея қоп-қоронғуликни кўрсатишди, сўнг бир кишидан Одилов ҳақида сўрашди.

Тасвир Наманган аэропортида олинган эди.

-Одиловни сиз яхши биларкансиз, у қандай киши эди?

Сўралган киши самолётга шошаётгандай микрофон тутганга :

-Одилов жиноятчи эди, жиноятчилигича қолади.Уни жазолаш керак – дедида кейинчалик билганим СССР Прокуратураси терговчиси Борис Свидерский билан қўлтиқлашиб нари кетди.

Свидерский 1990 йилда менга нисбатан “Муштум” журналидаги мақолам учун раддия ёзган ва жиноят иши қўзғатган кимса эди.Лекин интервью берган ҳам ғоят таниш эди.Уни эсладим.У Аҳмад Иномов деган бир пайтлар Наманган вилоят ижроия қўмитаси раиси бўлган Муҳаммадшо Обидшоевнинг куёви эди.У қайнотаси ижроқўм раиси Обидшоевнинг номидан кўп фирибгарликлар қилиб қамалган.Одамлар орасида “Аҳмад апир” деб танилган эди.

Гап-сўзларга қараганда Аҳмад “апир” Попдаги қамоқхонадалик пайти Одиловга хат ёзган:

“Ота, менинг исмим ҳам Аҳмаджон.Менинг отам йўқ етимман.Сизни ота деб биламан.Мени қамоқдан озод этинг.Сизнинг фарзандингиз бўлиб хизматингизда бўламан…” ва ҳакозо мазмунда.Ваҳоланки унинг отаси ҳам, онаси ҳам бор, етти ака-укаси бўлган.Лекин унинг фирибгарликлари туфайли ҳамма қариндош-уруғлари юз ўгиришган эди.

Шундай бўлсада Одилов адаш исмли Аҳмад “афирни” қамоқдан чиқариб олган.Кўп ўтмай Одиловнинг ўзи қамоққа олинган.

Бу воқеани эслаётганимнинг сабаби бор.

Аҳмаджон Одилов озод этилган кунларнинг бирида ўша Аҳмад “афир” унинг ҳузурига келиб қолди.Одиловни қучоқлаб:”Отажон эсон-омон чиқиб келдингизми” дея кўзларига ёш олди.Одилов шошиб қолди.Адаши тинмай сўзларди.

-Мен сизга иккита КАМАЗ мошина олиб келдим.Яна керак бўлса тўртта олиб келиб бераман – дея Одиловнинг қўлидан сургулаганча кўчага бошлади.

Мен ҳам улар билан бирга кўчага чиқдим.Кўчада ҳақиқатан ҳам иккита яп-янги КАМАЗ юк автомашинаси турарди.
Одиловнинг қўли шу пайт этиги қўнжига йўналди.Аҳмад “афир” Одиловнинг одатини билар экан шекилли “ура” қоча кетди.Одилов эса унинг ортидан:

-Ифлос, хоин – дея бақириб қолди.

Одиловдан нега уни қувганлиги сабабини сўрадим.

– У аферистни қамоқдан қутқарганман,мен қамалгач эса ўша ёқларда қамоқда ўлиб кетади, деганми терговда менга қарши ёлғон кўргазмалар берган.Ҳатто телевизорда чиқиб ҳам гапирган экан.Хоин дўст бўлармиди?Унинг берадиган мошинасидану яхшилигидан ўргилдим – деди.

Кейинчалик Одилов яна қамалди.У қувган адаши Аҳмад Иномов эса довонда бахтсиз ҳодиса туфайли Тошкентга кетаётганда машинаси йўловчи автобус билан тўқнашиб ҳалок бўлди.Одамларнинг айтишича: “Аҳмад “афир”нинг машинасининг юкхонаси тўла пул бўлган.У Тошкентга кейинчалик “серий кардинал” номи билан машҳур, Каримовнинг энг яқин маслаҳатгўйи ҳатто устози дейилган Исмоил Жўрабековнинг ёнига кетаётган экан.Аҳмад “афир”ни кимлардир автоҳалокат уюштириб ўлдирди.У Жўрабеков билан оғиз-бурун ўпишган” каби гап-сўзлар анча вақт айланиб юрди.Лекин вақт келиб Каримов Жўрабековнинг ҳам думини тугиб қўйди.Ҳамма “ана энди Каримовнинг куни битди” деганди ўшанда.Лекин зулмбош ҳамон тахтда.

Ҳа, ўша пайт Одилов “қурган зиндон” ёдимга тушди-да:

-Ҳақиқатан ҳам ТВда қамоқхона қурган дея кўрсатишганди.Ўшанда қаерни кўрсатишган? – сўрадим ундан.

Ҳозиргина Аҳмад “афир”ни қувиб жаҳл отида турган киши бир зумда одатдаги хотиржам кайфиятга қайтди-да.Ҳозир, дея ичкари кириб кетиб бир даста қоғоз кўтариб чиқди ва:

-Юринг ўша зиндонни бирга бориб кўрамиз – деди.

Йўл-йўлакай бир кишини топиб бошлаб олди.

-Бу ўша пайт монтер бўлган.Ўша қамоқхонани электрлаштирган шу одам.Яхшиси бор гапни шу айтиб беради – деди.

“Ғурумсарой” жамоа хўжалиги идорасининг ичкари боғ-ҳовлиси томонга ўтдик.Одилов бемалол юк машинаси кириб-чиқа оладиган катта қулфсиз темир дарвозани очди.

-Бу СССР Фуқаро Мудофааси Кенгаши раиси имзолаган қарор ва қурилиш сметасига кўра қурилган иншоот.Бу яширин бир қамоқхона ё зиндон эмас.Бу жойда ядро хавфи туғилса одамлар муҳофаза этилиши мумкин бўлган “убежише” – деди у ва Мудофаа Кенгаши муҳри билан тасдиқланган қарор ҳужжати ва қурилиш лойиҳа-сметасига оид чизмаларни кўрсатди.

-ТВда кичиккина эшикни кўрсатишган эди.

-Ҳа, у запасной ход.Бу ерости иншоотига хизмат кўрсатувчилар кириши учун ер юзасидан тушадиган зинали йўлак бўлган – дея ўша зинали заҳира йўлакни ҳам кўрсатди.

Электр монтер бу иншоотда қандай ишлар олиб борилгани ҳақида узоқ гапириб берди.

-Бу ерости бошпаногоҳда биргина Ғурумсарой қишлоқ аҳли эмас яна аллақанча одам жон сақлаши мумкин.Бошпаногоҳ бутун Ғурумсарой қишлоғи ости майдонини эгаллайди – деди у.

Одилов ўша ўзи айтган “убежише”га одамларни қамаганмиди?Бу ҳақда гувоҳлик берадиган одам тополмадим.

( Давом этади ).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: