Ризо Обид:Аҳмаджон Одилов ҳақида билганларим-8

odilov.jpgТўйга келди-кетди, йўқловлар кеч тушганда ҳам тинмади.Одатда бирор жойда кўп вақт ўтиришни унчалик хушламасдим.Шу боис Одиловни шахсини ўрганиш кезлари ҳам истаган вақтда у бирор киши ёки юмуш билан машғул бўлса уни огоҳлантирмасдан ҳам кетиб юбораверардим.Бу одатимни билиб қолган Одилов ўша тўй куни бир неча марта “индамасдан кетиб қолманг яна, муҳим гап бор” деб қолди.

Нима муҳим гап бор экан дея кута бошладим.Кеч бўлиб тўйхонадагиларнинг кўпчилиги машиналарга бирин-кейин ўтириб қаёққадир кета бошлашди.Шунда Одилов:”сиз машинангизни шу жойда қолдириб мен билан юраверинг” дегач унинг машинасига ўтирарканмиз:”қаёққа борамиз” дея сўрадим.

-Тўй базми “Зарафшон” ресторанида давом этади.Ўша ёққа борамиз.Гап бор деганим шунга эди – деди у.

“Зарафшон” ресторанига совет даврида кириш пуллик бўлган ягона умумовқатланиш шахобчаси эди менимча.Рестораннинг ташқарисида хазина туйнуги бўлиб 2 рубл совет пули тўлаб кириш чиптаси олиш керак эди.Биз олийгоҳни тугатаётган йили ўша ресторанда битириш кечаларини ўтказгандик.

Марказий Комитет, вазирлик ва шунга ўхшаш юқори лавозимли кишиларнинг эркатойлари ҳар куни турли тантиқликлар қилишлари ва ўшандайларнинг тўй базмлари ҳам асосан шу жойда бўлиб ўтарди.

Ташқарида “хўжайин”нинг келишини кутиб турганлар қуршовида Одилов билан мен ҳам ичкарига йўл олдик.Биринчи қаватдан иккинчи қаватга кўтариладиган зина йўлакка карнайчи-сурнайчилар туриб олиб тўёна нағмани бошлаб юборишди.

Катта залга кўтарилганимизда базмхона одамлар билан тўла эди.Одиловнинг келаётганини кўриб ҳамма ўрнидан туриб гулдурос қарсаклар янгради.Тўй базмини олиб бораётган Ўзбекистон ТРКнинг диктори машҳур Тўлқин Тожиев мадҳ этувчи сўзлар айтар экан:

-Даврамизга Ўзбекистоннинг тўрт устунидан биринчиси Аҳмаджон ота Одилов, Ислом Каримов, Шукрулло Мирсаидов…лар ( тўртинчисининг исмини эшитолмай қолдим, чунки уч “устун” номи айтилиши балан қарсаклар гумбуридан ҳеч нарса эшитилмай қолди ).

Тўй базмида Ўзбекистоннинг энг машҳур санъаткорларининг ҳаммасига ҳам навбат етмай қолди.Уларнинг ҳар бири “устунларга” суянчиқликларини кўрсатиб қўйиш учун микрофонга интилиб зўрға битта қўшиқ айтиш имконига сазовор бўлганлари гўё энг бахтли эдилар.

Артистларга ўзбекона “қистир-қистирда” бир йўла тарки бузилмаган энг катта купюрдаги пуллар дастаси билан сочиларди.
Аҳмаджон Одилов базм сўнгида ўртага чиққанда унинг ёнига бориш йўли билмадим неча қават одамлар билан тўсилиб қолди.

Одамлар бироз сийраклашгач Одилов чўнтагидан тўлиб-тошган пуллар дастасини ҳаммасини чиқардида ёши ўтиб қолган эсада ёқаси йўқ кўйлак кийган сийнаси ярим ялонғоч Олмахон Ҳайитованинг кўксига бирин-кетин тиқа бошлади. Мен ўйлагандимки Олмахон опа хафа бўлиб ялласини тўхтатармикан, деб. Йўқ, қаёқда дейсиз қайтанга хуш ёқиб кетди шекилли, унинг кўксига ҳар гал Одиловнинг қўли кириб чиққач ялласи авж пардаси кўтариларди.

Ўша пайтда Каримов қаерда қолди? Ҳеч ким билмади.Тўй базмида ўтирганларнинг энг кичик лавозимдори вазир ўринбосари ёки Республика миқёсидаги суд, прокуратура сингари ташкилотларда ишлайдиганлар эди.

Тўлқин Тожиев ўшанда менимча билиб-билмай “қовун туширганди”.Чунки у “Ўзбекистоннинг тўрт устунидан асосийси ва биринчиси Аҳмаджон ота Одилов ва қолаверса Каримов…” ҳакозо деганди-да.Ўшандаёқ Каримовнинг феъл-атворидан келиб чиқиб мантиқан фикрланса :”Ким асосий устун ҳали кўрсатиб қўяман” дея муштига туфлаб қўйган бўлиши мумкин.

Ўшандан кейин , “нокамтарлик билан дабдабали тўй ўтказгани учун” деган қарор билан юқори лавозимлилардан аллақанчаси ишдан қувилган ва бошқа жазоларга тортилган эди.

Лекин Аҳмаджон Одилов бу тўйда оддий бир фуқаро, Каримовга лавозимдаги тобе эмас ва тўйнинг бевосита эгаси эмасди.Лекин Тўлқин Тожиевнинг бир оғиз сўзи уларнинг зиддиятларининг дебочаси бўлганмикан деб ўйлайман.

( Давом этади ).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: